КОНФУЦИЙ ва ЎЗБЕКИСТОН

Толиб ЁҚУБ

КОНФУЦИЙ, АВРЕЛИЙ ва КАРИМОВ

 

Эрамиздан 4,5 аср илгари туғилган хитойлик файласуф Конфуций ўз вақтида: Ҳамма гап одамларда. Мамлакатга ажойиб қонунларни беринг, бироқ ҳокимиятни золим (яхшилик қилмайдиган) одамга берсангиз мамлакат тушкунликга учрайди. Энг ёмон қонунлар қабул қилинган мамлакатни олинг, бироқ унга яхши ниятли (ёмонлик қилмайдиган) одамни қўйсангиз мамлакат гуллабяшнайди”, деб ёзиб кетган. Конфуцийдан салкам 9 аср кейин (эрамизнинг 4-чи асрида) яшаган римлик Августин Аврелий эса ушбу доно фикрни ёзиб қолдирган: “Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади”. Қаранг: бири Шарқдан, бири Ғарбдан! Демак, ҳақиқат, тўғри сўз ва адолатга чақирувчи фикр жуғрофик минтақани танламас экан! Ўзбекистон ерости (олтин, кумуш, уран, нефть, газ, қимматбаҳо тошлар ва ҳ.) ва ерусти (мармар, ноёб иқлим, пахта, пилла, мевалару полиз маҳсулотлари ва ҳ.) табиий бойликларга эга бўлмаган Японияга ўхшаш мамлакат эмас! Юқорида санаб ўтилган бойликларни қўятуринг, Япониянинг балиқчиликдан бошқа ҳеч вақоси йўқ! Бироқ, Япония дунёда гуллабяшнаган мамлакатлардан бири эканлигини ҳамма тан олиб турибди! Ўзбекистонни ким тан олди? Ҳеч ким тан олган эмас!

Кўргулик экан, ўзбек халқи ХХ ва XXI-чи асрларнинг маҳсули бўлган Ислом Каримов қўлостида 27 йил яшашига тўғри келди. Конфуций И.Каримовдан салкам 25 аср (2500 йил), А.Аврелий эса 16 аср (1600 йил) илгари яшаб ўтишган. Ўзбекистонга нисбатан қарасак Конфуций фикрининг қайси қисми ўринли эканини кўрамиз? Жавоб ўзўзидан кўриниб турибди 1-чи қисми, яъни: “Мамлакатга ажойиб қонунларни беринг, бироқ ҳокимиятни золим (яхшилик қилмайдиган) одамга берсангиз мамлакат тушкунликга учрайди”! И.Каримов қистови остида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 151 (Агрессия), 155 (Терроризм), 158 (Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш), 159 (Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш) каби бир қатор ёвуз ва аксилхалқ моддаларини ҳисобга олмаганда Ўзбекистон Республикаси Парламенти (Олий Мажлис) депутатлари ўз вақтида етарлича демократик руҳдаги қонунлар қабул қилишди. Мазкур қонунлар қипқизил коммунистча зеҳниятга эга бўлган И.Каримовнинг эмас, балки СССРда ўша пайтда кучга кираётган демократик ҳаракатлар вакилларининг зеҳнияти туфайли қабул қилинган эди. И.Каримов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларни “ўлганининг кунидан” имзолади. Мас., у Жиноят Кодекси, Жиноятпроцессуал Кодекси, Жиноятижроия Кодекси, Фуқаровий Кодекс, Фуқаровийпроцессуал Кодекс (ва бошқа) каби бир қатор давлат ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва кучга киритишни 1995 йил апрелига қадар чўзиб келди, яъни СССР парчалангандан кейин ҳам Ўзбекистон яна 5 йил илгариги коммунистик қонунлар асосида яшади.

