ЎЗБЕКНИНГ ШЎР ПЕШОНАСИ

Шу кечаю-кундузда, 2018 йил февралининг охирида, икки ўзбек жиққа-мушт бўлиб жанжаллашиб ётибди – бири, билишимча, диний уламо, бири журналист. Иккаласи ҳам ҳурмат қилишга ва, ҳатто, улуғлашга арзийдиган инсон. Уларнинг жанжали кўча-куйда эмас, фейсбук ижтимоий тармоқда кетмоқда. Кўринишдан, фейсбук ижтимоий тармоқнинг ўзбектилли фойдаланувчилари ҳам икки гуруҳга бўлиниб олиб, бири у томоннинг, бири бу томоннинг юзига лой чаплаб ётишибди.

Толиб ЁҚУБ

ЎЗБЕКНИНГ ШЎР ПЕШОНАСИ

Шу кечаю-кундузда, 2018 йил февралининг охирида, икки ўзбек жиққа-мушт бўлиб жанжаллашиб ётибди – бири, билишимча, диний уламо, бири журналист. Иккаласи ҳам ҳурмат қилишга ва, ҳатто, улуғлашга арзийдиган инсон. Уларнинг жанжали кўча-куйда эмас, фейсбук ижтимоий тармоқда кетмоқда. Кўринишдан, фейсбук ижтимоий тармоқнинг ўзбектилли фойдаланувчилари ҳам икки гуруҳга бўлиниб олиб, бири у томоннинг, бири бу томоннинг юзига лой чаплаб ётишибди. 1988 йил 11 ноябрьда Ўзбекистондаги коммунистик реакцион тузумга қарши курашни ўз олдига мақсад қилиб олган бир ташкилот тузилди. Тез орада ташкилотчилар орасида иккита лидер кўзга ташланди – бири кибернетик олим, бири озодликни куйлаган шоир. Ташкилотнинг овозаси ва обрўси республика бўйлаб кенг тарқалди – ташкилот уюштирган кўпмингли митингларга буёғи Термиздан, буёғи Намангандан юзлаб одамлар поезд ва автобусларда Тошкентга кела бошлашди. Бироқ, негадир тез орада ўзбеклар иккига бўлинди – бир гуруҳи кибернетик олим томонга, бир гуруҳи озодликни куйлаган шоир томонга ўтди. Қарабсиз-ки, бу икки гуруҳ орасидаги “сану-ман” жанжали юқорида айтилган диний уламо ва журналист орасида бораётган “сану-ман” жанжалидан минг карра шиддатлироқ тусга айланди. Жанжални яна бир томон синчковлик билан кузатиб турар эди – ўша учинчи томонни Ислом Каримов бошчилигидаги коммунистик тузум раҳбарлари ташкил этишган эди. Энг тўғри стратегияни учинчи томон қўллади – бу томон жанжаллашаётган нариги икки томон жанжалига дам-ба-дам бензин сепиб турди. Онда-сонда баъзилар жанжаллашаётган икки тараф лидерларига: “Ҳой, тўхтанглар! Нима қилаяпсизлар?! Ташкилот тузганларингда олдиларингга қўйган мақсадларинг буёқда қолиб, нега ўзаро жанжаллашиб ётибсизлар?!” деганлар ҳам бўлди. Қулоқ тутишди, деб ўйлайсизми? Йўқ, қулоқ тутишмади! Бундан руҳланган учинчи томон уларнинг думидан ушлаб секин бурай бошлади. Охири, оғриққа чидай олмай, кибернетик олим ҳам (1992 йил 20 декабрь), озодликни куйлаган шоир ҳам (1993 йил март) қочиб қутилишди. Қутилишга-ку, қутилишди-я, – шу билан тинчиб кетишди деб ўйлайсизми? Йўқ! Бири, ёши 70 дан ошган бўлса-да, ҳалиям тинчигани йўқ! Буни ўзбек дейдилар! Бу – ўзбекга теккан касал!

Энди ХХ-асрнинг 70-йилларига кўчаман. У пайтда ўзбекнинг “каттаси”нинг “кичиги”га муносабати қандай эди? 1974 йил ноябрьида мен Кишинёв шаҳрида, Молдавия Фанлар Академиясининг Математика институтида диссертациямни ёзиб тугатган эдим, илмий раҳбарим профессор, Молдавия Фанлар Академиясининг академиги В.Белоусов эса уни ўқиётган эди. Белоусов СССР Педагогика Фанлар Академияси (ПФА) президиумининг аъзоси бўлиб, унинг йиллик сессиясида қатнашар эди. Ўша йили у камида ярим ойга Москвага, ПФА йиғилишида қатнашиш учун кетадиган бўлди – мен эса ярим ой кутиб тураолмас эдим. Шуни айтсам, Белоусов: “Сен ҳам Москвага борасан, мен диссертациянгни ўша ерда, сессиядан бўш вақтимда ўқиб тураман” деди. “Москва” меҳмонхонасидан жой олдик. Белоусов жойлашган хонага дам-ба-дам қандайдир одамлар кириб турарди. “Булар ким?” деб сўрасам, у: “Булар Грузия, Арманистон, Озарбойжон, Украина ва бошқа республикаларнинг Педагогика Фанлар Академиясининг президентлари, Педагогика фанлар илмий-текшириш институтларининг директорлари, маориф вазирлари” деди. СССР Педагогика Фанлар Академияси Президиумининг йиллик сессияси шу меҳмонхонанинг катта конференц-залида уюштирилган экан – қулай, хонангдан чиқиб конференц-залга, конференц-залдан чиқиб ресторанга овқатланишга кирасан, шу меҳмонхонада уюштирилаётган турли учрашувларда қатнашиш мумкин.

