Ўзбекистон Республикаси [ЎзР] Конституцион Суди судьяси Кошаева С.Р.га

Толиб ЁҚУБ

Ўзбекистон Республикаси [ЎзР] Конституцион Суди [КС]

раиси Б.Ш.Мирбобоевга

ЎзР КС судьяси Кошаева С.Р.га                                                                                           Нусхаси: ЎзР Адлия вазири Русланбек Давлетовга

Муҳтарам Мирбобоев Бахтиёр Шамсутдинович!   

Муҳтарама Кошаева Сайёра Режипбаевна!    

Муҳтарам Русланбек Куролтайевич!

Менинг 2019 йил 6 январьда ЎзР Президенти Ш.Мирзиёев номига йўллаган мурожаатимга ЎзР КС судьяси [С.Р.Кошаева] ўз фикрини билдиргани беҳад қувонтирди. Давлат раҳбари Ш.Мирзиёев номига йўллаган камтарона мурожаатимга мамлакатнинг КС каби ўта нуфузли ташкилоти эътибор қаратгани мени ниҳоятда қувонтириш билан бир пайтда ниҳоятда таажжублантирди ҳам. Қувонишимнинг сабаби эса оддий:

Ислом Каримов 1989 йил 23 июньдан бошлаб ЎзР Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг 1-Котиби, 1991 йил 29 декабрьдан бошлаб эса ЎзР Президенти лавозимида ишлаган даврларда, КСни қўятурайлик, ваҳоланки, ЎзР “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида” қонунининг 18-моддаси (Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш муддатлари)да: Ариза ёки шикоятлар масалани моҳиятан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ёки шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади” дейилган бўлса-да,ҳатто Олий Суд [ОС] раислари Убайдулла Мингбоев ва Бўритош Мустафоев мен каби оддий инсонларнинг мурожаатлари [ариза, шикоят, илтимоснома ва ҳ.]га умуман жавоб беришмас эди!

Юқорида айтилган иддаомни асослаш учун муайян (конкрет) бир мисол келтираман: 2006 йил 29 апрельда менинг куёвим Азам Фармонов тамоман сохта айб асосида [ЎзР Жиноят Кодекси (ЖК)нинг 165-моддаси (Товламачилик)] қамоққа олинди ва умрининг 11,5 йилини Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани, Жаслиқ посёлкасида жойлашган УЯ 64/71 жазони ўташ қамоқхонаси (ЖЎҚ)да ўтказди. Мен юрист эмасман, мен – математикман, бироқ 1992 йилдан бошлаб мен ўз фаолиятимни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишига қаратганим туфайли ЎзР ЖК ва Жиноятпроцессуал Кодекси (ЖПК) моддаларини ўргана бошладим ва уларни салкам юристдай ўзлаштирдим. Мен куёвимнинг суд ишюритувида қонуний ҳимоячи сифатида иштирок этдим, бироқ куёвим тамоман сохта айб билан қамоққа олинганлигини инкор этиб бўлмас исботини судья Эркин Хидирбоевга тақдим этган бўлсамда, судья куёвимга нисбатан 9 (тўққиз) йиллик қамоқ жазосига ҳукм чиқарди. Менинг исботим келтирилган шикоятни ЎзР ОС раиси Б.Мустафоев номига 4 (тўрт) марта [(1): ўзимнинг номимдан, (2): куёвимнинг турмуш ўртоғи қизим Озода Якубованинг номидан, (3): “Эзгулик” ҳуқуқбонлик ташкилоти раисининг ўринбосари Абдураҳмон Ташанов номидан ва, ниҳоят, (4): УЯ 64/71 ЖЎҚ бошлиғи подполковник А.Кенжаев орқали куёвимнинг ўзининг номидан] юборилган бўлса-да, у қонуний талабларимизни кўриб чиқиб, тегишли жавоб беришни истамади.