Етарлича демократик руҳда бўлган Конституция ва бошқа қонунлар Ўзбекистонда тўлақонли ишладими? Асло! Аксинча, ўша қонунларни қабул қилган депутатларнинг бир қисми ўлдирилди, бир қисми қамоққа ташланди, бир қисми иш (депутатлик)дан ҳайдалиб очнаҳор кун кечирди, омади чопган бир қисми эса чет элларга чиқиб кетишга улгурди. Чет элларга чиқиб кетган депутатлар Ўзбекистонга қайтиш орзўсида ватанга қайта олмай ҳалиям чет элларда юришибди. Бу етарлича демократик руҳдаги қонунлар қабул қилган депутатлар ҳақидаги гап эди. Сиёсат нима бўлди? Иқтисод гуркираб ўсдими? Маданият ва маънавиятчи? Балки мамлакат ўрта ва олий таълим, туризм, экология ёки спорт соҳаларида улкан ютуқларга эришгандир? Асло! И.Каримов сиёсатда қўниқўшнилар билан “юз кўрмас” сиёсатини олиб борди чегараларни тиконли симлардан тўқилган деворлар билан ўради, уларни миналаштирди, ўзбекистонликларни қўшни давлатларда яшайдиган қариндошуруғлари билан боришкелиш қилиш имкониятидан маҳрум қилди, туркий халқ ва туркий давлатлардан юз ўгирди, ЕИ давлатлари, АҚШ ва бошқа демократик давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни деярли узиб қўйди. И.Каримовнинг вакиллари БМТнинг Инсон Ҳуқуқлари Қўмитаси (ИҲҚ) ҳамда Қийноқларга Қарши Қўмитаси (ҚҚҚ), Европа тараққиёт ва тикланиш банки (ЕТТБ), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) саммит (сессия)ларида тинимсиз, лағмон чўзгандай, юзлари қизармай ёлғонни гапираверишди.

Масалан, БМТ Инсон Ҳуқуқлари Қўмитасининг Женевада 2015 йил июнь ойида ўтган сессиясида Ўзбекистон давлат делегацияси бошлиғи, Ўзбекистон Бош прокуратураси вакили Ислом Жасимов Қўмита аъзоларининг “Ўзбекистонда тергов жараёнларида ва қамоқхоналарда қийноқлар кенг кўламда қўлланилиши ҳақида бизда етарлича кўп маълумотлар бор уларга қачон барҳам берилади?, “Андижон воқеалари бўйича ҳанузгача халқаро тергов ўтказилган эмас Ўзбекистон ҳукумати бунга қачон йўл очади?” каби саволларига ўртоқ И.Жасимов уялмайнетмай, кўзини лўқ қилиб: “Ўзбекистонда тергов пайтида ва қамоқхоналарда қийноқлар мутлақо қўлланилмайди, чунки Конституциямизнинг 26-моддаси ва Жиноят кодексининг 235-моддаси буни таъқиқлайди”, Андижон воқеалари бўйича биз ҳамма суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказганмиз ва бу масалани ёпилган (тугатилган) деб ҳисоблаймиз”, дея камида ўн марта такрорлади. У бу гапларни айта туриб ҳатто кипригини пирпиратгани ҳам йўқ. Мен кексалик ва касаллигимга қарамасдан ўша сессияга бордим ва ҳамма мажлисларини кузатдим. И.Жасимов юқоридаги саволларга жавоб бераётганда залда ўтирганлар кулиб ўтиришганига мен гувоҳ бўлдим чунки у ёлғон гапираётганини залда ўтирганлар сезиб ва тушуниб турарди. Залда ўтирганлар кўчадан тасодифан кирган одамлар эмас, БМТ Инсон Ҳуқуқлари Қўмитаси аъзолари, кўпни кўрган, нодемократик давлатлардаги сиёсий муҳитдан хабари бўлган эксперт мутахассислар, журналистлар ва ҳуқуқбонлар эди. И.Каримов сиёсатни “а” қилиб қўйгунча олиб борди ваўлиб кетди.

