БОШИМДА ТАШВИШИМ БОР

Инсон ёшлигида тоғу-тошдами, чўлу-саҳродами, шаҳару-қишлоқдами, ўз юрти ё хориждами, фарқи йўқ – Худо умр берса яшайверар экан. Эртага ҳолим нима кечади, деб ўйламас экан. Соғ бўлса бўлди – кун ўтаверар экан. Ҳамма машмаша инсон қариганда бошланар экан. Ўзбеклар бозор ва мозор муқаддас жой, дея аташганини эшитганман. Бозор инсон учун ҳар куни керак, мозор эса фақат бир марта керак бўлади. Қариганингдан кейин ҳаёлингга “Умрим битса, Худо омонатини олса, одамлар менинг жасадимни қаерда ерга беришар экан?” деган савол келаверар экан. Ётганда ҳам, турганда ҳам.

Толиб ЁҚУБ

БОШИМДА ТАШВИШИМ БОР

Инсон ёшлигида тоғу-тошдами, чўлу-саҳродами, шаҳару-қишлоқдами, ўз юрти ё хориждами, фарқи йўқ – Худо умр берса яшайверар экан. Эртага ҳолим нима кечади, деб ўйламас экан. Соғ бўлса бўлди – кун ўтаверар экан. Ҳамма машмаша инсон қариганда бошланар экан. Ўзбеклар бозор ва мозор муқаддас жой, дея аташганини эшитганман. Бозор инсон учун ҳар куни керак, мозор эса фақат бир марта керак бўлади. Қариганингдан кейин ҳаёлингга “Умрим битса, Худо омонатини олса, одамлар менинг жасадимни қаерда ерга беришар экан?” деган савол келаверар экан. Ётганда ҳам, турганда ҳам.

Ёши 80 га бир баҳъя қолган кекса одамнинг ўй-ҳаёлига тез-тез келадиган нарса нима? Бу саволга ёшлар ва, ҳатто, “ёши бир жойга бориб қолган” инсонлар тўғри жавоб беришларига мен ишонмайман. Сабаби оддий: ёшлар ва “ёши бир жойга бориб қолган” инсон (мас., ёши 50 дан ошмаган)лар ёши 80 га бир баҳъя қолган кекса одам дунёсидан шу қадар узоқ-ки, улар: “Кекса одам юрса ҳам, турса ҳам еб-ичишим, уй-жойим яхши бўлса, бола-чақам меҳрибон бўлса, ҳеч нарсадан қийналмасам, соғлиғимдан нолимасам, дея ўйлайди – унинг яна қанақа “дарди” бўлиши мумкин?” дейишдан нарига ўтмайдилар. Аслида ундай эмас! Ёши 80 га бир баҳъя қолган кекса одамнинг ўй-ҳаёлига асосан ва тез-тез: “Вақти-соатим етиб қазо қилсам, қишлоғим (маҳаллам) аҳли ота-онам, ака-укам, опа-сингилим, қариндош-уруғларим дафн этилган қабристонга, ювиб-тараб, ҳалол-покиза қилиб дафн этишармикин? ” деган умид келади.

