Daily Archives: Mart 31, 2018

ЎГИТЛАР

Толиб ЁҚУБ

ТЎРТ БУЮК ДИН, ТЎРТ БУЮК ПАЙҒАМБАР, ЎН ЎГИТ ва ҲИЖОБ

Ҳар қандай дин – ғоя, ҳар қандай ғоя – дин! Бу менинг фикрим эмас, бу – файласуфларнинг фикри. Дунёда динлар ва, демак, ғоялар кўп. Бу гапнинг акси ҳам тўғри – дунёда ғоялар ва, демак, динлар кўп. Дунёда беҳисоб ғоялар бор – уларнинг ҳар бирига инсониятнинг бир қисми ич-ичидан ишонади. Қандайдир ғояга ўнта одам ишонади, баъзисига мингта, баъзисига эса миллионлаб одам эътиқод қилади. Ғояни кашф этган инсонни унга эргашган ва ишонган одамлар даҳо (доҳий) дея тан олишади. Динда ҳам шундай – динда даҳони пайғамбар дейишади. Баъзи ғоялар инсонпарварликни тарғиб қилса, баъзилари эса инсонлар ва халқлар орасига раҳна солишга интилади. XIX-асрда миллати яҳудий бўлган германиялик файласуф Карл Маркс коммунистик ғояга асос солди. Унинг ғояси шу қадар жозибалик эди-ки, бу ғоя дунёдаги турли мамлакатларда юзмиллионлаб одамларни ўз ортидан эргаштирди – коммунистик ғоя динга, унинг асосчиси К.Маркс эса коммунистларнинг доҳий-пайғамбарига айланди. ХХ-асрда Германияда яна битта доҳий пайдо бўлди, уни немиснинг катта-ю-кичиги “фюрер” (доҳий) деб аташарди – бу нацизм ғоясига асос солган Адольф Ҳитлер эди. Унинг ғояси ҳам, К.Маркс ғояси каби, ўта жозибали эди, шунинг учун ҳам фан, техника, архитектура, адабиёт ва бошқа соҳаларда дунёга машҳур бўлган минглаб олим-у ёзувчиларни етиштириб берган немис халқини 15-20 йил ичида доҳий учун жонини ҳам аямайдиган фанатлар тўдасига айлантирди. Continue reading

Advertisements
Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

ОБРАЩЕНИЕ ПРЕЗИДЕНТУ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ШАВКАТУ МИРЗИЯЕВУ

            ОБРАЩЕНИЕ

ПРЕЗИДЕНТУ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ШАВКАТУ МИРЗИЯЕВУ

ПО ПОВОДУ О ВОЗВРАЩЕНИИ НА РОДИНУ ПРАВОЗАЩИТНИКА ТАЛИБА ЯКУБОВА

             Многоуважаемый господин Президент!

              Мы, представители гражданского общества Узбекистана, которые на сегодняшний день проживают во многих уголках мира, а также те, которые ведут свою деятельность внутри страны, обращаемся к Вам с настоятельной просьбой в том, чтобы Вы взяли под свой личный контроль вопрос о возвращении на родину гражданина Республики Узбекистан, известного правозащитника Талиба Якубова, человека, который одним из первых в Узбекистане поднял вопросы о правах человека, демократии, свободы слова и выражений, борьбы против пыток, наставника всех нас в этих вопросах — у которого единственным желанием и мечтой является возвращение на родину. Continue reading

Categories: Обращение | Leave a comment

ХАЛҚ ДУШМАНИ

  Толиб Ёқубов: Қисқача таржимаи ҳол

 

Толиб Ёқубов – математик, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1941 йил 15 май куни Жиззахда туғилган, ўзбек. 1963 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг математика факультетини тамомлаган. Аспирантурани В. Ленин номидаги Москва давлат педагогика институтида ва В. Ленин номидаги Кишинев давлат университетида ўтган. Номзодлик диссертациясини 1975 йилда Молдавия ССР Фанлар академиясида ҳимоя қилган. Сиёсий ва ҳуқуқ ҳимоя фаолияти учун ишдан бўшатилгунига қадар, 1992 йил 30 ноябргача “Алгебра ва сонлар назарияси” кафедрасида ишлаган. 1983 ва 1996 йилларда педагогика олий таълим муассасалари талабалари учун математик мантиқ бўйича иккита китоб чиқарган.Т. Ёқубов 1989 йил февраль ойида Ўзбекистон “Бирлик” Халқ ҳаракати сафига кирди ва 13 йил давомида “Бирлик” Халқ ҳаракати Марказий кенгаши раёсатига аъзо бўлди. Унинг таркибидан 2002 йил 19 май куни чиқиб кетди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) тузилганидан бери ҳуқуқ ҳимоя фаолияти билан шуғулланиб келган. Мазкур жамиятни 2001 йил 5 октябридан 2009 йил 6 майгача бошқарган. Икки марта уйланган, биринчи оиласидан бир ўғил ва бир қизи, иккинчи оиласидан бир ўғил ва уч қизи бор. Неваралари 13 та. 2006 йилдан бери Францияда истиқомат қилади.   Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , | Leave a comment

ПРЕЗИДЕНТга МУРОЖААТ

         ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ  

ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВга

 

МУРОЖААТ

 

              Муҳтарам Президент жаноблари!