Иқтисодни гапирмаса ҳам бўлади. Бир жуфт сўз билан айтганда у ўлди. Мен мақола бошида Япония ва Ўзбекистонни бекорга солиштирганим йўқ. Балиқчиликдан бошқа ҳеч қандай бойлиги бўлмаган Япония 2-чи жаҳон урушидан дабдала бўлиб чиқишига қарамасдан тез орада дунёнинг иқтисоди энг барқарор, энг ривожланган ва барча бойликларини инсонлар ҳаётини яхшилашга қаратган давлатлардан бирига айланди. Нега? Ниманинг ҳисобига японлар бундай муваффақиятга эришди? Жавоб оддий: урушдан кейинги ўша пайтда, ҳозир ҳам, Конфуций таъбири билан айтганда, Япония давлати бошига соғлом ниятли, инсонларга ёмонликни раво кўрмайдиган раҳбарлар келишди! Ўзбекистонга СССРдан Фанлар Академияси, олий ўқув юртлари, беҳисоб техникум ва мактаблар, юзлаб завод, фабрика, комбинат ва бошқа ишлабчиқарувчи корхоналари, минглаб авто ва трактор парклари, бир соат ҳам ўчмайдиган свет (электрочироқ) электростанциялари ва газ қувурлари, шўр ерости сувларни қочирадиган дренажлар, пахта далаларини суғоришда сувни тежайдиган минглаб километр узунликдаги лотоклар системалари қолди. Қуйида мен учта шахарда йўқ бўлиб кетган энг йирик корхоналар рўйхатини келтираман, холос: Тошкент тўқимачилик комбинати, Тошкент авиация заводи, Тошкент қандолат ишлабчиқарувчи “Ўртоқ фабрикаси, Жиззах уйқурилиш ва ипйигирув комбинатлари, Самарқанд “Киноаппарат” заводи шулар жумласидандир. Бошқа шаҳарлар ва вилоятларда СССР давридан қолган беҳисоб корхоналарни санаб ўтирмайман: 1) улар жуда кўп бўлгани учун эслашим қийин; 2) муҳтарам ўқувчи ўзи яшаётган ҳудуд (қишлоқ, шаҳар, туман, вилоят)да СССРдан қолган корхоналарнинг номи ва қанчалигини ўзи яхши билади. Тоталитар коммунистик СССРдан қолган улкан илмий ва иқтисодий мерос қани? Йўқ!

ХУЛОСА: Япония раҳбарлари йўқдан бор қилишди, И.Каримов бошқарган ҳукумат эса борни йўқ қилди! Ўзбекистон олтин қазиб олиш бўйича дунёда 7-чи ўринда туради. Ўзбекистонда, мутахассисларнинг айтишича, бир йилда 100 тоннадан ортиқ олтин қазиб олинар экан. Саволлар: 1) ўша олтинлар қаёққа кетди? 2) ҳукумат ёки парламент ҳар йили қанча олтин қазиб олинганлиги, улар сотилган бўлса, пули нимага сарфланганлиги, улар дунё банкларида турган бўлса, банклар даромадидан Ўзбекистонга қанча пул тушганлиги ҳақида 27 йил давомида халққа нега бирор марта ҳам ҳисобот бермади? Жавоб йўқ! Ўзбекистонда ҳар йили 25.000 тонна пилла тайёрланади. Пилла дунёда энг харидоргир, бозори чаққон маҳсулот ҳисобланади, чунки ундан энг экологик тоза материал (ипак ип, мато, кийимкечак) тайёрланади. Пиллани Италия, АҚШ, Япония ва бошқа ривожланган мамлакатлар жонжон деб сотиб олишади. Етиштирилган пилла пули қаёққа кетаётганлиги ҳақида Ўзбекистон матбуотида бирорта мақола ўқиганмисиз? Йўқ! СССР пайтида Ўзбекистон ҳар йили 30.000 тонна пилла етиштирган, мустақиллик йилларида И.Каримовнинг “доно сиёсати” натижасида бу рақам 25.000 тоннага тушди. Хитой бир йилда 500.000 тонна, Ҳиндистон эса 300.000 тонна пилла етиштиштиради. Иқлим шароитини ҳисобга олинса, Ўзбекистон пилла етиштиришни қийналмасдан салкам 200.000 тоннага етказиши мумкин. Ўртоқ И.Каримов эса меҳнати нари борса бир-бир ярим ойга чўзиладиган пиллага эмас, меҳнати салкам бир йилга чўзиладиган пахтага зўр берди.

Ипак қурти сув ичмайди, чигит эса сув “ичмаса” унмайди, кўкармайди, ғўзага айланмайди, пахтали чаноқ тугмайди. Шунинг учун у эрта баҳордан то августнинг ўртасигача сув “ичиб” туриши керак. Мамлакат пилла етиштиришга ўтса миллионлаб гектар ер бўшайди, бўшаган ерлар боғроғларга айланади, болалар меҳнати бўлмайди, ер ва ҳавонинг экологик муҳити тамоман яхши томонга ўзгаради, сув тежалади. Ана шу оддий ҳақиқатни иқтисод фанлари доктори, академик И.Каримов тушунмадигина эмас, ҳатто тушунишни ҳам истамади. У пахтага зўр бергандан зўр бераверди. Натижа нима бўлди? Юқорида айтганимдай иқтисод ўлди! Бу пахтадан тамоман воз кечиш керак деганими? Йўқ, албатта! Инсонлар ҳаётида пахтанинг ўз жойи ва роли бор медицинани пахтасиз тасаввур қила оламизми? Йўқ! Кундалик эҳтиёж учун ишлатиладиган сочиқ, кийимкечак, кўрпаёстиқничи? Тасаввур қила олмайсиз! Демак, икки чекка ҳолатнинг биринчисини, яъни пахтадан тамоман воз кечишни амалга оширишнинг иложи йўқ экан! Иккинчи чекка ҳолат, яъни мамлакат иқтисодини тўлиқ пахта етиштиришга йўналтириш оғир оқибатларга олиб боришини пахта етиштиришга зўр берган И.Каримов сиёсати яққол кўрсатди.