Мен ҳозир шу ҳолатдаман. ХХ-асрнинг 90-йилларида, Ислом Каримов даврида ўнминглаб ўзбекистонликлар ватанни тарк этишди. Йўқ, мен иш излаб чет элларга чиқиб кетган миллионлаб “дангасалар”ни назарда тутаётганим йўқ – мен сиёсий қатағонга учраб ватанни тарк этган одамларни назарда тутмоқдаман. Мана уларнинг ўта қисқа рўйхати: Ёдгор Обид, Ҳазратқул Худойберди, Абдураҳим Пўлат, Пўлат Охун, Абдуманноб Пўлат, Сулаймон Мурод, Муҳаммад Солиҳ, Исмоил Дадажон, Зафармирзо Исоқ, Фазлиддин Ёқуб, Эркин Худойберган, Муҳаммадсолиҳ Абут, Мўътабар Тожибой, Ботир Норбой, Жаҳонгир Мамат, Алибой Йўляхши, Муҳаммадбобур Малик, Обидхон-қори Назар, Рафиқ Ғани, Намоз Нормўмин, Эгамназар Шайман, Алишер Тўқсон, Бахтиёр Шоҳназар, Дўстназар Худойназар, Тоғбой Раззоқ, Зафаржон Мавлон, … – эҳ-ҳей, қайси бирларини ёзай! Афсус, бу рўйхатдаги Исмоил Дадажон, Абдуманноб Пўлат, Сулаймон Мурод ва бошқа бир қатор ўзбекистонликлар чет элларда вафот этдилар – улар энди ватанга қайтиб бораолмайдилар.

Мен ўзимнинг www.ferghana.ru интернет-нашри мухбири А.Волосевичга 2011 йил 3 февральда берган интервьюмда “Ислом Каримов ўзбек халқининг душмани” деб айтган эдим. Душман яхшилик қилмайди, душман доимо “яна қандай ёмонроқ душманлик қилсам экан?” деган ҳаёлда юради, душманликнинг янги-янги турларини ўйлаб топади. У ПФ-4624 фармонни ўйлаб топди ва уни 2014 йил 16 июньда имзолади – натижада ўнминглаб ўзбекистонликлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум қилинди. Бундай аблаҳликни фақат ўз халқига душман бўлган одам қилиши мумкин. Унинг ўша фармони ҳалиям кучда турибди ва, демак, ўнминглаб кўп йиллар ватан соғинчида чет элларда яшаган ўзбекистонликлар ўз ватанига бемалол қайтиб бора олмайдилар. Мазкур фармон посткаримов ҳукумат томонидан қачонлардир бекор қилинади – мен бунга аминман. Бироқ, унгача чет элларда яшаётган, менга ўхшаган кекса, йўлига зўрға юрадиган нотавон одамларнинг қанчаси ўзга юртларда вафот этишлари мумкин – Худо билади.

Мен юқорида: “Вақти-соатим етиб қазо қилсам, қишлоғим (маҳаллам) аҳли ота-онам, ака-укам, опа-сингилим, қариндош-уруғларим дафн этилган қабристонга, ювиб-тараб, ҳалол-покиза қилиб дафн этишса” деган умид билдирган эдим. “… ювиб-тараб, ҳалол-покиза қилиб қабрга қўйиш” мен туғилиб ўсган Тоқчилиқ қишлоғида қандай ташкил қилингани ҳақида қисқача гапириб бермоқчиман.

Қишлоғимизда “арбоб” деган норасмий лавозим бор. Унга маош тўланмайди. Уни халқ сайлайди. Арбобнинг овози кучли бўлиши керак. Арбоб узоқ сафарларга чиқишга, қишлоқда 2-3 кун бўлмасликга ҳаққи йўқ. Қишлоқда бирор инсон қазо қилса, ўлган одамнинг эгалари зудлик билан арбобнинг уйига одам юборишади. Арбоб пиёдами, эшакдами, отдами ё юк машинасининг кузовида тик турибми – овозининг борича: “Фалонча қазо қилибди – савобу жанозага-а-а!” дея бақириб кўча айланади. Арбобнинг овозини эшитгач, одамлар: “Арбоб чақираябди-я, кимдир вафот этибди-да” дейишади. Қазо қилган одам ёши улуғ инсон бўлса, арбоб унинг номини айтиб чақиради. Вафот этган одам аёл бўлса, арбоб: “Фалончанинг хасми қазо қилибди…”, аёлнинг эри ўлган бўлса, аёлнинг бош фарзанди (ўғли)нинг номини қўшиб чақиради (ва ҳоказо).

