Толиб Ёқуб: Пул ислоҳоти ҳақида икки оғиз сўз

Европа Иттифоқи (ЕИ)нинг пули “евро” бўлиб, унинг муомулага киритилганига   йил бўлди. Қоғозли евродан ташқари 1 (бир), 2 (икки), 3 (уч), 5 (беш), 10 (ўн) ва 20 (йигирма) сантим (тийин) танга пуллар ҳам муомулага киритилган. 12 йиллик Францияда ўтган умрим давомида евронинг ҳатто 1 сантим тангаси ҳам “ишлаб” турганига, яъни, муомуладан чиқиб кетмаганига гувоҳ бўлдим.

Бу ниманинг белгиси? Бу – ЕИ иқтисоди кучининг белгисидир! Иқтисод кучли бўлса, давлат чиқарган пулнинг майда тангасигача ишлайди. Мамлакатда коррупциянинг йўқлиги иқтисод кучлилигининг иккинчи ва асосий шарти ҳисобланади. Коррупция миллионлаб ва, ҳатто, миллиардлаб евро пулни ўғирлашгина эмас, коррупция магазинда ўрнатилган касса аппарати олдида ўтирган ва магазиндан олган товарларингизни ҳисоб-китоб қиладиган магазин ходимидан бошланади.

Бир куни магазиндан у-бу олиб касса олдига келдим. Кассир аёл ҳисоб-китоб қила бошлади. Тўлашим керак бўлган пул миқдори касса ойначасида кўриниб турибди. Олган товарларим 19 евро 99 сантим бўлди. Мен кассирга 20 евро қоғоз пул узатдим. Касса аппарати 1 сантим қайтим қайтариш кераклигини кўрсатди.

Мен: кассир аёл 1 сантим қайтим пулни берармикин, ё бермасмикин, дея қараб турдим. Бермаса ҳам хафа бўлмас эдим. Бор-йўғи 1 сантим-ку! Қайтиб берди!!! Ҳалол кассир экан!!! Ишонч ҳосил қилдим: ҳалоллик бор жойда коррупция бўлмас экан!!!

1990 йилда СССР парчаланди. Ўзбекистонда бирмунча вақт Россия рублидан фойдаланиб турилди. Кейинчалик иқтисодчи ўртоқ И.Каримов “сўм-купон” деган бир балони ўйлаб топди. 1994 йилда бозорда ҳаром эшак нархи 1 миллион сўм-купондан 2 миллион сўм-купонга кўтарилганда у Ўзбекистоннинг ҳозирги муомуладаги сўмини ишлабчиқишга қарор қилди.

У қип-қизил коммунист эди, СССР пулларини жуда ҳурмат қиларди, шунинг учун у мустақил Ўзбекистон пулини ҳам айнан СССР пули номиналлари қандай бўлса, шундай номиналда тайёрлатди. Бошида 1 АҚШ доллари, адашмасам, 5 (ёки 6?) сўмга, Қозоғистоннинг 2 тенгеси 1 сўмга тенг бўлди.

Негадир тез орада ўзбек тангалари йўқ бўлиб кетишди, 1, 3, 5, 10, …, 100 ва 200 сўмлик купюралар лўлининг иштонидай увадаси чиқиб кетди. АҚШ доллари қайсарлик билан баландга сакрашни бошлади – аввал 1 доллар 5 сўм бўлган бўлса, тез орада у 50 сўмгача кўтарилди. 1 доллар = 1000 сўм бўлганда иқтисодчилар ўзбек сўми инфляцияни бошидан кечирмоқда, дейишди.

Муомулага 5000 сўмлик купюра киритилиши вазиятни яхшилай олмади – ўзбек сўми қиялик бўйлаб пастга шўнғишда давом этди. Айни кунда 1 доллар 8000 ва 9000 сўм оралиғида алмаштирилмоқда. И.Каримов шакллантирган (қолдирган) пул-кредит системаси тўлиқ банкрот бўлди.

Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти олдида улкан вазифа – ўзбек сўмини ислоҳ қилиш вазифаси турибди. Бу осон иш эмас! Бироқ, доно халқимизнинг “Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас” деган доно ҳикматини эсласак, қўрқув ўз-ўзидан йўқолади.

Бу ишга биринчи навбатда мамлакатнинг, лозим бўлса чет эл дизайнерларини жалб этиш лозим – ўзбек сўми ўта жозибали, кўзни қувонтирадиган ва санъат асари даражасида бўлиши керак.

Мен ўзбек сўми купюрасида халқимизнинг ўтмишда яшаган ва ижод қилган Абу Али ибн-Сино, Алишер Навоий, Улуғбек ва бошқа буюк мутафаккирларининг сиймолари, Самарқанд ва Бухорода қад кўтарган ноёб архитектура ансамбллари акс эттирилишини хоҳлардим.

Ўзбек сўми евро ёки доллар каби кучли бўлиши Ўзбекистон иқтисоди кучли бўлишини талаб қилади. Қўрқмай айтиш мумкин-ки, Ўзбекистон халқи ва раҳбарияти бу масъулиятли ишнинг уддасидан чиқа олади.

(Тамом).

30 октябрь, 2018 йил;    

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.