ГУЛНОРА КАРИМ МУЛКИ

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2017 йил 18 декабрдаги ҳукми билан унга 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ўзбекистоннинг янги ҳукумати инсонпарварлик нуқтаи назаридан ҳамда маҳкума жиноий йўл билан орттирилган пул маблағларини қайтариш ва давлатга етказилган зарарни қоплаш мажбуриятларини ўз зиммасига олганини эътиборга олган ҳолда Гулнора Каримовага имкон берди ва жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2018 йил 1 июлдаги ажрими билан Каримовага тайинланган жазо 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовани триллионлаб сўм даромадни солиқдан яширганлик, ўзгаларнинг триллионлаб сўмлик мулкини товламачилик билан тортиб олиш ва қарийб 2 миллиард АҚШ долларини хорижда беркитиш каби жиноятларда айбланган. Тергов маълумотларига кўра, Каримова жиноий шериклари ёрдамида 12та хорижий мамлакатда 1,3 миллиард АҚШ доллар, 63,5 миллион евро, 27,1 миллион фунт ва 18,5 миллион франк миқдорида активларни қонунийлаштирган. Швейцария 2012 йили Женева ва Цюрихдаги банкларда Гулнора Каримовага қарашли экани гумонланаëтган 800 миллион франкни музлатиб қўйган. Швейцария прокуратураси бу пулнинг 686,7 миллионини мусодара қилиш ва Ўзбекистонга қайтариш тўғрисида қарор чиқарган. Бироқ ҳозирча бу пулларнинг Ўзбекистонга қайтарилиш муддати аниқ эмас.

Шу билан бирга, маҳкума Г.Каримова зиммасига қонунчиликда назарда тутилган қатор чекловлар, шу жумладан, яшаш жойидан чиқиб кетмаслик, алоқа воситаларидан ва Интернетдан фойдаланмаслик ҳамда зарарни қоплаш мажбурияти юклатилган.

Маҳкума Г.Каримовага озодликни чеклаш жазосини ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек, суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд жазонинг ўталмай қолган муддатини бошқа жазо билан алмаштириши мумкинлиги тушунтирилган.

Лекин маҳкума Г.Каримова жазони ўташ даврида суд томонидан ўрнатилган чекловларни мунтазам равишда бузиб, ўзига юклатилган мажбуриятларни бажармаган.

Хусусан, маҳкума Г.Каримова 2018 йил 22 ноябрь куни яшаш жойидан ўзбошимчалик билан чиқиб кетган ҳамда жазони ўташ тартиби ва шартларини бузмаслик ҳақида огоҳлантирилган.

Огоҳлантиришга қарамасдан, Г.Каримова ўзига тегишли хулоса қилмасдан, жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузишда давом этган, хусусан:

мунтазам равишда алоқа воситаларидан, шу жумладан, Интернетдан фойдаланган;

жиноят иши бўйича аниқланган ўзи томонидан етказилган зарарнинг қопланишига фаол тўсқинлик қилган.

Г.Каримова жазони ўташ тартиби ва шартларини қасддан бузганлиги сабабли жиноятижроия қонунчилигига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси ҳузуридаги Пробация хизматининг тақдимномасига асосан, 2019 йил 5 мартда жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди томонидан унга нисбатан тайинланган жазонинг ўталмай қолган муддати озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилиб, умумий тартибли колонияда ўташи белгиланган.

https://kun.uz/news/2019/03/06/karimova-ishi-talon-toroj-etilgan-pullar-nimalarga-sarflangan

Гулнора Каримовага тегишли бўлган кўчмас мулк ҳақида қисқача маълумот:

25 Chesham street, London манзили бўйича 4 қаватли уйнинг 1, 3, 4 қаватлари.

[1]

Гонконгдаги кўчмас мулк

80A Moon Tower, The Arch, 1 Austin Road West, Kowloon, Hong Kong манзили бўйича жойлашган «Арка» турар жой комплексидаги пентхаус

[2]

БААдаги кўчмас мулк

Crescent Road West, The Palm Jumeirah, Dubai, United Arab Emirates, P.O.Box: 27722, Dubai, United Arab Emirates манзили бўйича жойлашган «JUMEIRAH ZABEEL SARAY» меҳмонхона комплексида жойлашган 31- ва 33-сонли виллалар (Zabeel Saray Royal Residence, Villa # 31, 33). Бошланғич нархи 43 млн доллар бўлгани ҳолда, 36,9 млн долларга сотиб олинган.

[3]

UAE, Dubai, Emirates Hills First, Bonnington tower Bldg, penthouse 4001—4003 манзили бўйича жойлашган «Bonnington, Jumeirah Lakes Towers» нуфузли турар жой комплексида жойлашган 4001, 4002, 4003-сонли учта пентхаус.

[4]

“The PALM JUMEIRAH” биринчи йўналишида қиймати 13,1 млн доллар бўлган ер участкаси.

[5]

Дубайнинг «DUBAI MARINA» туманида жойлашган «DAMAC HEIGTS» осмонўпар минорасидаги иккита квартира. Жумайра Пальма оролига қараган бу минорада 3, 2 ва 1 ётоқхонали, дунёдаги энг эксклюзив пентхауслар, дуплекслар бор.

[6]

Франциядаги кўчмас мулк

Париж яқинида, Château de Groussay rue de Versailles 78490 Montfort l´Amaury манзилида жойлашган уй (шато) 2011 йилда тегишли ер участкаси билан 30 млн еврога сотиб олинган.

