151-МОДДА БИЛАН АЙБЛАНГАНЛАР

       Толиб ЁҚУБ

 

ЎЗБЕКИСТОН СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИ ИСЛОҲОТГА МУҲТОЖ

 

       ХХ-асрнинг охирги 10-йиллигида, СССРнинг 15 та республикаларидан бири бўлган Ўзбекистонда, кечган воқеалар анча алғовдалғовли бўлди. Бу давргача СССРнинг Марказий Осиёдаги 4 та республикаси қолган барча “акаука”ларининг орасида энг “тинч, одобли, қўй оғзидан чўп олмаган” республикалари эди. РСФСРга чегарадош бўлгани учунми, ёки бир қисми Европа ҳудудига мансуб бўлгани учунми, билмадим, Қозоғистон ССР сал, ҳар замонда ҳунар кўрсатиб” турарди. Марказий Осиё (МО)дан 45 градус бурчак остида ғарбийшимолга қараб юрсангиз “акаука”ларнинг “жангарилиги” бирбиридан ошиб боришини кузатишингиз мумкин эди. Уларнинг орасида Болтиқбўйи ва Кавказ республикалари, Украина ва Молдавия айниқса “бебошлик”ни бўйинча қилиб кийиб олишган эди. Борабора, астасекин “бебошлик” МОнинг Ўзбекистон каби республикаларига ҳам юқди. Масалан, 1988 йил ноябрида Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати, 1990 йил апрелида эса Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси номли ташкилотлар тузилди ва Ўзбекистонда ҳам алғовдалғовли кунлар бошланди. Ўшандаям Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва, ҳатто, Қозоғистон каби республикаларда қипқизил коммунист раҳбарлар ўз курсиларида қимирламай ўтираверишди.

 

        Алғовдалғовлар 1991 йил 29 январьда ўтадиган президент сайлови арафасида ўзининг чўққисига чиқди. Номзодлар И.Каримов ва “Эрк” партияси раиси М.Солиҳ сайловчилар билан сайловолди учрашувларини бошлаганда асосий номзод Наманганга йўл олди. Ўша пайтда Ҳакимжон Сатимов бошлиқ “Адолат” ва Тоҳир Йўлдош бошлиқ “Ислом лашкарлари” ташкилотлари вакиллари Наманган ва унинг атрофини зилзиладай титратиб турарди. Улар “И.Каримов биз каби оддий одамлар билан ҳам учрашув ўтказсин, бизнинг номзод олдига қўядиган талабларимиз бор. Агар у талабларимизни бажаришга ваъда берса, биз уни сайловда қўллабқувватлаймиз” деган ташабус билан чиқишди. И.Каримов бошида “Адолат” ва “Ислом лашкарлари” раҳбарлари илгари сурган учрашувда иштирок этишга рози бўлди, бироқ “киши билмас” самолётига ўтириб Тошкентга учиб кетди. Алданган наманганликлар шахар компартия биносини ишғол қилишди ва “И.Каримов Тошкентдан Наманганга қайтмагунча бинони бўшатмаймиз” деган талаб билан бинодан чиқмай ўтираверишди. Оёғи бир этикга тиқилиб қолган И.Каримов 10 декабрьда Тошкентдан Наманганга қайтиб боришга мажбур бўлди. “Босиб” олинган бинонинг мажлислар залида бир неча юз одам иштирокида митинг уюштирилди, митингни Тоҳир Йўлдош бошқарди. Тоҳир Йўлдош И.Каримов ва унинг Исмоил Жўрабеков каби ҳамроҳларини ер (пол)да ўтиришга мажбур қилди. Умрида бундай таҳқирланишни кўрмаган И.Каримов кўнглида: Қараб тур, битта қолдирмай ҳаммангни ўлдираман, ер билан яксон қиламан! деган режани ўйлаб қўйган бўлса керак, сайлов ўтгандан кўп ўтмай, март ойида, Наманганда қамақама бошланди, юзлаб одамлар хибсга олинди, унданда кўпи Тожикистонга қочди, Тожикистондан эса Афғрнистога қочиб ўтишди. Ҳакимжон Сатимов 1992 йил мартидан ҳанузгача, яъни 25 йилдан бери қамоқда ўтирибди.