 

              Биз, Ўзбекистон Республикаси фуқаровий жамияти вакиллари, таниқли ҳуқуқбон, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Толиб Ёқубов [паспорт бўйича Талиб Якубов]нинг Ўзбекистонга қайтиши масаласида Сизга мурожаат қилмоқдамиз. Толиб Ёқубов куёви Азам Формонов қамоққа олиниши ортидан 2006 йил июль ойида Ўзбекистондан Францияга чиқиб кетган. У 11 йил давомида халқаро ҳуқуқбонлик ташкилотлари кўмагида А.Формонов озодлиги йўлида кураш олиб борди. И.Каримовнинг вафоти ва Сизнинг Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайланишингиз ортидан илгари ноҳақ қамалган қатор ҳуқуқбонлар, шу жумладан А.Формонов, журналистлар, сиёсий партия аъзолари ва тадбиркорлар қамоқхоналардан озодликга чиқишди. Continue reading

Categories: МУРОЖААТЛАР | Leave a comment

НЕВАРАЛАРИМНИНГ ДУГОНАЛАРИ

Толиб ЁҚУБ

Жиззах туманидаги Тоқчилиқ қишлоғи Ўзбекистондаги минглаб қишлоқлардан бири. Уни бошқа қишлоқлардан афзал қиладиган бирорта шоху-бутоғи йўқ – ҳамма ёқда гувала, ё хом ғиштдан қурилган бир қаватли уйлар, кўчалари асфальт қилинган бўлса-да, ўнқир-чўнқир кўчаларда машина ҳайдасангиз кўнглингиз айнийди – бу 2006 йилнинг гаплари, ҳозир аҳвол қандайлигини билмайман, чунки мен 2006 йил июлида Ўзбекистондан чиқиб кетганман. Францияга биринчи бўлиб ўғлим Олим чиқиб кетди (9 февраль 2006 йил). Сабаби оддий – 2-3 йил ичида милиция унга қарши уч марта маъмурий ҳуқуқбузарлик айби билан, бир марта жиноят содир этиш айби билан иш қўзғатди. Ислом Каримов пайтида ёзилмаган бир қоида бор эди – унга кўра ҳукумат кучишлатар органларга: “мухолиф фикрдаги одамлар – Юсуф Жума каби шоирлар, Мамадали Маҳмуд каби ёзувчилар, Бахтиёр Ҳамро каби ҳуқуқбонларнинг ўзига тегмайсан, бошида уларнинг яқинлари (фарзанди, ака-укаси, тоға-жияни ва ҳоказо)ни қамайсан, товба қилмаса ўзини қамайсан” деган кўрсатма эди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

МХХ РАИСИ ИХТИЁР АБДУЛЛАЕВга

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ

РАИСИ ИХТИЁР АБДУЛЛАЕВга

————————————————

Толиб ЁҚУБОВ [паспорт бўйича Талиб Якубов]

 

16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France

———————————————–

 

МУРОЖААТИ

 

              Муҳтарам Раис жаноблари!

 

              Сизга яна мен, 2006 йил 18 августдан бери Францияда яшаётган Толиб Ёқубов, мурожаат қилмоқдаман. “Яна” деганимнинг сабаби шу-ки, мен Сизга 2015 йилда, ўша пайтда УЯ 64/71 (Жаслиқ) қамоқхонасида сақланаётган куёвим Азам Формонов масаласида икки марта мурожаат қилган, ҳар иккала мурожаатимга Бош прокуратурадан жавоб олган эдим. Мен бу масалада Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Р.Қодиров, Олий Суд раиси Б.Мустафоев ва Президенти И.Каримов номига кўплаб мурожаат (ариза, шикоят)лар ёзган бўлсам-да, бироқ юқори лавозимли мазкур давлат арбобларилан мен бирор марта ҳам жавоб олмаганман. Гарчи менинг Сизнинг номингизга йўлланган мурожаатларимга Сирдарё вилояти прокурори Я.М.Очилов ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори А.Палванов жавоб бермаган бўлса-да, куёвим А.Формонов 2017 йил 3 октябрьда озодликга чиқди ва оиласи бағрига қайтди – унинг озод этилишида Сизнинг ҳиссангиз шўбҳасиздир. Continue reading

Categories: МУРОЖААТЛАР | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.