Monthly Archives: Yanvar 2019

Ўзбекистон Республикаси [ЎзР] Конституцион Суди судьяси Кошаева С.Р.га

Толиб ЁҚУБ

Ўзбекистон Республикаси [ЎзР] Конституцион Суди [КС]

раиси Б.Ш.Мирбобоевга

ЎзР КС судьяси Кошаева С.Р.га                                                                                           Нусхаси: ЎзР Адлия вазири Русланбек Давлетовга

Муҳтарам Мирбобоев Бахтиёр Шамсутдинович!   

Муҳтарама Кошаева Сайёра Режипбаевна!    

Муҳтарам Русланбек Куролтайевич!

Менинг 2019 йил 6 январьда ЎзР Президенти Ш.Мирзиёев номига йўллаган мурожаатимга ЎзР КС судьяси [С.Р.Кошаева] ўз фикрини билдиргани беҳад қувонтирди. Давлат раҳбари Ш.Мирзиёев номига йўллаган камтарона мурожаатимга мамлакатнинг КС каби ўта нуфузли ташкилоти эътибор қаратгани мени ниҳоятда қувонтириш билан бир пайтда ниҳоятда таажжублантирди ҳам. Қувонишимнинг сабаби эса оддий: Continue reading

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

РУСЛАШТИРИШ СИЁСАТИДАН ВОЗ КЕЧИШ ва МИЛЛИЙ ИСМ-ШАРИФЛАРНИ ТИКЛАШ ҲАҚИДА


Марказий Осиё (МО)да, хусусан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида, руслаштириш сиёсати [РС]нинг биринчи босқичи XIX-аср ўрталарида МОни Россиянинг “еб тўймас” миллатчи императорлари томонидан амалга оширила бошлаган эди – улар ўзларини маданийлашган ва ўқимишли “оқтанли”, ерлари босиб олинган халқларни эса “туземцы”, яъни, қолоқ, маданиятсиз, паст табақали халқ сифатида қарашарди. ХХ-асрнинг 1917 йил октябрь ойида ашаддий коммунист В.Ленин томонидан уюштирилган давлат тўнтариши РСни янги босқичга кўтарди, гарчи у 1924 йил 21 январьда ўлган бўлса-да, унинг РС таназзулга учрамади – РСни унинг содиқ сафдоши И.Сталин (Жугашвили) давом эттирди. РС Урал тоғидан то Владивостокгача бўлган бепоён ҳудудларда яшаган катта-кичик халқлар ва эл-элатларни қамраб олди, Кавказ ва Кавказорти халқлари, украинлар, молдованлар, фин-угор тилли халқлар РСдан “бенасиб” қолишмади. Бироқ, РСнинг асосий тўқмоғи МО халқлари қозоқлар, ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар, туркманлар ва бошқа камсонли эл-элатлар бошида “синди” – у оммавий тусга кирди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ДАВЛАТ РАҲБАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ

       Толиб ЁҚУБ

Чумолитабиатли халқлар

“Давлат раҳбарининг асосий вазифаси нимадан иборат?” дея сўрасангиз, катта кўпчилик ўйлаб ҳам ўтирмасдан: “Нимадан иборат бўларди – давлатни бошқаришдан иборат-да, шуям саволми?” дея саволингизга савол билан жавоб беради. Аслида ундай эмас! Дунёдаги барча давлатлар ўзларининг сиёсий тузуми, иқтисодининг кучи, халқининг менталитети (зеҳнияти), ёшларнинг интеллектуал баркамоллиги ва турли бошқа жиҳатлари бўйича бир неча гуруҳга мансублигини кўриш мумкин. Мас., АҚШ, Буюкбритания, Канада, Япония, Жанубий Қурия, ёки Европа Иттифоқига кирувчи Германия, Франция ва Швейцария каби мамлакатларда, шўбҳасиз, демократик сиёсий тузум ғалаба қилганини, иқтисодий кучи юксак довонларга кўтарилганини, замонавий билим олиш учун ёшларга кенг имконият ва имтиёзлар берилганини кўрамиз. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ҲУЖУМ

