ТЕНГ ТЕНГИ БИЛАН

Толиб ЁҚУБ

“ТЕНГ ТЕНГИ  БИЛАН, ТЕЗАК  ҚОПИ  БИЛАН”                                                                                    (Халқ мақоли)

Ҳар қандай жамиятда Қаҳрамон ва Тезак дея аталувчи одамлар гуруҳларини кузатиш мумкин –  улардаги инсонлар сони мамлакатда ҳукм сураётган сиёсий тузумга боғлиқ –  сиёсий тузум мамлакатда қанча демократик ёки демократияга яқин бўлса, унда Қаҳрамонлар сони шунча кўп бўлади, мамлакатда  сиёсий тузум қанча нодемократик ёки демократиядан узоқ бўлса, унда Тезаклар сони шунча кўп бўлади –  бу АКСИОМА! Қаҳрамон инсонларни бир-бири билан таққослашнинг иложи йўқ –  уларнинг бири қаҳрамонроқ, иккинчисининг қаҳрамонлиги эса камроқ бўлиши мумкин эмас! Қаҳрамонлик – ўз номи билан қаҳрамонликдир!

“Тенг тенги билан” дейилиши шундан! Тезаклар ҳар хил бўлади – бири тезак бўлса, иккинчиси “тезакроқ” бўлади. Бу иддаони давлат ва халқ ҳаётидан олинган минглаб мисоллар тасдиқлайди. “Тезак қопи билан” ибораси не? Шу-ки, тезакларни йиғиш учун бир идиш керак бўлади – қоп тезак йиғиш учун энг қулай идиш ҳисобланади: тезакларни қопга жойлаб, аравага ортиб кетаверасан! Бу иддао мол тезагига нисбатан ўринли. Одам тезак бўлиши мумкинми? Бўлганда қандоқ! Ўзбекистон Республикасининг 1-чи президенти Ислом Карим даврида мамлакат мулозимларининг камида 1/3 тезакга айланишган эди! Бир қоп! Бош тезак ўлиб қутилди, кўпчилиги ҳали тирик. И.Карим даврида “айтгани айтган”, “дегани деган” энг қудратли тезак Рашид Қодир эди –  айтишларича, ҳозир у қамоқда тергов бераётган эмиш. Тезак Рашид Қодир солинган қопда худди шунга ўхшаш бир неча бошқа тезаклар кўринмаяпти: ё улар териб олиниб ҳали қопга солинмаган, ё пана-панада қолиб кетишган, ёки ўз қисматини кутиб, бағрини захга бериб, уй-уйида ётишган бўлса керак. Тенг тенги билан, тезак қопи билан!

Олий Мажлис депутати, “Бирлик” Халқ Ҳаракати (БХҲ) аъзоси, ҳуқуқбон, яккабоғлик, Шавриқ Рўзимурод ҳақиқий Қаҳрамон эди. Олий Мажлиснинг бир сессиясида, қайсидир бир “қўлаки” депутат томонидан мамлакат президенти лавозимига Ислом Карим номзоди қўйилганда Шавриқ минбарга чиқиб: “Ҳурматли депутатлар! Сизлар адашаяпсизлар, Ислом Каримни бундай юксак лавозимга сайлаш нотўғри! Мен уни Қашқадарёдаги ишлари бўйича яхши биламан! У ҳаммани ўлдиради, хусусан сизларни ҳам!” дея ҳайқиради. Олий Мажлис ўша пайтда асосан, кўпчилиги, турли вилоятлардан коммунист И.Каримга мойил, “саралаб, териб-териб олинган” депутатлардан иборат эди, шунинг учун Шавриқнинг ҳайқиришига қарамасдан Олий Мажлис кўпчилик овоз билан И.Каримни президент лавозимига сайлади. Шавриқ ҳақ бўлиб чиқди – И.Карим унинг минбарда туриб ҳайқириб айтган гапини унутмади, тишни тишга қўйиб анча йил, 2001 йил 7 июньгача кутди – айнан шу куни Шавриқ Ички Ишлар Вазирлиги (ИИВ) ертўласи [подвали]да қийнаб ўлдирилди. Тенг тенги билан, тезак қопи билан!

