Daily Archives: Sentabr 24, 2017

151-МОДДА БИЛАН АЙБЛАНГАНЛАР

       Толиб ЁҚУБ

 

ЎЗБЕКИСТОН СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИ ИСЛОҲОТГА МУҲТОЖ

 

       ХХ-асрнинг охирги 10-йиллигида, СССРнинг 15 та республикаларидан бири бўлган Ўзбекистонда, кечган воқеалар анча алғовдалғовли бўлди. Бу давргача СССРнинг Марказий Осиёдаги 4 та республикаси қолган барча “акаука”ларининг орасида энг “тинч, одобли, қўй оғзидан чўп олмаган” республикалари эди. РСФСРга чегарадош бўлгани учунми, ёки бир қисми Европа ҳудудига мансуб бўлгани учунми, билмадим, Қозоғистон ССР сал, ҳар замонда ҳунар кўрсатиб” турарди. Марказий Осиё (МО)дан 45 градус бурчак остида ғарбийшимолга қараб юрсангиз “акаука”ларнинг “жангарилиги” бирбиридан ошиб боришини кузатишингиз мумкин эди. Уларнинг орасида Болтиқбўйи ва Кавказ республикалари, Украина ва Молдавия айниқса “бебошлик”ни бўйинча қилиб кийиб олишган эди. Борабора, астасекин “бебошлик” МОнинг Ўзбекистон каби республикаларига ҳам юқди. Масалан, 1988 йил ноябрида Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати, 1990 йил апрелида эса Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси номли ташкилотлар тузилди ва Ўзбекистонда ҳам алғовдалғовли кунлар бошланди. Ўшандаям Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва, ҳатто, Қозоғистон каби республикаларда қипқизил коммунист раҳбарлар ўз курсиларида қимирламай ўтираверишди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

МУЛКДОР

        Толиб ЁҚУБ

 

       Олимлар мулк ҳақида сўз юритганда уни шахсий ва хусусий мулкга ажратишади. Шахсий мулк ҳаммада бор болада ҳам, каттада ҳам, бойда ҳам, камбағалда ҳам. Масалан, инсон кийиб юрган кийими, миниб юрган велосипеди ёки машинаси, ўзи қурган ва яшаётган уйи, ҳовлисида боқаётган товуғи ёки қўйи унинг шахсий мулки ҳисобланади. Унинг томорқа дея аталадиган бир парча ери ҳам бўлиши мумкин у ҳам унинг шахсий мулки. Мулк (уй-жой, машина, кийим-кечак, қозонтовоқ, бир парча ер, товуқ, қўй ва ҳ.) унинг ўзини ва оиласини боқади ва турли бошқа эҳтиёжларини қондиради, бироқ фойда келтирмайди фойдаси шуки, ўзи ва оиласи очдан ўлмайди, аёзли кунларда ўзи ва оиласи совуқдан тараша бўлиб қолмайди, машинасида болалари билан тоғ сайрига чиқиши ҳам мумкин. Шахсий мулк билан қаноатланиб биров ундай, биров бундай яшайди, бироқ олигарх (ўта бой инсон)га айлана олмайди, чунки шахсий мулк фақат эҳтиёж учун ишлайди. Табиий, инсон яна-да яхши яшаш учун ҳаракат қилади у бодринг, сабзи, лавлаги, қовун,…, олма етиштираётган бир парча ерига, тухум туғаётган товуғига, семираётган қўйига қараб ўтирмайди кимгадир ишга ёлланади ёки давлат идораси (корхонаси)га ишга киради, бажарган ишига қараб қўлҳақи ёки маош олади. Бироқ, у …, яна такрорлашга тўғри келади Салимбой Абдувалиев бўла олмайди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.