Толиб ЁҚУБ

 

              ХХ-асрнинг 30-чи йилларида Марказий Осиёда большевиклар “босмачи” дея аташган миллий озодлик ҳаракати ҳарбий куч билан бостирилгач, ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистонда хотин-қизлар орасида қизил империянинг даҳрий раҳбарлари “Ҳужум” ҳаракатини йўлга қўйишди – ҳужум паранжи-чачвонга қарши қаратилган эди. Ўша даврда ўзбек ва тожик аёллар ёппасига кийими устидан паранжи кийган, юзини эса чачвон тақиб тўсган ҳолда кўчага чиқишарди. Бироқ, шаҳарларда ва, ҳатто, қишлоқларда кийими устидан паранжи киймаган, юзини эса чачвон тақиб тўсмаган “боши очиқ”, яъни, бошига фақат рўмол ўраган ёки дўппи кийган қиз-жувонлар онда-сонда пайдо бўлишарди. Ҳужумнинг моҳияти эса ўта содда эди: “Боши очиқ” аёллар қаерда кийими устидан паранжи кийган, юзини эса чачвон тақиб тўсган аёлни кўриб қолишса, дарров уни ўртага олиб унга ҳужум қилишарди – биринчи навбатда “ўранган” аёлнинг чачвонини, иккинчи навбатда эса паранжисини ечиб олишар ва гулхан ёқиб паранжи-чачвонни ўтга ташлаб ёқиб юборишарди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Толиб Ёқуб: Пул ислоҳоти ҳақида икки оғиз сўз

Европа Иттифоқи (ЕИ)нинг пули “евро” бўлиб, унинг муомулага киритилганига   йил бўлди. Қоғозли евродан ташқари 1 (бир), 2 (икки), 3 (уч), 5 (беш), 10 (ўн) ва 20 (йигирма) сантим (тийин) танга пуллар ҳам муомулага киритилган. 12 йиллик Францияда ўтган умрим давомида евронинг ҳатто 1 сантим тангаси ҳам “ишлаб” турганига, яъни, муомуладан чиқиб кетмаганига гувоҳ бўлдим. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Толиб Ёқуб: Пахта ва пилла – Ўзбекистон учун қай бири фойдали?

Пахта ва пилла етиштиришга қанчадан вақт, меҳнат ҳамда табиий ва техник ресурслар сарф бўлади? Келинг, таққослайлик:

а) ПАХТА етиштиришга камида 9 ой вақт кетади (март-ноябрь):

бу орада ерни ҳайдаш, бороналаш, молалаш, шўрхок ерларда ерости сувларини қочириш, тупроқнинг сув балансини сақлаш учун дренаж ариқлар қазиш керак бўлади; Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Толиб Ёқуб: СССРдан қолган руслаштириш сиёсатидан воз кечиш вақти келди

Ҳар қандай империя босиб олган ҳудуд халқлари онгига ўз алифбоси, тили, урф-одатлари, маданияти ва бошқа қадриятларини сингдиришга ҳаракат қилган. Араблар истеълоси даврида кўп халқлар, жумладан Марказий Осиё халқлари ҳам, ўнгдан чапга қараб ёзиладиган араб алифбосини қабул этишга мажбурланганлар. Улкан Британия империясида инглизлаштириш, Африканинг салкам ярмини босиб олган Франция империясида французлаштириш, Жанубий Америка (ЖА)нинг Аргентина, Боливия, Венесуэла, Чили ва бошқа бир қатор мамлакатларида испанлаштириш сиёсати олиб борилган. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИга ПФ-4624 фармони ҳақида МУРОЖААТ

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ  ПРЕЗИДЕНТИ

Шавкат Миромонович МИРЗИЁЕВга

———————————————————————

Толиб ЁҚУБ [паспорт бўйича: Талиб Якубов]

МУРОЖААТИ

Муҳтарам Президент!