Шавриқнинг ғазабнок “башорати” тўғри бўлганини Олий Мажлис депутатлари Тойиба Тўлаган, Самандар Қўқон ва Мурод Жўра, ёзувчи Мамадали Маҳмуд, тадбиркор Рустам Усмон тақдирида тўлиқ намоён бўлди: ёш аёл Т.Тўлаган И.Карим саъй-ҳаракати билан депутатликдан маҳрум этилгач, узоқ яшамади – у тўсатдан ўлим топди – унинг ўлими қотиллик оқибатими ёки тасодифми – ҳозиргача номаълум бўлиб қолмоқда. Самандар Қўқон ўз умрининг 24 йилини, Мурод Жўра, Мамадали Маҳмуд ва Рустам Усмон 19 йилини қамоқхонада ўтказишди. Улар, сўзсиз, миллатимиз Қаҳрамонларидир! 1991 йил 29 декабрьда ўтган биринчи умумхалқ президент сайловида муқобил номзод сифатида қатнашган “Эрк” партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳнинг учта укаси И.Каримнинг “юксак марҳамати”дан бебаҳра бўлишмади – улар ҳам узоқ йиллар ўз умрини қамоқхоналарда ўтказишди. Сайловда қатнашган М.Солиҳ номи тарихга кирдими? Йўқ, тарихга кирган эмас! САВОЛ: Тарихга кириш учун у сайловолди кунлари қандай қадамларни қўйиши лозим эди? Тенг тенги билан, тезак қопи билан!

ЖАВОБ: Ҳикоя: Сайловдан роппа-роса 12 кун олдин “Бирлик” ХҲ Марказий Кенгаши аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисда битта масала муҳокама қилинди: М.Солиҳ ўз номзодини қайтариб олиши керак! Гап шунда-ки, ўша пайтда И.Карим одамлари сайлов жараёнини тўлиқ ўз назорати остига олишган эди! 100%! М.Солиҳ сайловда ютқазиши аниқ эди! Сайловда ютиш И.Каримга нима берарди? Сайловда ютиш унга: “Мен муқобил [альтернатив номзод қатнашган] сайловни ютдим!” дейишга асос бўларди. Мажлис иштирокчилари М.Солиҳга мурожаатнома ёзиб сайловдан 10 кун олдин ўз номзодини қайтариб олиш даъвати билан чиқишга қарор қилишди ва мурожаатнома матнини ёзишни менга топширишди. Мурожаатнома матни, афсус, сақланмаган. М.Солиҳ мурожаатномага жавоб қайтармади. Агар у ўз номзодини қайтариб олса, И.Карим командаси қолган 10 кун ичида муқобил номзод қўйишга улгурмас ва, демак, “Мен муқобил сайловни ютдим” дейишга асос қолдирмас эди. М.Солиҳ сайловда 12%дан сал кўпроқ овоз олди – тўғрироғи, Марказий сайлов комиссияси М.Солиҳга шу фоизни раво кўрган! Бироқ, И.Карим ҳар қадамда: “Мен муқобил сайловни ютдим!” дея мақтаниб юрди. М.Солиҳ ўша пайтда ўз номзодини қайтариб олса, унинг номи, сўзсиз, тарих саҳифаларига ёзилар ва Қаҳрамонга айланар эди! (Тамом). Тенг тенги билан, тезак қопи билан!

“Бирлик” ХҲ ва “Эрк” партияси лидерлари Абдураҳим Пўлат ва Муҳаммад Солиҳ ватанни тарк этишганига “ана-мана” дегунча мос равишда 27 ва 26 йил бўлибди – А.Пўлат Ўзбекистонни 1992 йил 20 декабрьда, М.Солиҳ эса 1993 йилнинг ёзида [аниқ санасини эслай олмадим] тарк этишди. Шундан бери улар ватанга қадам босган эмас. Бу азамат “ботирлар” Ўзбекистонга қўшни давлатлардан бири [Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон]га учиб келиб, ўз ҳамфикрлари, партиядошлари ва ҳаракатдошларини учрашувга таклиф қилиб, улар билан долзарб сиёсий масалаларни муҳокама қилишга ул азаматларнинг ақли етмади. Маблағи эмас, айнан ақли етмади! Шундан сўнг, А.Пўлат ва М.Солиҳни миллат Қаҳрамони дейишга ҳаққимиз борми? Йўқ! Уларни миллат Тезаклари дейиш ўринлироқ бўлади. Тенг тенги билан, тезак қопи билан!

(Тамом)               16 март,  2019 йил;

Жиззах вилояти, Ш.Рашид тумани, Тоқчилиқ қишлоғи, Ҳамид Олимжон кўчаси, 27-уй.

 

 

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Blog at WordPress.com.