НЕГА МЕН СОЛИҚ ТЎЛАМАЙМАН

 Павел Гладков:

 Ўз меҳнатим билан бекорчихўжаларнинг улкан тўдасини боқишга ва уларнинг инжиқликларини кўтаришга менинг мутлақо рағбатим йўқ.

 21 ноябрь 2018 йил

Мен ўз-ўзини таъминловчи шахсга айланганимга беш йил бўлди. Мен солиқ тўламайман. Ҳеч қандай. Магазинларда маҳсулотлар нархига қўшилганлардан ташқари, албатта. Афсус, ушбу солиқдан мен ҳеч ҳам қочиб қутила олмайман, бироқ бу солиқ ягона бўлиб қолишига ҳаракат қилишга кучим етади. Мен келажакда ҳам солиқ тўламаслик учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Ҳар қандай шароитда! Сабаби оддий: мен давлат пул воситаларини норационал сарфлашни йўлга қўйган, деб ҳисоблайман, кимларнингдир инжиқликларини эса мен ўз меҳнатим билан кўтаришни истамайман.

Мен депутатлар тўдасини боқишни истамаганим учун солиқ тўламайман. Гап шунда-ки, Давлат Думаси(ДД)да менинг манфаатларимни кўзлайдиган БИРОРТА ҳам депутат йўқ. Уер (ДД)даги депутатларга эса улар кимларнинг манфаатини кўзлайдиган бўлса, маошни ўшалар тўлашсин. Менинг манфаатларимни кўзламайдиган бегона одамлар билан бир қаторда, мен ўйлашимча, менга нисбатан очиқдан очиқ душманлик кайфиятида бўлган одамларга пул тўлаш – оддий тилда айтилганда – ўз обрўсини билмасликдир.

Қайсидир шимолий-кавказ туманининг бошлиғи кимгадир “Мерседес” совға қилгани ҳақида навбатдаги янгиликни эълон қилишибди. Бу сафар у совғани фақат қўллари ёрдамида бошқалардан кўпроқ ётиб-турган мактаб ўқувчисига берибди. Ушбу ёруғ қалбли инсон кимгадир навбатдаги “Мерседес”ни совға қилмаган кунни топиш ўта мушкул. У “Мерседес”ларни россияликлар солиғидан олиб қолинадиган пулдан тўлайди, чунки унинг фойда келтирадиган бошқа манбаъси йўқ. Мен унинг “Ахмад” клуби аскарларига “Мерседес”лар кўринишидаги ҳақни ўз ҳамёнидан тўлашига ишонмайман. Ким хоҳласа, ўша тўлайверсин, бироқ бу – менинг иштирокимсиз бўлади.

Православ черковлар қуриш учун сарфланадиган маблағнинг асосий қисми бюджетдан олинади. Менга, айниқса бунчалик миқдорда, черковлар керак эмас. Мен 10 йил илгари ўқиб тугатган Политех биносига кираверишда ҳозирги кунда авлиёлар Петр ва Февронияга иконали улкан ҳайкал қўйишибди – ҳайкалнинг ўзини ясашдан ташқари уни ўрнатишнинг ўзи 2 млн рубльга тушибди. Бу пул давлат учун копейка (тийин) эканлиги тушунарли, бироқ, агар кузда қўзиқорин каби кўпаётган черковлар ва бошқа диний сиғиниш объектларига сарфланаётган пулни умумий миқдори ҳисоблаб чиқилса, улкан сумма ҳосил бўлади. Мен бу нарсалар учун ўзимнинг бир рублимни ҳам бериш ниятим йўқ — ким уларга сажда қилса пулни фақат ўшалар тўлаши шарт. Мен бир пайтлар Боткин номидаги, Европада энг катта касалхонада даволанишимга тўғри келди. Бу жаҳаннамда олган ўзимнинг ҳис-туйғуларимни мен мана бу линкда айтиб ўтганман [муаллиф линкни тўлиқ келтирган – Таржимон]. Шундоққина касалхона олдида улкан черков қад кўтараётган бир пайтда одамлар олди ҳеч нарса билан тўсилмаган ҳожатхонада тувакларда ўтириб қандай ҳожат чиқараётган бўлсалар, ҳозир ҳам ўшандай давом эттираётганларини мен тушунмаяпман. Шу сабабли мен солиқ тўламайман ва бундан кейин ҳам ҳеч қачон уни тўлаш истагим йўқ. Улар [солиқлар – Таржимон] негадир Европадаги энг катта касалхона шароитини яхшилашга эмас, балки унга қўшни бўлган черков қуббаларини кўпайтириш ва катталаштиришга сарфданмоқда. Бу –пул воситалари сарфланишининг норационал йўлидан бошқа нарса эмас.