Мен Сизга ўта муҳим бир масала юзасидан мурожаат ёзмоқдаман. Бироқ, аввало, менинг хориж (Франция)дан, 12 йиллик муҳожиротдан сўнг, ватаним Ўзбекистонга қайтиб келишим масаласида ёрдам қўлини чўзганингиз учун ўзимнинг самимий ташаккуримни қабул қилишингизни сўрайман. Мен ҳозир Жиззах вилояти, Ш.Рашидов туманидаги Тоқчилиқ қишлоғида жойлашган, ота-онамдан қолган ҳовлимда болаларим ва невараларим қуршовида умргузаронлик қилмоқдаман. Сизнинг номингизга ёзилаётган менинг ушбу мурожаатим ўзимнинг бирор бир манфаатимга боғлиқлик жойи йўқ – Яратганга беадад шукрлар бўлсин-ки, мен, 78 ёшлик қария, юқорида ёзганимдек, меҳрибон болаларим ва невараларим қуршовида бекаму-куст яшамоқдаман. Шу ўринда, қуйида, ўзим ҳақимда, қисқагина, баъзи маълумотларни айтиб ўтмоқчиман. Continue reading

Categories: Uncategorized | Leave a comment

СЎҲБАТ

Кечадан олдин куни уйимизга 6 (5 эркак ва 1 аёл) мулозимлар келишди. Бири милиция кийимида экан. Тахминан 1,5 соат сўҳбат бўлди. Улар 2 нарсани ваъда қилишди: 1) фуқаролигимни тиклаш; 2) нафақамни тўлиқ ундириб бериш (12 йиллик). Мен сиёсий қочоқ эканимни Ҳукумат тан олди, чунки (а) мен Ўзбекистонга Франция ҳукумати берган сиёсий қочоқ паспорти билан Тошкент аэропортида муаммосиз кириб келдим; (б) Ўзбекистонга кириш визасини ҳам Ўзбекистон консули шу паспортга босиб берди.

3 кун илгари биринчи марта сафарга чиқдимГулистон шаҳрига бола-чақам билан бориб келдик. Йўлйўлакай қурилган кўпқаватли уйларни кўриб ёқамни ушладимаввалги Гулистондан асар ҳам йўқ: юзлаб ЯНГИ, ярқираган магазинлар тунукун ишлаб турибди, кўчалар янгитдан асфальт қилинган.

Таниш-билишларга савол бердим: «Сизлар Каримов даврини ҳам, Мирзиёев даврини ҳам кўрдиларинг. Фарқи борми? БўлсанимадаОдамларнинг гапи: «Илгари одамлар бирбирига гапиришга қўрқар эди, ҳозир одамлар ўз фикрини қўрқмасдан айтаяпти, ҳозир милициянинг бедодлигидан асар ҳам йўқ. Ойлик ва нафақаларни ўз вақтида беришаяпти. Маош ва нафақалар ой сайин оширилаяпти. Ишлаётган пенсионерлар маошини ҳам, пенсиясини ҳам тўлиқ олишаяпти. Мактабларга эркак ўқитувчилар қайтабошлашдиКаримов даврида мактабларда эркак ўқитувчилар деярли қолмаган эди» дейишди.

Кеча Францияда қолган келиним билан узоқ гаплашдим. Ёзда катта неварам Доножон Даниель исмли таниш француз аёл билан Жиззахга келишадиган бўлишибди. Шу хабар мени қувонтирдиДоножон Францияга келганда 1-чи синфни битирган ёш қизча эдиҳозир университетда ўқияпти. Шунақа гаплар.

Толиб акаман. 

 

 

Categories: ХАТлар | Leave a comment

Blog at WordPress.com.