Мазкур сиёсат, аслини олганда, Ўзбекистонни ўрта асрлардаги феодал тузумга қайтарди мамлакатда заминдор (ҳоким ер эгаси) ва чоракор (фермер ҳақҳуқуқсиз меҳнаткаш) муносабати ўрнатилди. Буни тушуниш қийин эмас. Коммунистик тузум СССРда хусусий мулкчиликга барҳам берди ва давлат мулкчилигини жорий этди. Барча ривожланган давлатларда ер хусусий мулкга айлантирилган, фермер ердан олган даромадидан давлатга солиқ тўлайди, холос қолган пайтда у билиббилиб ўз ишини қилаверади. И.Каримов эса қипқизил коммунист эди у умрининг охиригача хусусий мулкчиликга қарши курашди. И.Каримов олиб борган иқтисодий сиёсат миллионлаб ўзбекистонликларни меҳнат муҳожирига айлантирди. Шу масалада яна Ўзбекистон ва Японияни солиштирайлик: Япония аҳолиси 126 миллиондан ортиқ, ер ҳудуди 377,9 квадрат километр; Ўзбекистон – аҳолиси 32 миллион, ер ҳудуди 447,5 квадрат километр. Япония ороллардан иборат, экин майдони деярли йўқ, иқтисодининг қудрати бўйича дунёда 3-чи ўринни эгаллайди, аҳолиси Ўзбекистон аҳолисидан салкам 4 баробар кўп, ерости ва ерусти бойликлари йўқ. Ўзбекистон, деярли тоғсиз, текис ҳудудга эга, ерости ва ерусти бойликлари беҳисоб, аҳолиси (ўзбеклар) японлар каби меҳнаткаш, чидамли ва болажон халқ. Ўзбекга ер берсанг бўлди тинмай ишлайверади.

Бироқ, И.Каримов ўзбекга ер бермади, ер давлат ихтиёрида бўлди, бир ҳовуч фермер ер эгаси бўлиб эмас, давлатга ёлланиб ишлади. Ўзбек нима қилсин ўзи уйланиши, турмушга чиқиши ва болачақасини, кекса отаонасини боқиши керак! Нима қилсин? Тўғри у чет элларга мардикорликга чиқиб кетди! Бошқа иложи йўқ! Зато, улар ҳар йили давлат бюджетига 6 (олти) миллиард долларгача пул жўнатиб туришди. И.Каримовнинг пахтаси эса йилига борйўғи 1 (бир) миллиард доллар даромад келтирарди, холос. И.Каримов даврида менда ихтиёр ва имконият бўлганда эди, мен бир тажриба (эксперимент) ўтказган бўлардим – бир гуруҳ ўзбекни Японияга ишга жўнатиб, бир гуруҳ японни Ўзбекистонда ишлашга таклиф этардим ва бир чеккада ўтирволиб кузатиб ўтирардим. Аминман, японлар Ўзбекистонда бир йил ичида ё ўлишарди, ёки амаллаб қочиб қутулишар эди, ўзбеклар эса Японияда, турган гап, японлардан кўп нарсани ўрганишарди, бироқ ё ватанга қайтишга шошилмас эди, ёки бутунлай қайтишмасди. “Одамнинг одамдан фарқи бор, ўттиз икки нархи бор”, дейишади донолар. Бу ҳикмат одамларнинг менталитети (зеҳнияти) ҳақида айтилган гап. Аслида, дунёдаги одамлар бирбиридан унчалик фарқ қилмайди. Фарқ бошлиқларда! Конфуций айнан шуни айтган!