 

       И.Каримов, Н.Назарбоев, С.Ниёзов ва Р.Набиев каби раҳбарларнинг биринчиси тез орада энг айёр, энг золим ва ўз манфаати йўлида энг ақллиси эканлиги намоён бўлди. И.Каримов СССРда биринчи бўлиб ўз юртида, Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 1990 йилнинг 24 мартида ўтган мажлиси (сессияси)да “Президент” деган давлат лавозимига сайланди. Унинг ушбу лавозимга сайланишини баъзилар олқишлади, баъзилар мазкур қадамга ётсираб қаради, мен эса бу қадамни ўша сессияда, Ўзбекистон ССР ҳали СССР таркибида бўлган пайтда уюштирилган конституциявий давлат тўнтариши деб баҳоладим. Нега? Сабаби оддий: И.Каримов 1989 йил 23 июньда СССР Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий Бюросининг қарори билан Ўзбекистон ССР Коммунистик партиясининг 1-котиби этиб тайинланди бу партиявий мансаб унга республика бошлиғи статус (мақом)ини эгаллаш имконини берди. Бироқ, 1989 йил 23 июньдан то 1990 йил 15 мартгача на СССР ва на ЎзССР Конституцияларида давлат раҳбари лавозимини ўзгартириш моддаси бўлмаган бундай модда СССР Конституциясига 1990 йил 15 мартда, яъни Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 1990 йилнинг 24 мартида ўтган мажлиси (сессияси)дан 9 кун олдин, такрорлайман, Ўзбекистон ССР ҳали мустақил давлат бўлмаган, СССР таркибидан чиқмаган пайтда киритилди.

 

        ЭСЛАТМА: 1989 йилда СССР ва унинг таркибидаги республикаларда қонун чиқарувчи (қабул қилувчи) давлат органи “Олий Кенгаш” (Верховный Совет) дейилган [кейинроқ у Ўзбекистонда “Олий Мажлис” дея ўзгартирилган].

 

        Ўзбекистон ССР ўз суверенитети (мустақиллиги)ни 1990 йил 20 июньда, СССР таркибидан чиқишини эса 1991 йил 31 августда эълон қилганини, бундай шароитда, яъни Ўзбекистон ССР СССРнинг таркибий қисми бўлган шароитда, СССР Конституцияси Ўзбекистон ССР Конституцияси олдида сўзсиз приоритетлик (устунлик, муҳимлик, биринчилик) мақомига эга бўлишини ҳисобга олсак, И.Каримов Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 1990 йилнинг 24 мартида ўтган мажлиси (сессияси)да президент лавозимига “сайланиши” конституциявий давлат тўнтариши (Республика Конституциясига тажовуз қилиш)дан бошқа ҳеч нарса билан тушунтириб бўлмайди! Кейинчалик бундай тажовуз 159-модда кўринишида 1995 йил 1 апрельда кучга кирган Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси (ЖК)дан жой олди. Бошқача айтганда, бундай жиноятни камида 5 (беш) йил олдин, 1990 йил 24 мартда И.Каримов биринчи бўлиб содир этди. 159-модда билан айбланиб Ўзбекистоннинг минглаб бебаҳо йигит ва қизлари қамалиб кетишди. Умуман олганда, Ўзбекистоннинг ЖК ва Жиноятпроцессуал Кодекс (ЖПК)ларида репрессив (қатағонли) моддалар ғижғиж 151-модда (Агрессия), 152-модда (Урушнинг қонун ва удумларини бузиш), 153-модда (Геноцид), 155-модда (Терроризм), 1553-модда. (Терроризмни молиялаштириш), 156-модда (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 157-модда (Давлатга хоинлик қилиш), 158-модда (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш 159-модда (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 160-модда (Жосуслик), 161-модда (Қўпорувчилик) ва бошқа моддалар шулар жумласидандир. Ўз вақтида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) аъзолари тергов ва суд жараёнларида ҳимоячи сифатида қатнашиб, бу икки Кодексдаги аксилинсон моддаларга ҳукумат диққатини тортишган. Судҳуқуқ тизими учун жавобгар ҳукумат вакиллари ҳуқуқбонларнинг бу талабларига ўзига хос равишда “жавоб” беришди.

