Daily Archives: Mart 13, 2018

ЖKнинг 14 та мoддaси билaн туҳмат, ўлим жазоси ёхуд Диний Идoрaлaримиздaги «мaрд» «мусулмoн»лaр ҳaқдa

Talib Yakubov:

Мазкур мақолани синглимиз Дилобархон Эркинзода лотин алифбосида ёзган эканлар – мен уни кирилл алифбосига ўтказдим. Бироз, арзимаган тузатишлар киритдим (вергул, нуқта, баъзи сўзлар ва ҳоказолар). Бу мақола И.Каримов даврининг даҳшатларининг бир бўлагини ўзида акс эттирган, холос. Минг-минглаб айбсиз йигитлар қамоқларга ташланди, юзлабига ўлим жазоси берилди. Дилобарнинг акаси Искандар Худойберганов шуларнинг бири. Continue reading

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Жаноб Президент ПФ-4624 сонли ғайриқонуний Фармонни бекор қилинг ва Толиб Ёқубовни Она Ватанга қайтаринг!

ЎЗБЕКИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИ  ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА

ҲУҚУҚБОН ТОЛИБ ЁҚУБОВНИ ВАТАНГА ҚАЙТАРИШ ЮЗАСИДАН 

МУРОЖААТНОМА

Муҳтарам Президент жаноблари!

Биз, бугунги кунда дунёнинг турли бурчагига тариқдек сочилиб кетган ҳамда мамлакат ичкарисида фаолият юритаётган фуқаролик жамияти вакиллари, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ғояларига тамал тошини қўйган, демократия, сўз ва фикр эркинлиги, қийноқларга қарши курашиш бўйича барчамизнинг устозимиз санал машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, мухолифат арбоби, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Толиб Ёқубов (паспорт бўйича Талиб Якубов)нинг ягона орзуси ва армони бўлмиш, Ўзбекистонга қайтиши масаласини ўз назоратингизга олишни Сиздан сўраш учун мурожаат қилмоқдамиз. Continue reading

Categories: МУРОЖААТНОМАлар | Leave a comment

БОШИМДА ТАШВИШИМ БОР

Инсон ёшлигида тоғу-тошдами, чўлу-саҳродами, шаҳару-қишлоқдами, ўз юрти ё хориждами, фарқи йўқ – Худо умр берса яшайверар экан. Эртага ҳолим нима кечади, деб ўйламас экан. Соғ бўлса бўлди – кун ўтаверар экан. Ҳамма машмаша инсон қариганда бошланар экан. Ўзбеклар бозор ва мозор муқаддас жой, дея аташганини эшитганман. Бозор инсон учун ҳар куни керак, мозор эса фақат бир марта керак бўлади. Қариганингдан кейин ҳаёлингга “Умрим битса, Худо омонатини олса, одамлар менинг жасадимни қаерда ерга беришар экан?” деган савол келаверар экан. Ётганда ҳам, турганда ҳам. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.