Мен юқорида И.Каримовнинг сиёсат ва иқтисод соҳаларидаги фаолияти ҳақида гапириб ўтдим. Маънавият ва маданият бобида унинг “хизматлари” қанақа бўлди? Баъзи мутахассисларнинг айтишича, ўлган иқтисодни тирилтириш осон уни тирилтиришга бир неча йил кетади, бироқ ўлган маънавият ва маданиятни тирилтиришга бир неча ўн йил етмаслиги мумкин. Давлат раҳбари халқ ва давлат хоини (душмани) бўлса, давлатни емириш учун иқтисодни эмас, биринчи навбатда маънавият ва маданиятни емириш етарлидир. Шарқ халқлари, айниқса мусулмонлар, ўз танасини сотадиган аёл (фоҳиша)ларга мохов ва нас теккан одамларга қарагандай жирканч назар билан қараганлар. Амирлар, хонлар ва подишоҳлар саройидаги харамларда умри хазон бўлган ёш қизлар тақдирига одамлар ачиниш билан қарашган бўлса, уларнинг отаонасини алдаб қизларини харамларга топширган, қўшмачилик билан кун кўрадиган, хотинларни эса лаънатлаганлар. И.Каримов даврида ишсизлик ва ночорлик туфайли бой араб давлатлари, Туркия, Ҳиндистон ва бошқа юртлар исловотхоналарига минглаб ўзбек хотинқизлари пул топиш, оиласини боқиш мақсадида Ўзбекистондан чиқиб кетишди. И.Каримов даврида Ўзбекистонда биринчи марта, ҳар қандай оғир жисмоний ишларни қилишга рози бўлган, аёлларнинг мардикор бозорлари пайдо бўлди. Бундай ҳолатни зукколар “халққа, жамиятга ҳаром тегди” дея изоҳлаганини эшитганман.

“Маданият – миллатнинг юзи” ва “Бой маданиятли миллат – бой миллат” бир-бирига тенгкучли ҳақиқатлардир. 27 йил давомида, байрам тантаналарида, хушомадгўй мулозимлар қарсаклари остида жилпанглаб ўйнаб келган И.Каримов миллат маданияти тақдири ҳақида заррача ҳам ўйлаган эмас. Миллат маданияти ва маънавияти қанчалик хароб бўлса, давлатни бошқариш унга шунчалик осон бўлишини у яхши тушунган. Унинг даврида Ўзбекистоннинг энг буюк шоирлари, ёзувчилари, хонандаларию созандалари қувғин қилинди, қамоқхоналарга тиқилди, чет элларга бадарға қилинди шулардан Мамадали Маҳмуд, Юсуф Жума, Ёдгор Обид, Муҳаммад Солиҳ, Шерали Жўра, Обид Асом номларини келтириш билан чегараланаман. Аксилинсон ва аксилхалқ сиёсий тузум жамият ҳаётининг нафақат иқтисод, маданият ва маънавият каби соҳаларини, балки бир қарашда сиёсатдан хийла узоқ бўлган спорт, туризм, ўрта ва олий таълим, экология каби соҳаларини ҳам издан чиқаради. 1994 йилда муомалага киритилган Ўзбекистон миллий валютаси 23 йил давомида конвертация қилинмади, бошида 1$ =5 сўм бўлган миллий валюта ҳозирга келиб 1$ =8100 сўм бўлди, яъни ўзбек миллий валютаси 1620 марта қадрсизланди.

Ҳозир ватанимиз дунёда хорижга чиқиш визаси (ОВИР) тўлиқ сақланиб қолган икки (Шимолий Қурия ва Ўзбекистон) давлатнинг биридир. Миллий валютанинг конвертация қилинмаганлиги ва ОВИРнинг манаман деб туриши шароитида ривожланган туризм ҳақида гап бўлиши мумкинми? Коррупция ҳакалак отиб турганда олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларини тест синови орқали ўтказиш мантиқсизликнинг чўққиси эмасми? Мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари, студентлар ва бюджет ташкилотлари ходимларини ойлаб пахта чопиғи ва теримига жалб этиш Ўзбекистондан бошқа дунёнинг яна қайси давлатлари сиёсатида бор? Бу жинояткорона мантиқсизликларнинг ҳаммаси И.Каримовнинг ташаббуси билан амалга оширилди. И.Каримов қадимги файласуфлар Конфуций ва Аврелийнинг башоратлари тўғрилигини Ўзбекистонда тўлиқ синаб кўрди у “Мамлакатга ажойиб қонунларни беринг, бироқ ҳокимиятни золим (яхшилик қилмайдиган) одамга берсангиз мамлакат тушкунликга учрашини”, “Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланишини” тўлиқ исботлади. Илоҳо, Ўзбекистоннинг янги бошлиғини бу хатолардан Ўзинг асра!

15 сентябрь, 2017 йил; Франция

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.