 

        Биринчиси ижобий жавоб: ЖКнинг 141-моддаси (Фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилигини бузиш)нинг ўзбекча ва русча версиялари Кодексга тамоман бир-бирига қарамақарши ҳолда киритилган бўлиб, бу ҳақда мен юқори идоралар (Бош прокурор Р.Қодиров, Омбудсман С.Рашидова ва Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори А.Саидов)га қайтақайта мурожаат қилдим. Охир оқибат 2001 йил 18 октябрьда ЖК қўшимча ва тузатишлар киритилган” ҳолда қайта нашр қилинди (Тамом).

 

        Иккинчиси салбий жавоб: ЖПКнинг 49-моддаси (Ҳимоячи) бўйича 6 (олти) тоифа одамлар [адвокатлар, махсус рухсатномага эга бўлган шахслар, жамоат бирлашмаларининг ўз аъзоларининг ишлари бўйича вакиллари, гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчининг яқин қариндошлари ёки қонуний вакиллари ва БОШҚА ШАХСлар] гумонланувчи, айбланувчи ва судланувчини тергов ва судда ҳимоя қилишга ҳақли бўлиб, 1-чи тоифа (адвокатлар)дан ташқари барча бошқа тоифаларга кирувчи одамлар, хусусан ҳуқуқбонлар ҳам, олий юридик билимга эга бўлиши шарт эмас эди. 49-модда талаблари фақат адвокатларга эмас, балки фуқаровий жамиятнинг кенг доирасига, хусусан ЎИҲЖ аъзоларига ҳам, тергов ва суд жараёнларида ҳимоячи сифатида қатнашишга имкон берган эди. ЎИҲЖнинг ташаббуси ва ёрдами билан тергов ва суд жараёнларида оддий одамлар ҳам фаол қатнаша бошладилар. Бу, табиий, тергов ёки суд қилинаётган одамларни қўрқитиш, алдаш, ҳақоратлаш, қийноққа солишга ўрганиб қолган терговчилар ва судьяларга ёқмади. Ҳукумат золим, фирибгар ва адолат нималигини тушунмайдиган терговчи ҳамда судьяларни жавобгарликка тортишни эмас, 49-моддани ўзгартиришга қарор қилди ундан “бошқа шахслар” тоифасини бутунлай олиб ташланди, “яқин қариндошлар” тоифасини эса ҳеч нарсага ярамайдиган чалажон, унсиз, сассиз, овозсиз одам ҳолатига туширилди (Тамом).  

 

        Мен ушбу мақоламда муҳтарам ўқувчининг диққатини Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 151-моддаси (АГРЕССИЯ)га қаратмоқчиман. ЖК, ЖПК ва бошқа судҳуқуқ тизими ҳужжатларини янгилаш, уларни СССР давридан қолган нодемократик унсурлардан тозалаш ишлари мамлакат мустақиллиги эълон қилингандан кўп ўтмай бошланди, мутахассислардан иборат комиссия тузилди, комиссияга Адлия вазири Муҳаммадбобур Маликов раис этиб тайинланди. Комиссия қонунларни ишлабчиқишда энг осон йўлни танлади: қабул қилинажак барча кодексларга, салпал ўзгаришларни ҳисобга олмаганда, Россия Фелерацияси (РФ)нинг кодекслари асос қилиб олинди. РФ ва Ўзбекистон ЖКларида Агрессия” моддаси худди “ҳасанҳусан”дай бир хил. Ўхшашлик шу қадарки, ҳар иккала давлат ЖПКдаги Ҳимоячи” моддасининг номери (тартиб рақами) ҳам бир хил 49! Тошкентнинг қоқ ўртасидан ўтадиган Бўзсув канали билан Навоий кўчаси кесишадиган бурчакда жойлашган адвокатура бошлиғи Сергей Егошин ўша комиссиянинг аъзоси бўлган ва кодексларни тайёрлашда иштирок этган. Мен уни яхши танирдим унинг айтишича, И.Каримов ишни тезлатиш мақсадида комиссия раиси М.Маликовни, раис эса ишчи гуруҳини шоширади, натижада кодекслар ўбдон текширилмасдан, маромига етказилмасдан, хомхатала ҳолда нашрга топширилади.      