 

Менинг исботим куёвимга нисбатан қўзғатилган жиноий ишнинг учта ҳужжати: (I): суд ҳукми; (II): Жиззах вилояти прокуратураси катта терговчиси Қаҳҳор Маллаевнинг ж/и қўзғатиш ҳақидаги қарори ва (III): Сирдарё вилояти Ички Ишлар Бошқармаси тергов бўлимининг катта терговчиси Бозорбой Қодировнинг ж/и қўзғатиш ҳақидаги қарорига асосланган эди, холос! Қўзғатилган ж/и тамоман сохта эканини исботлаш учун мен “чет”дан бирорта бошқа ҳужжат жалб этган эмасман!

 

Мен бу гапларни нега ёзаётирман? Сабаби оддий: ўша пайтда, И.Каримов даврида Қ.Маллаев ва Б.Қодиров каби терговчилар, Э.Хидирбоев каби судьялар, Б.Мустафоев каби юқори лавозимли мулозимларнинг “ошиғи олчи” эди менга ўхшаган ҳуқуқбонлар ЎзР Конституциясининг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги моддаларини тилга олсак мазкур мулозимлар афтини буриштириб: “Э-э-э, қўйсангчи, мен ўша Конституциянгга тупурдим!” дегандай гап қилишарди.

 

И.Каримов даврида давлат мулозимлари инсон ҳуқуқларини безбетларча оёқости қилишларини КС билмасмиди? Биларди! Жуда яхши билар эди! Бироқ, … Мана бу фактни олайлик: ЎзР Конституциясининг 93-моддасида ЎзР Президенти ўз гарданига олган 25 та ваколат санаб чиқилган. Бу камми, ё кўпми? Бу, мабодо, давлат бошқарувини суйиистемол қилиш эмасми? Дунёдаги демократик тузум ўрнатилган қайси давлатда президентга шунча ваколат берилган? АҚШдами? Канададами? Оврупо Иттифоқига кирувчи давлатлардами? Ҳеч бўлмаганда битта мисол келтира оласизми? Менимча – келтира олмайсиз – мен бунга аминман! Президентнинг “жилови”ни тортиб қўйиш КСнинг вазифаси эмасми? Ё КС Президентдан қўрқиб, қалтираб туриши керак бўлган ташкилотми? Президентдан қўрқадиган КС халққа қанақа фойда келтириши мумкин? Ҳеч қандай! Гарчи, мамлакат Конституциясининг 1-моддасида: “Ўзбекистон суверен демократик республика” дейилган бўлса-да, ЎзРда И.Каримов томонидан шакллантирилган сиёсий тузум демократияга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган АВТОРИТАР сиёсий тузум эди!

 

Дарвоқе, И.Каримов имзо чеккан 2014 йилги ПФ-4624 фармон ЎзРнинг “Фуқаролик тўғрисида” қонунига ҳам, ЎзР 1992 йил 16 мартда тўлақонли аъзосига айланган Бирдашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)нинг ЎзР парламенти Олий Мажлис томонидан ратификация қилинган, яъни, ЎзР ҳудудида қонун кучи берилган икки асосий ҳужжати: Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” ва “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақидаги Пакт”га ҳам тамоман зид эканини кўриш учун инсон юрист бўлиш шарт эмас.

Мана ўша ҳужжатлардан олинган кўчирма:

 

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИ

 

           13-модда
1.

  1. Ҳар бир инсон ҳар қандай мамлакатдан, хусусан ўз мамлакатидан чиқиб кетиш ва ўз мамлакатига қайтиб келиш ҳуқуқига эга.

14-модда
1.
Ҳар бир инсон таъқиб туфайли бошқа мамлакатлардан   бошпана излаш ва ўша бошпанадан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

15-модда

  1. Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ўз фуқаролигидан ёки ўз фуқаролигини ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас.

                                                                                                                                              

ФУҚАРОЛИК ВА СИЁСИЙ ҲУҚУҚЛАР ТЎҒРИСИДАГИ ХАЛҚАРО ПАКТ

           12-модда

          1.

  1. Ҳар бир киши ҳар қандай мамлакатни, жумладан ўз мамлакатини тарк этиш ҳуқуқига эга.
  2. Ҳеч ким ўз мамлакатига кириш ҳуқуқидан ўзбошимчалик билан маҳрум этилиши мумкин эмас.