Арбобнинг ортидан маййитнинг бошқа бир одами гўрковнинг уйига югуради. Гўрковнинг, одатда, ёрдамчиси (ўғли, укаси ё қўшниси) бўлади. Гўрковнинг иши оғир. Шунинг учун маййит эгалари уни “рози қилишга” ҳаракат қилишади – пул-мул, озиқ-овқат, кийим-кечак, дегандай. Арбоб чақириб ўтгач, маййит ҳовлисида одамлар тўплана бошлайди – қариндош-уруғлар ичкарида, бегоналар ташқарида. Арбоб ва гўрковдан ташқари маййитни охирги йўлга тайёрловчи, вазифаси арбобликдан ҳам, гўрковликдан ҳам муҳимроқ одамни олиб келишга маййит оиласининг бир вакили жўнайди – бу одамни жиззахлилар “ювғичи” ёки “мурдоши” дейишади. Мурдоши қўрқмас ва савоб олишга ҳаракат қиладиган одам бўлиши керак, чунки у ҳақиқатан савобли иш қилади – у мурдани ювади. У мурдани юваётган пайтда кимдир сув қуйиб туриши керак. Мурдадан қўрқадиган одамлар кўп – сув қуйишга ҳатто маййитнинг ўз фарзанди қўрқиб кирмаганини кўрганман. Мурдошининг охирги иши маййитни кафанлаш тугагач, у тобутга солинади, тобут ҳовлига олиб чиқилади, ҳамма эркаклар тобут олдида қатор-қатор саф тортишади.

Тобутни эркаклар елкага олишидан олдин бир диний уламо жаноза ўқиш арафасида тўпланганларга бир неча муҳим саволлар билан мурожаат қилади. “Маййитнинг кимдан қарзи бор? Қарзи бўлса, ким уни тасдиқлайди? Шу қарзни ким қайтаради?” деган биринчи муҳим саволга кимдир: “Маййит мендан қарз олган – буни фалонча ва фалончалар тасдиқлайди, лекин қайтармаган” деса, уламо: “Маййитнинг шу қарзни қайтарадиган ўғли ёки ака-укаси борми?” деб савол беришни давом эттиради. Маййитнинг ўғли бўлмаса, унинг ака-укаларидан бири “тантилик” кўрсатади. Диний уламонинг кейинги саволи эр ва хотин орасидаги муносабатга бағишланади – у хотин ўлган бўлса эрдан, эр ўлган бўлса хотиндан: “Сиз турмуш ўртоғингиздан розимисиз?” дея сўрайди – розу-ризоликни “Ҳа” ёки “Йўқ” деб эркакнинг ўзи беради, эр ўлган бўлса жавобни хотиннинг эркак вакили (акаси, укаси, қайниси ва ҳ.) беради. Маййитни гўрга қўйиш ҳам ўта муҳим бир амалиёт бўлиб, унга ҳаммаям қўл уравермайди, ёки юрак ботиниб гўрга тушавермайди. Дадам (раҳматлик) тириклик пайтларида, куч-қувватлари бор пайтда ўлган барча эркак қариндош-уруғларнинг жасадини ўзлари лаҳадга қўйганлар. Дадам куч-қувватдан қолганларидан кейин бу ишни укам Ғанижон давом эттирди.

2006 йил июлида Ўзбекистондан чиқиб кетганимга қадар менинг ярим умрим Тошкентдаги уйимда, ярим умрим эса Жиззахдаги отамдан қолган ҳовлимда ўтарди. Тошкентда кўпқаватли уйда яшаганимиз учун нари-берида бўлаётган кўмиш маросимларидан бехабар қолардик, чунки Тошкентда жанозага арбоб чақириш удуми йўқ экан. Жиззахдалигимда эса қишлоқда бўлаётган кўмиш маросимларининг ҳаммасида қатнашганман. Инсон ўлганда унинг жасадини ҳалол-покиза қилиб ювиб-тараб, бегона юртларда эмас, ўзи туғилиб ўсган қишлоқнинг барча эркак аҳли иштирокида қабрга берилиши ҳар бир мусулмоннинг орзуси бўлса керак. Ҳозир мени ҳам шундай орзу чулғаб олган. Абдуманноб Пўлат, Сулаймон Мурод, Исмоил Дадажон ва бошқа ўнлаб ўзбекистонликлар узоқ ўлкаларда тупроққа берилди – улар энди юртга қайта олмайдилар.