 

        1999 йилнинг февралида Тошкентда террористик амалиёт ўтказилди, шаҳарнинг 4 жойида кучли портлашлар, одамлар орасида қурбонлар, бир неча бинолар эса вайрон бўлди. Бундай даҳшатли амалиётлар дунёнинг бир қатор давлатларида ҳозир ҳам бўлиб турибди. Террорчиларни жазолаш мақсадида кўп давлатлар ўз ЖКга Терроризм” моддасини киритишган – бу модда, юқорида айтилгандек, Ўзбекистон ЖКда ҳам бор (155-модда). Юқорида санаб ўтилган (152-моддадан 161-моддагача) ва саноқда кўрсатилмаган бошқа репрессив моддаларнинг деярли барчасида жиноят содир этган ёки содир этганлигини исботлаш мумкин бўлган шахслар яққол кўриниб (билиниб) туради. Бироқ, “деярли” сўзи 151-модда (Агрессия)ни бу қаторга киритмайди, яъни Ўзбекистон Республикаси ЖКга киритилган бу моддани ким (кимлар)га нисбатан қўллаш мумкин (керак)лигини дарров тушуниб ололмайсиз.

 

        Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош Ассамблеясининг 1974 йил 14 декабрьда қабул қилинган 3314 (ХХIX) рақамли Резолюциясининг 3-моддасида “Агрессия” бундай таърифланади: “Бирор давлатнинг ҳарбий кучларини бошқа давлатнинг суверенитети, ҳудудий даҳлсизлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши ёки Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига тўғри келмайдиган қандайдир бошқа йўсинда қўлланилиши агрессия ҳисобланади”, худди шу тушунча, яъни “Агрессия” 1984 йилги “Совет Энциклопедик Лўғати”да: “БМТ Низоми нуқтаиназари бўйича бир давлат томонидан ҳарбий кучни бошқа давлат ёки халқ (миллат) суверенитети, ҳудудий даҳлсизлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши ҳар қандай ноқонуний қўлланилиши Агрессия дейилади” каби тушунтирилади. Ҳар иккала таъриф тиниқ ва тушунарли! Шундаймасми?

 

        Қуйида 1999 йил Тошкент портлашларидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 151-моддаси (Агрессия) билан айбланган наманганлик фуқаролар рўйхати келтирилган:

 

        (1) ЙЎЛДОШЕВ Тоҳир Абдухалилович, 1963 йилда туғилган (й.т), уй манзили (у.м.): Наманган ш.; Лангар кўчаси, 12-уй;

        Айблов моддалари: 97 (Қасддан одам ўлдириш), 2-қисм; 151 (Агрессия), 153 (Геноцид), 156 (Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш), 3-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм; 164 (Босқинчилик), 4-қисм; 200 (Ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш), 1-қисм; 242 (Жиноий уюшма ташкил этиш), 1-қисм; Афғонистонда ўлдирилган;

 

        (2) ЙЎЛДОШЕВ Абдували Аҳмадалиевич, 1963 й.т., у.м.: Наманган ш.; Қоракўл кўчаси, 14-уй;

        Айблов моддалари: 97 (Қасддан одам ўлдириш), 2-қисм; 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм; 248 (Қурол, ўқдорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш), 1-қисм;

 

        (3) ҲОЖИЕВ Жумабой Аҳмаджонович, 1968 й.т., у.м.: Наманган ш., Хўжақишлоқ маҳалласи;

        Айблов моддалари: 97 (Қасддан одам ўлдириш), 2-қисм; 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм; 164 (Босқинчилик), 4-қисм; Афғонистонда ўлдирилган;

 

        (4) ОХУНОВ Расул Абдупаттаевич, 1968 й.т., у.м.: Наманган ш., Шаршара кўчаси, 4-йўлак, 21-уй;

        Айблов моддалари: 97 (Қасддан одам ўлдириш), 2-қисм; 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (5) НУРИДДИНОВ Муҳиддин Мухсинжонович, 1960 й.т., у.м.: Наманган ш., Гулистон кўчаси, 4-йўлак, 3-уй;

       Айблов моддалари:       151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (6) АБДУРАҲМОНОВ Юнус Абдуллахонович, 1962 й.т., у.м.: Наманган ш., Эгамбердиев кўчаси, 76-уй;

       Айблов моддалари:        97 (Қасддан одам ўлдириш), 2-қисм; 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (7) НУРИДДИНОВ Ўрмон Муҳсинжонович, 1938 й.т., у.м.: Наманган ш., Чортоқ кўчаси, 16-беркйўлак, 3-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш); 164 (Босқинчилик), 4-қисм;

