Daily Archives: Iyul 21, 2017

КАСАЛ ТЕККАН ЖАМИЯТ

Толиб ЁҚУБ

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ

КАСАЛ ТЕККАН ЖАМИЯТ

Қонун устувор бўлмаган давлатда жамият сўзсиз оғир касалликга дучор бўлади – давлат идораларидаги коррупция, порахўрлик, таъмагирлик ва бошқа ижтимоий иллатлар касалликнинг мана-ман деган белгиларидир. «Томчи тошни кемиради” дея айтиб ўтишган зукко донолар. Томчининг тошни кемириши кўзга кўринмас жараён бўлганидек, ижтимоий иллатлар ҳам жамият ва давлатни кемириши деярли сезиларсиз, кўзга кўринмас жараёндир. Бу жараённи сезган ва тушунганлар ҳам бўлади, бироқ сезмаганлар сони жамиятда кўпроқ бўлгани сабабли ҳамма бунга ўрганиб қолади. Бундай жамиятни мутахассислар касал теккан жамият дейишади. Қишлоғимизда бир ўта камбағал оила бор эди. Оиланинг бу ҳолатини ҳар куни юзлаб одамлар кўрарди, бироқ бирортасининг ҳаёлига “Нега бу оила ўта хароб аҳволда яшайди?” деган фикр келмас эди – одамлар ўрганиб қолишган эди! Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

“ЭШАК ЕМИ” ТОШДИРАДИГАН ТУЗУМ

Толиб ЁҚУБ

 

Ушбу мақоламда мен “демократия” сўзини биринчи ва охирги марта ишлатаман, чунки чет элларда яшаётган ва ҳар бир нарса, ҳодиса ва нуқтаи-назарни ислом дини лупаси [Лупа – нарса, тасвир ва расмни катталаштириб кўрсатадиган оптик асбоб] остида тахлил қиладиган баъзи ватандошларимизнинг баданига мазкур сўзни ўқигандаёқ “эшак еми” тошади. Агар мақолани ёзиш давомида мазкур сўзни ёзишга эҳтиёж сезсам, мен уни “ҳалиги сўз” ёки “ҳалиги тузум” дея ёзиб кетавераман. Табиий, ўша ватандошларнинг баданига “эшак еми”ни ҳуда-беҳудага тошдирмаслик учун, албатта. Мени мазкур мақолани ёзишга ундаган нарса яқинда Францияга келиб кетган қизим Озоданинг менга берган бир саволи бўлди. Озода уйимизга кириб келганда қоронғулик тушган эди. Эртаси куни эрталаб шаҳарни айлангани чиқдик. Бир кафеда чой ичиб ўтирганимизда Озода ажабланиб: “Дада, шаҳарларингда милиция кўринмайди-я” дея сўради. Мен тушунтирдим: Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

Blog at WordPress.com.