Мен оддий бир сабабга кўра солиқ тўламайман – маданият вазирлиги менинг ҳисобимдан сифати ва мазмуни ўта ёмон бўлган “Болалар афсунгарларга қарши” фильмдан бошлаб “Қрим. Муҳаббат ила қилинган” фильмгача молиялаштирганига мен қаршиман. Мен Тигран Кеосаян ва Никита Михалков шунчалик йўқсил инсонлар эмас-ки, уларнинг кераксиз ва паст сифатли фильмлари учун барча россияликлар пул йиғиб беришни бошлашлари керак, деб ўйламайман. Аниқроғи, ким хоҳласа, ўша, турган гап, пул йиғиб бераверсин, бироқ бу ҳам менсиз ўтади.

Мен солиқ тўламайман, чунки давлат хизматлари ва назорат органлари хизматчиларининг улкан тўдаси хизматига пул беришни истамайман. Масалан, Роскомнадзор, Росгвардия —уларнинг номи Легион. Агар бу хизматлар ҳақиқатан ҳам ишлаганда эди, мен тушунган бўлар эдим, бироқ улар ўзларини ишлагандай қилиб кўрсатишга ҳаракат қилишади, холос. Масалан, Роскомнадзор, тармоқда ҳақиқий экстремистларни излаш ўрнига мусиқавий композицияларни тақиқлаш ва нотўғри лайклар ва постлар мониторинги билан шуғулланади. Улар бирорта реал экстремистни тутишган эмас – у ўз режаларини ижтимоий тармоқларда муҳокама қилган бўлса-да, на ФСБ [Федеральная Служба Безопасности – Федерал Хавфсизлик Хизмати (ФХХ)] биносида ўзини ўзи портлатган йигитчани, на бомж [бомж – человек без определенного места жительства; Муқим яшаш жойи бўлмаган инсон]ларни ўлдириш конкурси (танлови)ни уюштирган ва мавзу бўйича бир неча ўнлаб видеотасвир тўплаган скинхед [“ялтирбошлар”]лар бандасини — Роскомнадзор нотўғри лайклар билан шуғулланиб ётган пайтда уларни интернет фойдаланувчилар аниқлашди. Мен бундай бекорчихўжаларнинг улкан тўдасини боқишга тайёр эмасман.

Ёлғонватанпарварлар, казаклар ва бошқа одамларлар тўдаси инсонларга зеленка [зелёнка – ювса ҳам кетмайдиган зангори суюқлик], фекалие [фекалие – инсон ахлати] ва бошқа нарсаларни сепадиган маҳлуқлар менинг ҳисобимдан тўйиб-кекириб юришига мен йўл қўя олмайман. Мен бозор иқтисодиётига яқин ҳам йўламаган ва фақат ҳукумат буюртмаси билан исталмаган шахсларга зеленка сепиш орқали пул топмоқчи бўлаётганларни боқиш учун мен унчалик бой одам эмасман. Мен Навальний, Касьянов ва бошқа сиёсатчиларнинг мухлиси эмасман, бироқ нега мен ялт-юлт ясанган масхарабозлар уларга зеленка сепишларига пул беришим кераклигини унчалик тушунмайман. Шахсан менга биринчиси ҳам, иккинчиси ҳам бирорта ёмонлик қилган эмас. Шунинг учун мен бундай ўйин-кулгулар учун пул тўлашни ўзимга эп кўрмайман! Мен охирги марта қачон текин медицинадан фойдаланганимни, ҳатто, эслай ҳам олмайман.