        (8) УБАЙДУЛЛАЕВ Юнус Юсупжонович, 1959 й.т., у.м.: Наманган ш., Баҳор кўчаси, 2-беркйўлак, 17-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (9) ЭРГАШЕВ Акмал Ғаниевич, 1972 й.т., у.м.: Наманган ш., Ахси кўчаси, 160-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (10) ОТАХОНОВ Муҳаммад, 1972 й.т., у.м.: Наманган ш., ул. Эгамбердиев кўчаси, 10-беркйўлак, 2-уй:

       Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (11) ТЎРАХОНОВ Мамад Ваҳобович, 1948 й.т., у.м.: Наманган ш., ул. Уйчи кўчаси, 13-беркйўлак, 10-уй:

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (12) МАМАРАИМОВ Абдубони Ғанибоевич, 1959 й.т., у.м.: Наманган ш., Давлатобод тумани, 5а -миттитуман, 69-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (13) ОХУНОВ Юсуф Турдибоевич, 1961 й.т., у.м.: Наманган ш., Куйбишев кўчаси, 52-уй;

       Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (14) ЖАППАРОВ Исоқ Исмоилович, 1952 й.т., у.м.: Наманган ш., Абдураззоқов кўчаси, 7-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (15) МАМИРЗАЕВ Воҳид Ғанибоевич, 1959 й.т., у.м.: Наманган ш., Қадрият кўчаси, 20-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (16) УМАРОВ Абдуҳофиз Ҳамидович, 1971 й.т., у.м.: Наманган ш., Воровский кўчаси, 2-беркйўлак, 35-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (17) ТЎРАБОЕВ Баҳодир Рамончаевич, 1971 й.т., у.м.: Наманган ш., Паркент кўчаси, 6-йўлак;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (18) РУСТАМОВ Ориф Нуғмонович, 1963 й.т., у.м.: Наманган ш., Бобиршоҳ кўчаси, 6-беркйўлак, 18-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (19) МАМАДАЛИЕВ Иброҳим Акбаржонович, 1959 й.т., у.м.: Наманган ш., Ленин кўчаси, 100-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (20) ЙЎЛДОШЕВ Абдумалик Аҳмадалиевич, 1965 й.т., у.м.: Наманган вилояти, Норин тумани, Юсупов номли қишлоқ фуқаролар кенгаши;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (21) БОЙМАТОВ Абдулазиз Муродиллаевич, 1961 й.т., у.м.: Наманган вилояти, Уйчи тумани, Эркатой қишлоқ фуқаролар кенгаши;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм;

        (22)   ИСОҚОВ Абдуллажон Мамажонович, 1963 й.т., у.м.: Наманган вилояти, Уйчи тумани, Чуртуқ қишлоғи;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм;      

        (23) ОБИДХОНОВ Расул Одинжонович, 1974 й.т., у.м.: Наманган ш., Эгамбердиев кўчаси, 17-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм;

        (24) ҲИДОЯТОВ Муҳаммад Турсунович, 1968 й.т., у.м.: Наманган ш., Термизий кўчаси, 14-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (25) УСМОНОВ Мирғиёс, 1945 й.т., у.м.: Наманган ш., Баликчи, 13 а -уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (26) ЙЎЛДОШЕВ Хайрулла Садриддинович, 1972 й.т., у.м.: Наманган ш., Бобиршоҳ кўчаси, 6-беркйўлак, 12-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм;

        (27) СОЛИЕВ Луқмон Набижонович, 1967 й.т., у.м.: Наманган ш., 1-Темирйўл, 15-уй;

        Айблов моддалари: 151 (Агрессия), 1-қисм; 159 (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 3-қисм.

