РУСЛАШТИРИШ СИЁСАТИДАН ВОЗ КЕЧИШ ва МИЛЛИЙ ИСМ-ШАРИФЛАРНИ ТИКЛАШ ҲАҚИДА


Марказий Осиё (МО)да, хусусан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида, руслаштириш сиёсати [РС]нинг биринчи босқичи XIX-аср ўрталарида МОни Россиянинг “еб тўймас” миллатчи императорлари томонидан амалга оширила бошлаган эди – улар ўзларини маданийлашган ва ўқимишли “оқтанли”, ерлари босиб олинган халқларни эса “туземцы”, яъни, қолоқ, маданиятсиз, паст табақали халқ сифатида қарашарди. ХХ-асрнинг 1917 йил октябрь ойида ашаддий коммунист В.Ленин томонидан уюштирилган давлат тўнтариши РСни янги босқичга кўтарди, гарчи у 1924 йил 21 январьда ўлган бўлса-да, унинг РС таназзулга учрамади – РСни унинг содиқ сафдоши И.Сталин (Жугашвили) давом эттирди. РС Урал тоғидан то Владивостокгача бўлган бепоён ҳудудларда яшаган катта-кичик халқлар ва эл-элатларни қамраб олди, Кавказ ва Кавказорти халқлари, украинлар, молдованлар, фин-угор тилли халқлар РСдан “бенасиб” қолишмади. Бироқ, РСнинг асосий тўқмоғи МО халқлари қозоқлар, ўзбеклар, тожиклар, қирғизлар, туркманлар ва бошқа камсонли эл-элатлар бошида “синди” – у оммавий тусга кирди.

Асосий тўқмоқ эса тўртта эди: (1) алифбони ўзгартириш [араб алифбосидан кирилл алифбосига, кирилл алифбосидан лотин алифбосига ва ҳ.]; (2) исм-шарифларни руслаштириш; (3) МОнинг йирик шаҳарларига Россиядан русларни кўчириб келиб жойлаштириш; (4) РСни юргизадиган ЗАГС [Запись актов гражданского состояния – Фуқаролар ҳолатини қайд этиш] ташкил этиш. Ушбу мақолада мен тўқмоқларнинг (1), (3) ва (4)ларига тўхтаб ўтирмайман, мени (2) ва ундан воз кечиш масаласи қизиқтиради. 12 йиллик айрилиқдан кейин 2018 йил 27 сентябрь куни хориждан ватаним Ўзбекистонга қайтгач, мен дарҳол давлат раҳбари Ш.Мирзиёев ва Бош вазир А.Арипов номига бир қатор таклифлар билан мурожаат қилдим – шу таклифларнинг бири “Руслаштириш сиёсатидан воз кечиш вақти келди” дея номланган эди. Менга давлатнинг қатор ташкилотлари, хусусан, Марказий Банк, Олий Мажлис қонунчилик палатаси, Жиззах вилояти ва Ш.Рашидов тумани ҳокимларидан жавоб хатлари келди, Жиззахдаги ҳовлимга турли масалалар бўйича шуғулланадиган мутахассислар келиб мен билан мулоқот қилиб кетишди.

Бироқ, “Руслаштириш сиёсатидан воз кечиш вақти келди” дея номланган таклифим ҳавода муаллақ осилиб қолиб кетди – менга бу масалада на Президент маъмурияти ва на Бош вазир Маҳкамаси жавоб берди! Жим-житлик! Нима қилиш керак? Мен кекса, ёши салкам 80га борган одам бўлсам-да, ўзимни қизиқтирган масала ижобий ечилмагунча тиниб-тинчимайман – менинг табиатим шундай! Дунёда одамлар арманлар, гуржи (грузин)лар, эронликлар, литваликларни исм-шарифидан қандай таниб олсалар, қачонлардир худди шундай ўзбекларни ҳам исм-шарифидан “Ҳа, бу ўзбек экан” дея таниб олишлари учун мен қуйида келтирилган исм-шарифлар жадвалини туздим. Табиий, жадвал камчиликлардан холи эмас – жадвал ҳақида муҳтарам ўқувчи ўз фикрини билдиришга ҳақли. Бола туғилганда унга аввал исм қўйилади, шарифи (фамилияси) эса унинг отаси ёки бобоси исмига боғлиқ бўлади. Мени ўтмишда ижод қилган Алишер Навоий, Муҳаммад Аминхўжа Муқимий, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, Зокиржон Холмуҳаммад Фурқат, Убайдулло Завқий, Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон, ҳозирда ижод этган ёки ижод этаётган Юсуф Жума, Хуршид Даврон, Мирза Кенжабек, Омон Матчон каби шоир ва ёзувчиларнинг нафақат беқиёс асарлари, балки миллий исм-шарифлари ҳам илҳомлантирди.