Мен ушбу мақоламга “Бошимда ташвишим бор” деган сарлавҳа қўйдим. Баъзилар қийналмасдан ва осойишта жон таслим этишади, ёнида ўтирган яқинлари унинг лабидан “пуф” деган товушни эшитишади, холос. Отам вафот этганларида укам иккаламиз ёнларида ўтирган эдик. Отам қийналмасдан, зўриқмасдан, ранглари ўзгармасдан жон таслим этдилар – бизга фақат билинар-билинмас “пуф” деган товуш эшитилди, холос. “Бошимдаги ташвишим” эса: 1) ватанга бемалол қайтиш; 2) Тоқчилиқ қишлоғидаги отамдан қолган ҳовлимга етиб бориш; 3) вафот этганимда болаларим, қариндош-уруғим, ёру-дўстларим, қўни-қўшниларим Тоқчилиқ элида урф бўлган маросимлар билан жасадимни тупроққа беришса, деган умиддан иборат. Бошқа ташвиш йўқ!

11 март, 2018 йил; Франция.

Фергана – международное агентство новостей
FERGANANEWS.COM

Комментарии: (6)
Комментарии
Namoz Normumin

Namoz Normumin Аллоҳ таоло ёрдам берсин ҳаммамизга Толиб ака! Сизга ва сизга ўхшаган устозларга ватаннинг йўли очилишини истаймиз. Инша Аллоҳ шундай бўлар яқинда!

2

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 дн.

Рахимжон Касимов

Рахимжон Касимов Илоҳим яхши ниятингизга Аллоҳ еткзсин!
Парво қилманг ин ша Аллоҳ юртингизга борасиз.

2

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 дн.

Мирза Анвар

Мирза Анвар Авваламбор умрингиз узоқ бўлсин, Толиб ака!
Бу масалада бир нарса дейишнинг ўзи оғир…
Ўзбекистонга Ш. Мирзиёев поезидентликка сайлангандан кейин юртда жуда катта ўзгаришлар рўй бераяпти. Бу яхшиликларни санашгаям улгурмай қолаяпмиз!Еще

1

Управление

Mexmet Tog'ay Chelebey

Mexmet Tog’ay Chelebey Tolib aka men sizdan ancha yoshman,uzr, avvalom bor sizga nisbatan menda bir armon bor, biz sizning FB profilingizni Tolib Yoqib deb oʻzgartib beraolmadik hali ham,keyin esa odam qachon vafot etishini hech kim oldindan bilmaydi,ammo sizning keksayib Еще

1

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 20h · Отредактирован

Muhiddin Obidxon Qori

Muhiddin Obidxon Qori Talib Yakubov Азиз устоз, Меҳрибон Раббимиз сизга узоқ ва баракотли умрлар берсин, иймону шижоат билан ҳақ йўлда динимиз, миллатимиз ва ватанимизга яна кўпдан-кўп улкан хизматлар қилиш насиб бўлсин, барча эзгу ниятларингизга етказсин…

1

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 дн.

Дустназар Худайназар
Дустназар Худайназар Ассалому алайкум Толиб ака. Мана шу бошингиздаги ташвишга 1 ва 2 га Оллох тез сизни ва бизни етказин.3 га эса ватанда кўришганимиздан сўнг айтаман қачон етказишини Иншааллох.

Управление

НравитсяЕще реакции

 · Ответить · 1 дн.

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

w

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.