        Ушбу рўйхатдаги 27 шахс бошқа моддалар билан бир қаторда 151-моддаси (Агрессия) бўйича ҳам айбланган. Агрессия тушунчасига берилган таърифда “давлатнинг ҳарбий кучларини қўлланиш” ҳақида гап кетаяпти. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти” дея номланган 93- моддасининг 20-бандида: “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони ҳисобланади, Қуролли Кучларнинг олий қўмондонларини тайинлайди ва вазифасидан озод қилади, олий ҳарбий унвонлар беради”, дейилган. Юқорида келтирилган рўйхатдаги одамларнинг бирортаси ҳам давлат бошлиғи эмас ва улар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 151-моддасида кўзда тутилган жиноятни хоҳласа ҳам содир эта олмайди! Оддий тилда айтилганда: Қўлидан келмайди! Қўлидан келиши учун у одам давлат раҳбари бўлиши керак! Бошқа давлатга қарши агрессия (агрессив уруш) уюштириш, масалан, А.Ҳитлернинг (Польша ва СССРга қанши), Ж.Бушнинг (Ироққа қарши), Л.Брежневнинг (Афғонистонга қарши), В.Путиннинг (Украинага қарши) қўлидан келди! Уларнинг ҳаммаси давлат раҳбари эди! Демак, 151-модда билан исмшарифлари юқорида келтирилган шахсларни эмас, фақат давлат бошлиғини айблаш ва қамаш мумкин, холос.

        Бироқ, бу воқеаларнинг бир неча қизиқ, ажойибғаройиб томонлари бор. Эътибор қилинг:

        1) Тошкент портлашлари 1992 йил 16 январьда уюштирилган, қамақама, тергов ва суд эса шундан кейин бошланган. Юқорида айтилганидек, ўша пайтда (1992 йилда) Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ва суди ўз ишини Ўзбекистон ССРнинг Кодексларига асосланиб олиб боришарди, чунки мустақил Ўзбекистон Республикаси Кодекслари ҳали ишлаб чиқилмаган [Б.Маликов бошчилигидаги комиссия Кодексларни тайёрлаш ишига энди киришган] эди, тайёрланган Кодекслар эса 1995 йил 1 апрельда кучга кирди, холос. Ўзбекистон Респуьликасининг янги ЖКдаги 151, 152, 153, 155, 1553, 156, 157, 158, 159, 160, 161 (ва бошқа) моддалар эса Ўзбекистон ССР ЖКда ё бўлмаган, ё бўлган бўлса ҳам бутунлай бошқа рақам остида бўлган, ё матн ва мазмуни билан фарқ қилган. Лекин тергов ҳам, суд ҳам айнан ана шу моддалар асосида олиб борилган;  

        2) рўйхатдаги камида 2 (икки) шахс, Тоҳир Йўлдошев ва Жумабой Ҳожиев, 1992 йилдаёқ Ўзбекистондан чиқиб кетишган (қочишган) эди. Иккаласи ҳам Афғонистонда тузилган “Ўзбекистон Исломий Ҳаракати” (ЎИҲ) ташкилотининг қумондонлари бўлиб, жангужадал ичида юришган, бири (Жумабой Ҳожиев) 2001 йил ноябрь ойида Афғонистонда, иккинчиси (Тоҳир Йўлдошев) 2009 йил 27 августда Покистонда ўлдирилган. Бироқ, негадир уларга 2000 йил 17 ноябрьда Ўзбекистон Олий суди ҳукми билан ўлим жазоси берилган;

        3) Гарчи Тошкентда уюштирилган 1999 йилги портлашлар террористик амалиёт дея баҳоланган бўлсада, рўйхатдаги 27 та шахснинг бирортасига ҳам 155-модда (Терроризм) бўйича айблов қўйилмаган;

        4) 1999 йил февралида Тошкентда уюштирилган портлашлар бўйича тергов ва суд жараёнлари бошланганда жиноят иши фигурантларининг АСОСИЙ ва АКСАРИЯТ КЎПЧИЛИГИ Тошкент ва Наманган шаҳарлари ҳамда Наманган вилоятидан бўлган. Портлашларда тошкентликлар қатнашганини тушунса бўлади, Андижон, Фарғона, Қарши, борингки, Хева ва Нукус шаҳарларидан ҳам 1-2 тадан “террорист” қатнашган бўлса буниям тушунса бўлади. Лекин, Наманган шаҳри ва вилоятидан 27 одам Тошкент портлашларида қатнашганини тушуниб бўлмайди!