Руслаштириш сиёсатидан тожик ва озарий биродарлар қисман воз кечишди. Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон биринчилардан бўлиб ўз исм-шарифини миллийлаштирди. Ўзбекистон Республикасини 27 йил бошқарган Ислом Каримов ўз исм-шарифини миллийлаштириш масаласини ҳаёлига ҳам келтирмади. Агар у мамлакатда биометрик паспорт жорий этилган йили ўз исм-шарифини “Ислом Абдуғани ўғли Карим” [ёки Каримий, ёки Каримзода] дея ўзгартирганда эди, сўзсиз, тарих саҳифаларида ва халқ қалбида муҳрланиб қолар эди – у ИслАм АбдуганиеВИЧ КаримОВлигича ўлиб кетди.

Ўтмишда туркий халқлар, хусусан ўзбеклар ҳам, ўз шарифи (фамилияси)ни “ий” ёки “зода” қўшимчаси билан “безаш”ни хуш кўришган. Билишимча, “зода” қўшимчаси кимнингдир авлоди (насли) сифатида ишлатилган. Мас., “шаҳзода” – шоҳнинг ўғли (авлоди, вориси, насли) маъносини англатган. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий – қандай жарангдор исм, ота исми ва шариф: Ҳамза шоирнинг исми, Ҳаким отасининг исми [Ҳакимнинг ўғли (авлоди, насли)], Ниёзий эса шарифи (фамилияси). Мен тузган жадвал ҳам шу принцип асосида ишлаб чиқилган.

РСдан воз кечиш халққа, давлат раҳбарига ва давлатнинг ўзига нима беради? Ўз вақтида руслаштириш сиёсатидан воз кечиш арманлар, грузинлар ва литваликларга нимани берди? Жавоб: Халқ онгида миллий қадриятлар тикланди, ўз вақтида руслар томонидан таҳқирланган халқлар эркин нафас олиб ўз ҳаётини умуминсоний қадриятлар асосида ривожлантириш йўлини танлади, рус шовинистларининг оғзига қараб турмайдиган бўлди. Руслаштириш сиёсатидан воз кечиш ҳаракатини, шартли равишда, қандайдир Толиб, ёки Ҳазратқул эмас, давлат раҳбарининг ўзи бошқарса, у ҳолда бундай халқнинг келажаги ёрқин бўлишига шўбҳа бўлмайди. Давлат ҳам шу!

ЭРКАКЛАР ИСМИ

ЭРКАКЛАР ШАРИФИ (фамилияси)

ЭРКАКЛАР ИСМИ

ЭРКАКЛАР ШАРИФИ (фамилияси)