 

   Дарҳақиқат, ЎзР Парламенти Олий Мажлис қабул қилган “Фуқаролик тўғрисида” қонуни 1-моддаси 2-қисмининг ўзида узул-кесил: “Ҳеч ким фуқароликдан ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас” деб ёзиб қўйилган! Қизиқ: ўз вақтида ЎзРнинг “Фуқаролик тўғрисида” қонуни ҳамда БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” ва “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” каби нуфузли ҳужжатларга КС муҳтарам ходимларининг кўзи тушмаганми? Кўзи тушган бўлса, нега улар ПФ-4624 каби бебурд фармон қабул қилиниши ва кучга киришига йўл қўйишди?

 

ЎзР Конституциясининг XXII боби [106-116 моддалар] тўлиқ ЎзРнинг Суд ҳокимияти, хусусан КС тизимига бағишланган. Унинг 108-моддаси бўйича ЎзР Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўрар экан! Табиий саволлар туғилади: (1) ЎзР Конституциясига И.Каримов 2014 йилда имзолаган ПФ-4624 фармон қанчалик мувофиқлиги бор? (2) Бор бўлса, НЕГА, йўқ бўлса НЕГА? (3) Олдинги икки саволга ойдинлик киритиш КСга қийинми, осонми? Жавоб: КСни қийнамай қўяқолайлик барибир жавоб бера олмайди!

ЎзР Конституциясининг XXII боби 109-моддаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди: 1) ЎзР қонунларининг ва ЎзР Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, [қарорлари ва фармойишларининг, ҳукумат, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси давлатлараро шартномавий ва бошқа мажбуриятларининг] ЎзРнинг Конституциясига мувофиқлигини аниқлар экан! КСнинг муҳтарам ходимлари, сезаяпсизми мазкур модда И.Каримов 2014 йилда имзолаган ПФ-4624 фармонига тўғридантўғри ишора қилмоқда!

Бўлдими ёки давом этайми? Мен Президент Ш.Мирзиёев номига йўллаган мурожаатимда бебурд ПФ-4624 фармонни бекор қилишни илтимос қилган эдим бор айбим шу! КС судьяси муҳтарама Сайёра Режипбаевна Кошаева имзо чекган КСнинг менга йўллаган жавоб хатида айтилишича: “…Конституциявий суд мажлисига судьялар ташаббуси билан масала киритишга асос топилмабди”!!! Қойил! Муҳтарама Сайёра Кошаева, ушбу иддаоларнинг қайсиси тўғри, қайсиси нотўғри: 1) С.Р.Кошаева саводсиз судья; 2) КС ЎзРга кераксиз ташкилот; 3) КС ходимларининг барчаси ўз вақтида ЎзР Ташқи Ишлар вазири Нью-Йоркда имзолаган, Олий Мажлис эса ратификация қилган БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” ва “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт”ни тан олмайди; КС ЎзРнинг 2-чи Президенти Ш.Мирзиёев олиб бораётган оламшумул сиёсатга тиш-тирноғи билан қарши!!! И.Каримовнинг бебурд ПФ-4624 фармонини бекор қилишга КСда ирода йўқ!!

КС ўз юзи ва обрўсини сақлаб қолиши учун ягона йўл бор, холос: ЎзРнинг ўзининг қонунларига ҳамда БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси” ва Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги Пакт”ига тамоман зид бўлган И.Каримов имзолаган ПФ-4624 фармонни зудлик билан бекор қилиш жараёнини бошлаши керак!!! Бироқ

Юқорида айтганимдек, И.Каримовнинг бебурд ПФ-4624 фармонини бекор қилишга КСда ирода йўқ!! Уни фақат Адлия вазирлиги амалга ошириши, яъни, АДОЛАТни тиклаши мумкин!

“Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади” бу доно фикрни эрамизнинг IV-асрида буюк римлик Августин Аврелий айтиб кетган! Салкам 1700 йил илгари айтилган бу доно фикрни ХХI-асрда яшаётган ЎзР КС ходимлари ҳали эшитмаган бўлишса керак! Афсус!

(Тамом)

 

30 январь, 2019 йил;

 

\Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, Тоқчилиқ қишлоғи.

 

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.