        Аслида, ўша 27 одам билан бирга Наманганда, Тошкентдаги портлашларларга алоқаси бор деган айблов билан яна 54 одам қамоққа олинган (жаъми 81 киши) мен мақола учун уларнинг орасидан 151-модда айблови қўйилган 27 тасини ажратиб олдим, холос. 1992 йил мартида ҳукумат томонидан ўтказилган қамақама пайтида ЎИҲЖ фаоллари 81 кишилик рўйхатни уймауй, маҳалламамаҳалла юриб, қамалганларнинг исмишарифи, ёши, уй манзили (адреси) ва, ҳатто, болачақасининг сонигача бўлган маълумотларни тўплаб тузишган. 81 та наманганликлар қамоққа олинганларнинг ҳаммаси эмас, улардан бошқа яна ўнлаб наманганликлар қамоққа олинган ва суд қилинган. Ҳуқуқбонлар уларнинг бир қисми ҳақидагина маълумот тўплашга муваффақ бўлишган, холос. Табиий савол туғилади: Портлашлар Тошкентда бўлган бўлса-да, нега Тошкентдан камида 500 км нарида бўлган Наманган шаҳри ва вилоятининг юзлаб одамлари қамоққа олинади ва суд қилинади? Менинг назаримда, бу саволга битта, ягона тўғри жавоб бор: Наманганда уюштирилган митингда Тоҳир Йўлдошев уни, давлат бошлиғи И.Каримовни, ер (пол)да ўтиришга мажбур қилгани, бу муносабати билан уни камситгани, иззатнафсига теккани ва таҳқирлагани учун наманганликлардан ўч олишга қарор қилган бу қатор йиллар давомида И.Каримов фаолиятида кузатилган, яъни мухолифат вакиллари, ҳуқуқбонлар, журналистлар, “гапига юрмаган” баъзи тадбиркор (бизнесмен)лар ва, айниқса, ислом дини қадриятларини мачитларда, минглаб номозхон ёшлар орасида, тарғибот қилган Абдувалиқори Мирзаев ва Обидхонқори Назаров каби уламоларни ўғирлаб кетиш, ватанни тарк этиш, қамаш ва, ҳатто, ўлдириш каби ўч олиш ҳаттиҳаракатларидан келиб чиқади.

        Бунга мисоллар жуда кўп. Олий Мажлис сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига И.Каримов номзоди муҳокама қилинаётган пайтда қашқадарёлик депутат Шавриқ Рўзимуродов бор овозда: “Бу одамни президентликга сайлаб бўлмайди, у президент бўлса ҳаммани ўлдиради буни қашқадарёликлар яхши билишади” дея ҳайқиргани учун 2001 йил 7 июньда Ички Ишлар Вазирлиги ертўласи (подвали)даги ҳибс этилганларни вақтинча сақлаш изоляторида қийнаб ўлдирилди. Абдувалиқори Мирзаев ва унинг ёрдамчиси Рамазон Маткаримовни Тошкент аэропортида, самолёт трапининг олдида, самолётга чиқаётган кўпсонли йўловчилар кўзи ўнгида МХХ вакиллари ўғирлаб кетишади. Шу воқеа содир бўлганига ҳам 20 йилдан ошди, бироқ улар ҳаётмийўқми шу пайтгача бирорта ҳам хабар йўқ. 1991 йил 29 декабрьда бўлиб ўтган умумхалқ президент сайловида номзод сифатида қатгашган “Эрк” партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ 1,5 йилдан кейин, 1993 йил ёзида Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди. Қўқондаги Ҳавоқанд” тарихий мачитининг имоми Тоштемир Нурматов 1994 йилдан бери қамоқда сақланмоқда. Сўз эркинлиги бўйича кузатувлар олиб борувчи халқаро ташкилотлар 1999 йил 15 мартда қамалган Юсуфбой Рўзимуродовни дунёда қамоқда энг узоқ сақланаётган журналист эканлигини айтишмоқда.

        Ҳаммамиз жон куйдириб гапирадиган давлат қонунларига, хусусан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, давлат мулозимларининг, хусусан судьяларнинг, муносабати қандай, деган саволга Тошкент шаҳар судининг судьяси Низом РУСТАМОВ 20 ёшли бир қизга: “Ўша Конституциянгга фалонимни қўйдим! Йўқол кўзимдан! дея ўшқириб, қабулига кирган қизни қўлидан судраб кабинетидан улоқтирган. Тошкентда 6 диндор йигитни сохта айблар билан суд қилишди. Суднинг бир мажлисида мен кузатувчи бўлиб қатнашдим. Шу йигитларнинг бири тилга олинган қизнинг акаси бўлиб, у ЖПКнинг 49-моддасига кўра акасини судда ҳимоя қилиш мақсадида Н.Рустамов номига ариза ёзади ва аризани топшириш учун унинг қабулига киради. Аризани ўқиган судьянинг ранги ўзгаради ранги дам оқаради, дам қизаради, дам бўзаради вааризачи қизнинг илтимосини рад этади. Шунда ариза билан кирган қиз: “Сиз давлат Конституциясига хилоф иш қилаяпсиз” дейиши билан судья креслосидан ирғиб туриб овози борича бақиради: “Йўқол кўзимдан! Ўша Конституциянгга фалонимни буёғи юқорида келтирилган, такрорлаб ўтирмайман.