Аббос

Аббосий; Аббосзода

Абдуалим

Абдуалим

Абдуазиз

Абдуазиз

Абдуазим

Абдуазим

Абдубосит

Абдубосит

Абдували

Абдували

Абдуваҳҳоб

Абдуваҳҳоб

Абдувосит

Абдувосит

Абдувоҳид

Абдувоҳид

Абдукарим

Абдукарим

Абдулазиз

Абдулазиз

Абдулатиф

Абдулатиф

Абдулла

Абдулла

Абдулуқмон

Абдулуқмон

Абдуманноб

Абдуманноб

Абдуманнон

Абдуманнон

Абдумансур

Абдумансур

Абдунасим

Абдунасим

Абдураҳим

Абдураҳим

Абдураҳмон

Абдураҳмон

Абдусалом

Абдусалом

Абдусалим

Абдусалим

Абдусамад

Абдусамад

Абдусоҳиб

Абдусоҳиб

Абдусултон

Абдусултон

Абдуфаттоҳ

Абдуфаттоҳ

Абдуфармон

Абдуфармон

Абдуфозил

Абдуфозил

Абдушокир

Абдушокир

Абдушукур

Абдушукур

Абдуқаҳҳор

Абдуқаҳҳор

Абдуқодир

Абдуқодир

Абдуқосим

Абдуқосим

Абдуғани

Абдуғани

Абдуғофур

Абдуғофур

Абдуҳаким

Абдуҳаким

Абдуҳасан

Абдуҳасан

Абдуҳусан

Абдуҳусан

Абдуҳошим

Абдуҳошим

Аброр

Аброр

Абутолиб

Абутолиб

Адаш

Адаш

Азамат

Азамат

Азиз

Азизий

Азиззода

Азизмурод

Азизмурод

Азизназар

Азизназар

Азим

Азимий

Азимзода

Акрам (Акром)

Акрамий; Акрамзода

(Акромий; Акромзода)

Амир

Амирий

Амирзода

Анвар

Анварий

Анварзода

Асад (улла)

Асад (улла)

Асил

Асил

Асилзода

Асрор

Асрорий

Асрорзода

Асқар

Асқарий

Асқарзода

Афзал

Афзалий

Афзалзода

Аҳмад

Аҳмадий

Аҳмадзода

Аҳрор

Аҳрорий

Аҳрорзода

Ашраф

Ашрафий

Ашрафзода

Аъзам

Аъзам

Аъзамзода

Бадриддин

Бадриддин

Баҳриддин

Баҳриддин

Бахтиёр

Бахтиёр

Баҳодир

Баҳодир

Баҳром

Баҳромий

Баҳромзода

Берди

Берди

Бердимурод

Бердимурод

Бердимуҳаммад

Бердимуҳаммад

Беҳзод

Беҳзод

Бобожон

Бобожон

Бобомурод

Бобомурод

Бозорбой

Бозорбой

Ботир

Ботирий

Ботирзода

Бурхон

Бурхонзода

Бўстон

Бўстон

Бўри (бой)

Бўри (бой)

