Daily Archives: Aprel 5, 2019

ТИЛ БОЙЛИГИ — ЭЛ БОЙЛИГИ

Толиб ЁҚУБ

Рус тили дунёдаги энг бой тиллардан бири ҳисобланади. “У ниманинг, тўғрироғи, қайси тилларнинг ҳисобига бойиган?” деган табиий савол туғилади. Бу саволга жавоб беришдан олдин “тилда атрофимиздаги ҳар қандай нарса [предмет] ва ҳодиса ҳақида турли-туман тушунчалар қандай ва нима сабабдан пайдо бўлади?”, деган саволга жавоб топишимиз керак. Маълум-ки, қайсидир бир халқ [мас., ўрислар] бепоён ўрмон ичида яшаган, бошқа бир халқ [мас., французлар, инглизлар, испанлар, португаллар ёки марокашлик араблар] бепоён уммон [кўл, денгиз, океан] қирғоғида умргузаронлик қилган, яна бир халқ [мас., туареглар] бепоён саҳрода чексиз қум ва майда тош барханларидан бошқа ҳеч нарсани кўрмай туякашлик билан шуғулланган. Бепоён ўрмонлардаги ҳаёт ўрисларга нимани берди? Биринчидан, улар ёғочсозлик санъатини ўрганишди, дурадгорлик ўрислар учун асосий касбга айланди, ўрис ҳатто ўз кулбасини тўлиқ [тагкурси (фундаменти)дан тортиб томигача] тахта ва болордан тиклай бошлади. Иккинчидан, ўрислар ўрмон дарахтлари фани, яъни, биологиясини ўрганишди, ҳар бир дарахт тури ўз номига эга бўлди, ўрмон бутун бошли халқни боқабошлади –  ундаги глухарь каби улкан қуш, кийик каби баъзи ҳайвонлар гўшти, қўзиқорин ва турли ўсимликлар мевалари [малина, ежевика, черника, клюква ва ҳ.]дан тайёрланган компот ва жемлар ўриснинг асосий емагига айланди. Учинчидан, ўрмондаги мўйнали [олмахон, тулки], ёввойи [бўри, айиқ, йўлбарс ва б.] ҳайвонлар териларидан тикиладиган телпак, нимча, пальто, пўстин ва этик бозорда шу қадар “ходовой” бўлди-ки, уларни ҳатто чет давлат одамлари “кўзига суртиб” сотиб ола бошлашди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Blog at WordPress.com.