Monthly Archives: Fevral 2017

ЎҒРИНИНГ  ЧЕМПИОНГА  АЙЛАНИШИ

Толиб ЁҚУБ

Мен Болгариянинг пойтахти Софияга икки марта борганман. Офиси Австриянинг Вена шаҳрида бўлган Инсон Ҳуқуқлари Халқаро Хельсинки Федерацияси (ХХФ)га аъзо бўлган Болгария Инсон Ҳуқуқлари Комитети (БИҲК) ўзининг йиллик мажлисларига мени меҳмон-кузатувчи сифатида икки марта таклиф қилган эди. Бир сафар БИҲКнинг офисидаги китоблар орасида ўрта масофаларга югуриш бўйича бир неча марта Болгария чемпиони бўлган, кейинчалик спорт журналистикаси соҳасида кўп мақолалар ва китоблар ёзган бир журналистнинг рус тилида ёзилган чоғроққина бир китоби менинг диққатимни ўзига тортди – китобнинг 1-2 саҳифасини ўқигач, у мени шу қадар ўзига мафтун этди-ки, мен уни бир ўтиришда ўқиб тугатдим. Китобнинг номини аниқ эслай олмайман, алас-алас эслашимча унинг номи »Менинг ўғри чемпион укагинам»га яқин эди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Blog at WordPress.com.