[7]

Париждаги квартира: Monyry 75015 Paris манзили бўйича (Марешаль Монори проспекти, Париж, Иль-де-Франс). Квартира 2007 йилда 30 млн еврога харид қилинган.

[8]

34 LOT Chenarae 1, 83580 Gassin манзили бўйича жойлашган, СанТропедаги вилла. 2010 йилда 2,5 млн еврога сотиб олинган.

[9]

Россиядаги кўчмас мулк

Рублёвкадаги уй

[10]

Москва, Сивашская кўчаси, 6/1-уй, 58-кв. манзили бўйича жойлашган бир хонали квартира.

[11]

Москва шаҳри, Красин кўчаси, 21-уй, 1-қават манзили бўйича уч хонали квартира.

[12]

Москва, Комсомольский проспект, Камелот турар жой комплекси, 32-уй, 122-кв. манзили бўйича жойлашган, умумий майдони 420 квадрат метр бўлган уч даражали квартира

[13]

Қрим Республикаси, Ялта шаҳри, Береговое, Кипарисная кўчаси, 15-корпус манзили бўйича Қримдаги пансионат

[14]

Қрим Республикаси, Ялта шаҳри, Береговое, Кипарисная кўчаси, 50а-уй манзили бўйича жойлашган Қримдаги меҳмонхона

[15]

Швейцариядаги кўчмас мулк

7 Chemin De La Prévôté, Cologny, Geneva манзили бўйича Женева шаҳридаги икки қаватли вилла.

[16]

Женева кантони кўчмас мулк реестрида умумий майдони 2473 квадрат метр бўлган, икки уй ва учта қўшимча бинони (гараж, иссиқхона ва яна битта кичик бино) ўз ичига олган иншоот ҳамда ер участкаси бор. Швейцария матбуоти маълумотларига кўра, Г.И. Каримова уйнинг расмий эгаси саналади, у бу ҳашаматли турар жойни 2009 йилда 18,2 млн долларга сотиб олган.

[17]

Франциядаги вилла

[18]

Гулнора Каримованинг Сижжак посёлкасидаги қароргоҳи

[19]

Г.Каримованинг «Бомбардьер глобал экспресс» самолёти, 48 млн долларга сотиб олинган

[21]

Хорижий банкларда сақланаётган кўплаб олтин ёмбилар

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2015 йил 21 августдаги ҳукми билан Г.Каримова айбланаётган жиноятлар — жумладан, 2 трлн. 91,4 млрд. сўмлик солиқларни тўлашдан бўйин товлашни содир этишда айбдор, деб топилган.

Жиноят иши бўйича давлат ва фуқаролар манфаатларига етказилган зарарнинг умумий суммаси 1 трлн. 270 млрд. 200 млн. сўм, 1 млрд. 651,8 млн. АҚШ доллари, 26,1 млн. евро — миллий валютада жами 3 трлн. 746,8 млн. сўмни ташкил этади.

Бу пулларга қуйидаги ишларни амалга ошириш мумкин эди:

– 34 минг кам таъминланган оилага 2 сотихли намунали уй-жой харид қилиш;

– 20 минг 200 оилага 4 сотихли 4 хонали намунали уй-жой харид қилиш;

– Тошкент пропискасини қўлга киритиш имконини берувчи янги уйлардан – 10.008 та харид қилиш;

– 12,5 минг км қишлоқ йўлларини асфальт қилиш;

– 1 миллиард сўмлик замонавий қишлоқ мактаблардан 3746 та барпо этиш;

– 1441 та Миробод туманидаги Ш.Рашидов номидаги замонавий маҳалла маркази сингари янги маҳалла гузарлари бунёд этиш;

– умумий қиймати 254,5 млн. АҚШ доллари бўлган “Саломатлик-3 лойиҳасини тўлиқ 3,5 марта амалга ошириш мумкин: бунда республикамиздаги 172 та туман ва шаҳарлардаги тиббиёт бирлашмаларига ўртача қиймати 700-750 минг АҚШ долларни ташкил этадиган жиҳозлар 3,5 мартадан етказиб берилади.

– маргарин, қуюлтирилган сут ва майонез ишлаб чиқарувчи заводдан 918 та қуриш ва ҳоказо.

Гулнора Каримова иши бўйича шошма-шошарлик билан баландпарвоз баёнотлар бериш эмас, балки давлат ва фуқаролар манфаатини ўйлаб иш тутиш лозим. У томонидан етказилган зарарни, хорижда сақланаётган миллионлаб доллар маблағларни Ўзбекистонга қайтариб, мамлакат равнақи йўлида сарфлаш даркор.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Гулнора Каримова биринчи президент Ислом Каримов Ўзбекистон раҳбари бўлган вақтда қатор молиявий жиноятларда айбдор деб топилиб, озодликдан маҳрум этилди.

Ўз навбатида, Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёев даврида эса унга тайинланган жазо озодликни чеклаш жазосига алмаштирилди.

Бироқ, Гулнора Каримова худди аввалгидек қонунларга менсимаслик билан қараб, буни худди бўлиши керак нарсадек қабул қилди. Ваҳоланки, Ўзбекистонда 2 йилдан бери барча қонунлар ҳамма учун баробар ишлай бошлади.

Афсуски, у берилган имкониятдан тўғри фойдаланмади. (Мақола охири).

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.