Бўритош

Бўритош

Бўрон

Бўрон

Вали

Вализода

Вафо

Вафозода

Давлат

Давлат; Давлатзода

Даврон

Давроний

Давронзода

Дамир

Дамирий

Дамирзода

Дилмурод

Дилмурод

Етмишбой

Етмишбой

Ёвқоч

Ёвқоч

Ёдгор

Ёдгор

Ёрқин

Ёрқин

Ёқуб

Ёқубий

Ёқубзода

Жаббор

Жабборий

Жабборзода

Жавлон

Жавлон

Жавлоний

Жавлонзода

Жавоҳир

Жавоҳирий

Жавоҳирзода

Жавид

Жавидий

Жавидзода

Жалил

Жалилий

Жалилзода

Жалол

Жалолий

Жалолзода

Жалолиддин

Жалолиддин

Жамол

Жамолий

Жамолзода

Жамолиддин

Жамолиддин

Жасур

Жасурий

Жасурзода

Жамшид

Жамшид

Жаҳонгир

Жаҳонгир

Жума

Жума

Жўра

Жўра

Замир

Замирий

Замирзода

Зокир

Зокирий

Зокирзода

Зуҳур

Зуҳурий

Зуҳурзода

Икром

Икромий; Икромзода

Иқбол

Иқбол

Йигитали

Йигитали

Йўлдош

Йўлдош

Йўлчи

Йўлчи

Камол

Камол

Камолзода

Карим

Каримий

Каримзода

Комил

Комил

Комилзода

Лазиз

Лазизий

Лазиззода

Латиф

Латифий

Латифзода

Лочин

Лочин

Мажид

Мажидий

Манноб

Манноб

Маннон

Маннон

Матчон

Матчон

Машраб

Машраб

Мақсуд

Мақсудий

Мақсудзода

Мираброр

Мираброр

Мирмуҳсин

Мирмуҳсин

Мирзиё

Мирзиё

Миромон

Миромон

Мирпўлат

Мирпўлат

Мусо

Мусо

Мусурмон

Мусурмон

Муҳаммад

Муҳаммадий

Муҳаммадсолиҳ

Муҳаммадсолиҳ

Мўмин

Мўмин; Мўминзода

Наби

Набиий

Набизода

Насим

Насимий

Насимзода

Нодир

Нодирий

Нодирзода

Носир

Носирий

Носирзода

Насруллоҳ

Насруллоҳ

Нуруллоҳ

Нуруллоҳ

Обид

Обид

Облоқул

Облоқул

Олим

Олим

Омон

Омон

Омонзода

Орзиқул

Орзиқул

Ортиқ

Ортиқ

Отабек

Отабек

Очил

Очилди

Очил

Очилди

Оқбўта

Оқбўта

Оқмирза

Оқмирза

Оқил

Оқил

Парда

Парда

Полвон

Полвонзода

Пўлат

Пўлат

Раббим

Раббим

Равшан

Равшан

Рашид

Рашидий

Рашидзода

Раҳим

Раҳимий

Раҳимзода

Руслан

Руслан

Рустам

Рустам

Рустамзода

Саййид

Саййид

Саксонбой

Саксонбой

Салим

Салим

Самандар

Самандар

Сардор

Сардор

Саримсоқ

Саримсоқ

Соат

Соат

Сувон

Сувон

Суръат

Суръат

Сўяр

Сўяр

Темур

Темур

Темурмалик

Темурмалик

Тожибой

Тожибой

Тоштемир

Тоштемир

Тўлқин

Тўлқин

Тўқсонбой

Тўқсонбой

Умар

Умар

Умарзода

Усмон

Усмон; Усмоний;

Усмонзода

Фазлиддин

Фазлиддин

Фармон

Фармон

Фармонзода

Фарҳод

Фарҳод

Фозил

Фозил; Фозилий; Фозилзода

Фурқат

Фурқат

Худойберган

Худойберган

Худойберди

Худойберди

Хурсанд

Хурсандий; Хурсандзода

Хуршид

Хуршид

Чори

Чори

Чўлпон

Чўлпон

Шариф

Шариф; Шарифий; Шарифзода

Шароф

Шароф

Шоди

Шоди; Шодизода

Шожалил

Шожалил

Шокир

Шокир

Шокирий

Шокирзода

Шомирза

Шомирза

Шоқосим

Шоқосим

Шўҳрат

Шўҳрат

Ўктам

Ўктам

Ўктамзода

Ўткир

Ўткир

Ўткирий

Ўлмас

Ўлмас

Ўсар

Ўсар

Қарши

Қарши

Қаюм

Қаюм; Қаюмзода

Қаҳрамон

Қаҳрамон

Қаҳҳор

Қаҳҳор

Қобил

Қобил; Қобилзода

Қобул

Қобул; Қобулзода

Қодир

Қодир

Қодирий

Қосим

Қосим

Қосимий

Қосимзода

Қудрат

Қудрат

Қурбон

Қурбон; Қурбонзода

Қутбиддин

Қутбиддин

Қўқон (бой)

Қўқон (бой)

Ғайрат

Ғайрат

Ғайратий

Ғани

Ғани

Ғанизода

Ғанишер

Ғанишер

Ғофур

Ғофур

Ғулом

Ғулом

Ғуломносир

Ғуломносир

Ғуломқодир

Ғуломқодир

Ғуломиддин

Ғуломиддин

Эмин

Эмин

Эминзода

Эргаш

Эргаш

Эркин

Эркин

Эркинзода

Эрмат

Эрмат

Эсон

Эсон

Эшмат

Эшмат

Эшмамат

Эшмамат

Эшмурод

Эшмурод

Эшқобил

Эшқобил

Юнус

Юнус

Юсуф

Юсуф; Юсуфий; Юсуфзода

Яхшилик

Яхшилик

Яҳъё

Яҳъё

Ҳазрат (қул)

Ҳазрат (қул)

Ҳаким

Ҳаким

Ҳакимий

Ҳакимзода

Ҳасан

Ҳасан

Ҳисом

Ҳисом

Ҳурмат

Ҳурмат

Ҳусан

Ҳусан

(Тамом)

Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Тоқчилиқ қишлоғи.

22 январь, 2019 йил.

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Create a free website or blog at WordPress.com.