Туғиш қийин бўлди, чунки текин туғруқхоналарда шароит жозибали эмас. Туғилган бола она қорнидан оқиб чиққан сув ичига кетиб ўрта оғирликдаги ҳолатда дарров реанимацияга ётқизилди. В Давлат касалхонасида жой, туғруқхона бўлимида эса асбоб-ускуна топилмади. “Ҳозирча жой бўшагунча кутинг, энди, афсус, боланинг ҳолати фақат ёмонлашаверади”. Натижада жой ва даволашни соққа билан қоплашга тўғри келди. Бола нима биландир оғриб қолганда ва ичакларини УЗИ қилиш талаб этилганда, давлат клиникасида уни қабулга… ярим йилдан кейин олиб келинглар, дейишди. Бизга ярим йилдан кейинги кўрикнинг нима кераги бор, муаммомиз ҳозир чиқиб турибди-ку – мен шуни тушунмаяпман. Натижада кейинги кун яна пуллик клиникага бордик. Боламизнинг барча касалликларини биз пуллик шифокорга олиб бориб даволатамиз, ўзимиз ҳам, у-бу бўлиб қолса, фақат пуллик шифокор олдига борамиз. Афсус, шундай шароитлар яратилган-ки, одатдаги даволанишга ёзилиш имконсизлиги деярли аниқ, имкон пайдо бўлганда эса, унинг шартлари шундай-ки, ўлим уларнинг фонида жозибалироқ кўринади. Шундай қилиб, менинг оиламда ҳеч ким бепул медицинадан фойдаланмайди, ва, демак, мен давлат медицинасини солиқларим билан оёқда туришига ёрдам бермасликга тўлиқ маънавий ҳуқуқим бор — фақат ярим йилдан кейин навбат келадиган хизмат учун нега пул тўлашим керак – мен шуни тушунмайман. Мен давлат медицинаси хизматидан фойдаланмайман, шунинг учун ҳам мен унга солиқ тўламайман. Ҳаммаси адолатли.

Болангизни одатдаги мактабга ўқишга юбориш даҳшатли — уерда болаларни поплар ва ўтакетган ура-ватанпарварлик кутиб туришади [поп – православ черкови диний уламоси Таржимон]. Мен боламга униси ҳам, буниси ҳам кераги йўқ, деб ҳисоблайман, шунинг учун биз уни турли билим ва касбларни ўргатадиган пуллик мактабга берамиз — у ерга поплар ва қароқчилар бостириб кира олмасликлари аниқ. Анави, армияга ҳам болам, турган гап, бормайди, чунки биздан давлатнинг қарзлик жойи йўқ ва биз ҳам ундан қарздорлик жойимиз йўқ.

Россияда солиқ тўламаслик сабаблари жуда кўп — ҳаммасини санаб чиқиш учун тўлиқ кун етмайди. Бироқ, буларнинг ҳаммаси шуни кўрсатиб турибди-ки, ҳозир давлат қўллаб-қувватлаётган болалар — бу Ротенберг ва Чайканинг болалари. Ана ўшалар солиқ тўлайверишсин. Мен эса нарироқда қараб тураман…

Россиянинг миллий ғояси борми? Бугун – бу туб (чуқурлик)ни излашдир. Тан олиш керак-ки, рус ғояси шу қадар чуқур-ки, у ҳатто тубсиз бўлиши ҳам мумкин. Худониизлаш – рус зиёлиларининг бир ярим аср даврлик асосий эрмаги бўлиб келди (Достоевский ёлғон сўзлашга йўл бермайди). Бугун унинг ўрнини ТУБниизлаш эгаллади. Мен севадиган милитаристик чуқурлик: черков шпили [черков шпили – черков чўққиси]ни изловчи ГРУ [ГРУ – Главное Разведовательное Управление (Бош разведка бошыармаси)] гей-полковниклари – энди бу аллақачон ўтилган чуқурликдир. Бироқ, пластик канализацион трубалардан ясалган ўта сирли лазер пушка (замбарак)ни ватанпарвар жамиятга шон-шараф билан намойиш қилаётган бизнинг севимли телевизоримиз – мана бу энди анча асосийроқ чуқурликдир. Бироқ, у узоқ вақтлар оёқда туриши жуда даргумон.

Павел Гладков

 

Advertisements
Categories: ТАРЖИМАлар | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.