Сессия ўтаётган залга сессияда қатнашувчилар ўзларининг қалин қизил муқовали книжкасини эшик олдида турган одамга кўрсатиб киришар экан. Менда эса ҳеч вақо йўқ – залга кира олмайман. Белоусов: “Мени бу ерда ҳамма танийди, мен книжкасиз ҳам кириб кетавераман, сен менинг книжкам билан киравер – ҳеч ким индамайди” деди. Шундай қилиб мен ҳам ҳар куни сессияга киравердим. Мен бир нарсага эътибор қилдим: Украина, Грузия, Арманистон, Озарбойжон ва бошқа республикалардан келган вакиллар Белоусов билан учрашиб нималарнидир муҳокама қилишарди. Белоусовнинг армани, грузин, украин, озарбойжон, рус, молдаван аспирантлари ёки стажёрлари бор эди, Ўзбекистондан эса битта мен эдим. Бир куни қарасам, Ўзбекистондан Маориф вазири Эминжон Қодиров [Ўзбекистон Педагогика Фанлар Академияси академиги, илгари Педагогика фанлари илмий-текшириш институтининг директори бўлиб ишлаган] залда ўтирган экан. Табиий, у мени танимас эди. Шундай бўлса-да, мен унинг ёнига бориб ўтирдим, Белоусов эса менинг иккинчи томонимдаги жойга ўтирди. Мен ёнимдаги одам ўзбекистонлик, Маориф вазири Эминжон Қодиров эканини секин шивирлаб айтдим. Белоусов танаффус пайтида Э.Қодиров билан ниманидир, қисқа муддатли, гаплашди ва … ўта тунд ҳолатда менга: “Эътибор қилгандирсан – келганимиздан бери украиналик, грузиялик, арманистонлик ва бошқа миллий республикалар мулозимлар мен билан сўҳбат қилишади ва менинг раҳбарлигимда илмий иш қилаётган аспирант ва стажерларнинг иши билан қизиқишади, уларга бирор ёрдам керакми-йўқми, деб сўрашади. Мен танаффус пайтида, кўргандирсан, сен айтган одам билан гаплашдим. Мен унга: “менинг ўзбепкистонлик аспирантим бор, у сизни танир экан” дейишим биланоқ у: “Мен вазир бўлганим учун мени аспирант ва стажёрлар таниши керак” деб бурилиб жўнаворди” деди. Мана, ўзбекнинг “каттаси”нинг ҳақиқий башараси! У бир оғиз: “Республикамиз учун мутахассис тайёрлаб бераётганингиз учун раҳмат сизга” дейишга арзимади!

Эминжон Қодировнинг тақдири аянчли бўлди. У ёзнинг бир кунида ўзининг бир аспиранткаси билан Сирдарёга чўмилишга боради. Чўмилишади. Кейин қайиқда сузишади. Нима бўлади-ю, қайиқ ағдарилиб кетади. Аспирантка сузишни билмас экан. У чўка бошлайди. Эминжон Қодиров уни қутқаришга киришади. Уни қирғоқ томон судрай бошлайди. Ҳолдан тояди. Аспиранткани балиқ овлаётган бир йигит қутқаради. Бироқ, ҳолдан тойган Эминжон Қодиров чўкиб ўлади. Унинг ўлигини Тошкентдаги уйига олиб келишганда хотини дарвоза олдини тўсиб туриб олади – ўликни ичкарига олиб киришга йўл бермайди. Одамлар катта қийинчилик, уркалтак-суркалтак билан мурдани ҳовлига олиб киришади. Маҳалла фаоллари орага тушиб, амаллаб, жанозани ўтказишади. Ўзбекнинг бори шу! Ўзбек ҳеч қачон бир-бирига қайишмаган, ҳамма вақт, асрлар давомида бир-бири билан уришган, жанжаллашган, аразлашган, бир-бирини уч пулга сотган, душманни “акам” ёки “отам” деган. Яхшиям-ки, ҳозир жангу-жадал уруш майдонида эмас, фейсбук майдонида кечмоқда. Акс ҳолда ўзбеклар бир-бирини ўлдириб, ер юзидан йўқ бўлиб кетарди.

28 февраль, 2018 йил; Франция.

Комментарии: (7)
Комментарии
Mexmet Tog'ay Chelebey

Mexmet Tog’ay Chelebey Толиб ЁҚУБ Odamlar katta qiyinchilik, urkaltak-surkaltak bilan murdani hovliga olib
kirishadi. Mahalla faollari oraga tushib, amallab, janozani o‘tkazishadi.
O‘zbekning bori shu! O‘zbek hech qachon bir-biriga qayishmagan, hamma vaqt,asrlar davomida birЕще

3

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 нед.