        Кейинроқ мен яна бир суд мажлисига кузатувчи бўлиб бордим. Суд мажлисида 15 та йигит суд қилинаётган экан. Суд пайтида йигитлар судья берган саволларнинг бирортасига ҳам жавоб бермай ўтираверишди. Мен ҳайрон бўлдим. Танаффус пайтида шу йигитларнинг бирининг отаси билан сўҳбатлашдим. Сўҳбат пайтида мен у кишига процессуал қонунлар ва Конституция ҳақида гапира бошладим. Судланаётган йигитнинг отаси негадир безовта бўла бошлади ва секин овозда мен кутмаган жавобни айтди: “Биласизми, бир судья давлат Конституциясига фалонини қўйганини қафасда ўтирган йигитларнинг ҳаммаси эшитишган экан. Улар Ўзбекистон Конституциясига судьянинг фалони теккан бўлса, демак у ҳаром бўлибди. Биз ҳаром қонун ва Конституцияни тан олмаймиз ва судьянинг бирорта ҳам саволига жавоб бермаймиз дейишди”. Бу гап мени шокга туширди ва 15 йигитга ҳурматим чексизчегарасиз ошди. Мен ҳуқуқбон сифатида сумкамда ҳамма вақт Конституция, ЖК, ЖПК ва бошқа қонунларни олиб юрардим. Улар бир ифлос ва мараз судья томонидан ҳаром қилинганини билмас эканман. 15 йигит ўша куни на судья, на давлат айбловчиси саволларига жавоб беришди аҳёнаҳёнда ҳимоячининг саволига жавоб беришганини ҳисобга олмаганда, миқ этмай ўтираверишди. Кейин эшитсам, уларнинг ҳаммасига судья узоқ муддатли қамоқ жазоси берибди. 15 йигитнинг тақдири мени ҳамон ўйлантиради, баъзан уларни эсласам: Ё, қудратли Парвардигор! Ўша йигитларни Ўзинг асра! деб қўяман.

        И.Каримов ўлими ортидан Ўзбекистон ўзининг янги даврига кирди, давлат бошига янги раҳбарлар келишди. Кўринишидан, улар баҳолиқудрат мамлакат ҳаётида қандайдир ўзгаришлар қилишга ҳаракат бошлагани сезилмоқда. Биз, хорижда яшаётган ўзбекистонликлар, қўлимиздан келгунча, ҳеч бўлмаганда ўзимизнинг чинсидқидил таклифларимиз билан янги ҳукуматга ёрдам берсак савобли иш бўларди. Менинг юқорида ёзганларим шундай таклифларнинг бири учун асос бўлиши мумкин, деб ўйлайман. Ўзбекистон судҳуқуқ тизими ҳамма соҳада Суд, Прокуратура, Милиция, Миллий хавфсизлик хизмати, Жазони ижро этиш (қамоқхоналар) тизими, Армия, Солиқ, Божхона органларида чуқур ва демократик руҳдаги ислоҳотлар ўтказишга муҳтождир. Биринчи навбатда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Суд тўғрисида, Прокуратура тўғрисида, ЖК, ЖПК, ФК (Фуқаровий Кодекс), ФПК (Фуқаровийпроцессуал Кодекс), МЖТК (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс) ва бошқа қонунлар жиддий қайта ишлаб чиқилиши керак. Мас., ЖКдан репрессив (қатағонли) 151, 152, 153, 155, 1553, 156, 157, 158, 159, 160, 161 моддалар бутунлай олиб ташланиши ёки жиддий таҳлил қилиниши лозим.

 

        23 сентябрь, 2017 йил;          Франция.      

 

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.