Бугун ҳам 2 та хат келди

Бугун ҳам 2 та хат келди – бири Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги девонхонасидан; иккинчисиЎзбекистон Республикаси молия вазирлигидан. Биринчи хатда пахтачилик кўкларга кўтарилиб мақталган, пиллачиликга эса юзаки баҳо берилганг. Иккинчи хатда: Таклифларингиз инобатга олинади, дейилган.

Хатлар сони 8 тага етди.

Ассалому алайкум Толиб ака!
Ишларингиз ҳурмат ва мақтовга лойиқ. Барака топинг, яхши , савоб ишлар қилаяпсиз.
Сизнинг мактубларингизга эътибор беришлари ҳокимият вакилларининг ҳам сизни ҳурмат қилишларини кўрсатади. Уларга сизга кўрсатаётган ҳурматлари учун ташаккур.
Ўша ерда шундай имкониятларингиз борлиги, яьни ҳокимият органлари билан яқиндан мулоқот имкониятлари борлиги яхши нарса албатта.
Шу сабабдан бир илтимос, вақт топиб Ҳокимият органларига, хусусан Президент ва Олий Мажлисга сиёсатда рақобат ўта мўҳимлиги, жамиятнинг ривожланиши бу масалага қаттиқ боғлиқ эканлиги ва шу сабаб Ўзбекистон демократик мухолифати вакилларига Ўзбекистоннинг сиёсий жараёнларига қатнашишларига юридик имкон беришлари шу куннинг энг долзарб масалаларидан бири эканлиги ҳақида бир қисқа бўлсада мактуб ёзинг. 
Унинг нусхаларини маҳаллий ва марказий матуботга ҳам(уларнинг интернет адреслари гоогледа осон топилади) жўнатинг. 
Токи ўзбек жамияти ўзининг сиёсат боғи боғбонларига ишлашга имкон бермас экан у боғ бугунгидек чакалакзор шаклида қолиб кетаверади. Президентнинг Олий Мажлисга қарата «Нега сизлар бу қадар ҳаракатсиз ҳолдасизлар, бирор ташаббус қилмайсизлар, қонунлар ижросига эътибор бермайсизлар?» деб гапиришлари замирида ўзбек Парламентида сиёсий рақобат йўқлиги сабабли вужудга келган аггравация, яьни қотиб қолиш ҳолати ётибди.
Бу аччиқ бўлсада оддий ҳақиқатни барча, энг аввало давлатнинг сиёсий масалалари билан шуғулланаётган инсонлар билишлари ва тан олишлари шарт.
Оғир касалликни даволашда дори ҳар қанча аччиқ бўлмасин, нина ҳар қанча оғриқ бермасин бемор уларни қабул қилиши шарт. «Жоним оғрийди» деб дори ичиш ва нина санчишларидан қўрққан бемор энг аввало ўзига, кейин эса ўз яқинларига кулфатлар ва оғир йўқотишлар келтиради холос.
Аллоҳ сизга ва барча яқинларингизга сиҳат саломатлик ато этсин!
Ҳурмат ила Ҳазратқул   
Categories: ХАТлар | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.