Мирза Анвар

Мирза Анвар Mexmet Tog’ay Chelebey, Толиб ака юқорида аниқ тиниқ қилиб ёзиб қўйибдилар: Ўша Сиз айтган миллат вакиллари бир бирига тиргак бўлади, деб. Бу ерда ўзбек камситилмаяпти, афсусланиб айтилаяпти бу гаплар!
….бошқа миллатларда бунақа иллат йўқми?!…
Хўш, бор бўлса, бу бизнинг шу иллатларимизни оқлаш учун дастак бўлади, деб ўйлайсизми?…

4

Управление

Mexmet Tog'ay Chelebey
Mexmet Tog’ay Chelebey Albatta dastak bo’lmaydi,ammo butun insoniyatga tegishli bo’lgan illatlarni faqat o’zbekka xos deb yozishlariga va aytishlariga qarshiman deyapman! Ko’pgina axmoqlar masalan o’zbekchilik deyishadi! Bu o’zbek millatiga nisbatan haqorat deb baholanishi kЕще

Управление

Кобил Миллажонов

Кобил Миллажонов Агар Толиб ака жиддий айтган гапни Хожибой Тожибоев кулдириб айтганда реакция бошкача буларди, лекин эффект 0 буларди. Чунки жамият буни бадиий ижод деб кабул килади. Шу темпда давом этаверинг, Толиб ака! Пулатов домла таъбири билан айтканда «шокотерапия» энг эффектли даво.

1

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 нед.

Mexmet Tog'ay Chelebey

Mexmet Tog’ay Chelebey Tolib Yoqub Буни ўзбек дейдилар! Бу – ўзбекга теккан касал!

1

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 нед.

Mexmet Tog'ay Chelebey

Mexmet Tog’ay Chelebey Nima bo’libdi,A.P’olat bilan M.Solih bir birini yegan,hali ham yeshishda davom etayotgan bo’lsalar,bunga o’zbek millatining nima aloqasi bor? Bunga o’zbek aybdor emas! Balki bu ikkalasining bir-birini yeyishiga balki o’zbeklardan millat-xalq sifatida nЕще

3

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 нед.

Мирза Анвар

Мирза Анвар :-)
Ёшингиз нечада, тақсир?

1

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 нед.

Mexmet Tog'ay Chelebey
Mexmet Tog’ay Chelebey Siz mendan saal kam bir muchal katta ekansiz!

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 нед.

Мирза Анвар

Мирза Анвар Хафа бўлманг, сўраганим, Сизда ёшларга хос шиддаткорлик бор экан!
Бу масалада эмоцияни бир чеккага олиб қўйиб, фикрлаш керак.
Мисол:Еще

1

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 нед.

Mexmet Tog'ay Chelebey
Mexmet Tog’ay Chelebey Мирза Анвар Bu kabi xususiyatlar mamlakatdagi deyarli hamma millatga xos deb o’ylayman!

Управление

Мирза Анвар
Мирза Анвар Энди, тасаввур қилинг:
Бозорда бир ўзбек қўй сотаяпти. Харидор иккита. Биттаси ўзбек, иккинчиси арман. Ўзбек қўйнинг нархини яхши берди. Арман устига 10% қўшиб берди. Қўй кимга кетади?

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 нед.

Mexmet Tog'ay Chelebey

Mexmet Tog’ay Chelebey Mening siyosiy qarasim shundan iboratki,A.Po’lat ham,M.Solih ham ma’nan o’zlarining hurmatlari va siyosiy obro’larini yo’qotib bo’lganlar! Ikkalasi ham siyosatdan ketishlarini e’lon qilib,vatanlariga qaytib qarilik gashtini sursinlar! Istaydilarmi buni,istamaydilarmi kelib qolgan siyosiy «bekat»lari shu! Yana ham vaqt oliy hakam men o’z fikrimni yozdim! O’zbek xalqining hozirgi kundagi ahvolga tushib qolishiga IAK qancha ko’p aybdor bo’lsa,bularning ikkalasi ham «sog’ sigirning …qi emaslar»!

1

Управление

Сейтбай Байдуллаев
Сейтбай Байдуллаев Менга шу давранинг бир ветеран-профессори, менинг дустим, «ташкарида юриб хам, хаммалари бир-бири билан кирк-пичок булишган» деган эди. Шу гапнинг ростлигига охирги 6 ой ичида ишондим. Биттаси, унга ердамим тегмагани учун менга, тескари булиб олди. Иккинчиси эса, узининг ахмоклиги ва тарбиясизлигидан менга тил текказди. Булмаса, шу одамларга менинг зиёним тегмаган эди. Иккинчисининг менга курсатган шаллакилиги учун, уни уша яшаётган ергига бориб, калтаклаб келишим хам мумкин. Менингча, баъзи бир ахмоклар четда юрганда узларини химояланган деб хисоблайди шекилли.

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 нед.

Categories: Uncategorized | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.