Monthly Archives: Mart 2019

ЎЗБЕКЛАР ШЕЪРИЯТИ

            Толиб ЁҚУБ

ШЕЪРИЯТ, СЕВГИ-МУҲАББАТ

ёҳуд

НАСЛ ҚОЛДИРИШ

             

Менда шоирликнинг «ш»си ҳам йўқ, бироқ шеъриятни ўлгудек яхши кўраман. Мақтаниш эмас  икки марта илҳом қуши елкамга келиб қўнди ва мен иккита шеър ёздим, иккаласини ҳам Андижонга бағишладим. Шеърни мароқ билан эшитиш ёшлигимга бориб тақалади.  Узоқ қиш кечалари сандал (танча) атрофида ўтирардик, отам токчадан араб имлосида битилган китобни олардилар ва Сўфи Оллоёрнинг шеърларини моҳирона ўқиб берардилар. Ухлаш қаёқда, дейсиз  тонг сал-пал ёриша бошлагач бирпас мизғиб олардик, холос. Ҳеч ким қуёш чиққунча ухламас эди.  Отам мол-ҳолга қарар, энам оилага нонушта тайёрлашга тушиб кетар, бизлар, болалар, апил-тапил юз-қўлимизни ювиб мактабга отланар эдик. Continue reading

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ГУЛНОРА КАРИМ МУЛКИ

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистоннинг янги ҳукумати инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганини эътиборга олган ҳолда Гулнора Каримовага имкон берди ва жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ҲАЙРОНМАН

              Толиб ЁҚУБ

ИККИ ФИГУРАНТ

ёҳуд

ҲАЙРОНЛИКНИНГ ЧЕКИ ЙЎҚ

Аслида ушбу мақола “Уч фигурант ёҳуд ҳайронликнинг чеки йўқ” дея аталгани тўғри бўларди, бироқ мен уни “Икки фигурант ёҳуд ҳайронликнинг чеки йўқ” дея аташга қарор қилдим. Қароримни тушунтираман. Гап шунда-ки, мен ушбу мақолани бирин-кетин судланган икки фигурант: Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Сирдарё вилояти бўлимининг раиси Азамжон Фармон, Ўзбекистон Республикасининг 1-чи президенти Ислом Каримнинг тўнғич қизи Гулнора Карим ва ҳали судланмаган Сирдарё вилояти прокурори Азимжон Эргашга бағишламоқчи эдим. Ўйлаб қарасам, Азимжон Эргашни “фигурант” дейиш мушкул, чунки у, юқорида айтганимдай, ҳали судланган эмас! Бироқ, Ўзбекистоннинг 1-чи президенти 2016 йил август ойи охирида бўкиб ароқ ичиб, 2 сентябрь куни Аллоҳга омонатини топширди, яъни, ўлди! Замон ўзгарди. Ўзбекистонни янги президент Шавкат Мирзиё бошқармоқда. И.Карим даврида “ўс…ғи” том тешадиган қатор мулозимлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош Порахўри Рашид Қодир қамоққа олинди – Азимжон Эргаш бир пайтлар унинг 1-чи ўринбосари лавозимида ишлаган. У ўта пихини ёрган мулозим бўлгани сабабли қамалмай қолди. Ҳали навбат келган эмас! Бу – янги раҳбариятнинг сиёсий иродасига боғлиқ! Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ИККИ ФАОЛ

РУСЛАШТИРИШ  СИЁСАТИ  ҲАҚИДА

Толиб ЁҚУБ

              Тоқчилиқ қишлоғида иккита фаол йигит бор – бири узоқ йиллар милиция сафларида хизмат қилиб истеъфога чиққан подполковник Орзиқул Ўрол, иккинчиси Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) Жиззах тумани бўлими раиси Мамир Азим. Айтиш лозим-ки, аввало совет армияси ва совет –ўзбек милициясида Орзиқулнинг “суяги қотган” – ўзининг айтишича, у уч марта совет армиясига чақирилган, биринчи марта хизматни Узоқ Шарқдаги Приозёрск шаҳрида, милиция хизматини эса Жиззахда ўтаган. Совет-ўзбек милицияси ўз ходим (кадр)лари соғлиғини ўта қадрлар экан – улар учун Тошкентда махсус даволаниш ва дам олиш маскани (санаторияси) узлуксиз ишлаб туради. Мабодо, собиқ кадр у-бу ишга овора бўлиб даволаниш ва дам олишга бориш ёдидан кўтарилиб кетса, уни санаториядан қўнғироқ қилиб чақириб олишар экан. Фаол йигитларнинг иккаласи ҳам мени ўта ҳурмат қилишади – мен Франциядан қайтган кунларим улар биринчи бўлиб, ҳатто қариндош-уруғларимдан ҳам олдинроқ, мени уйларига таклиф этишиб меҳмон қилишди, меҳмонгарчилик тугагач эса, ҳар иккала хонадондан шоҳи белбоғ ва у-бу нарса ўралган тугун билан ҳовлимга қайтдим. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ТОВЛАМАЧИЛИК

              Толиб ЁҚУБ

БОШ  ПОРАХЎР  РАШИД  ҚОДИРОВ  ҲАҚИДА

              Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси (ЖК)нинг 165-моддаси “Товламачилик” дея номланган. 2006 йил 29 апрель куни қамоққа олинган менинг куёвим Азамжон Формонов Жиззах вилояти прокуратурасининг алоҳида ишлар бўйича катта терговчиси Қаҳҳор Маллаев ва Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси (ИИБ) Тергов бўлимининг катта терговчиси подполковник Бозорбой Қодиров чиқарган қарорларга асосан айнан шу битта (ягона) модда билан айбланди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)га 20001 йилда аъзо бўлган Азамжон 2006 йилга келиб Сирдарё вилоятида фермерларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида кўзга яққол ташланадиган ҳуқуқбонга айланди. Бу – вилоят ва Гулистон шаҳар раҳбарларини ташвишга солиб қўйди ва улар … уни узоқ йиллар қамоқда сақлаш режасини ишлаб чиқишди. Бу гапни унга Сирдарё вилоят ИИБ терроризмга қарши кураш бўлимининг бошлиғи полковник Мусо Ражабов айтди: у Азамжонни кўча-куйда кўриб қолса, тўхтатиб бир неча марта: “Ҳой бола, кўзингга қараб юр! Агар ўзингни уёққа-буёққа ташлайверсанг, сени Жаслиқда чиритаман!” деди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Blog at WordPress.com.