СПИКЕР

Толиб ЁҚУБ

ШАВКАТ ЙЎЛДОШ ИСЛОМ КАРИМНИ МАҚТАШИ ТАБИИЙ

“Журналист Комилжон Шамсиддин таниқли давлат ва жамоат арбоби Шавкат Йўлдош билан суҳбат уюштирди. Унинг матни ЎзА томонидан эълон қилинди” [www.kun.uz сайтидан иқтибос – Толиб Ёқуб]. Мен қуйида ўша матнни, исм-шарифларни миллийлаштирган ҳолда, тўлиқ келтирмоқдаман.

Ўзбекистон парламентининг мустақиллик давридаги илк раҳбари бўлган Шавкат Йўлдош суҳбат давомида нега сиёсатдан кетгани ҳамда бугунги ўзгаришлар ҳақида ҳам гапириб ўтди.

“Ўзим кетганман. Кўп одам, ҳатто яқинларим ҳам, қандай қилиб шу даражадаги лавозимдан ўз хоҳишига кўра кетиш мумкин, дея, ишонмайди. Лекин бу рост. Саломатлигим важидан, ўзим ариза бериб кетганман. 33 ёшимда инфаркт бўлиб, икки ой реанимацияда ётганимдан сўнг, Худо жонимни қайтариб берган. Асорати билинарди. Ахир, тасаввур қилинг – ўша сиз айтган “ўтиш даври”да кун бўйи, кечки соат 10-11 гача ишлайсиз. Кечаси уйга бориб, дам олиш ўрнига бир қулоч қонун лойиҳалари ва турли ҳужжатларни тонггача кўриб чиқасиз, эртасига яна сессия давом этиши керак. Хуллас, шу тахлит, ўзим ишдан кетганман…

Таскин шуки, Ўзбекистондек давлатнинг мустақил бўлиши ҳақидаги ҳужжатга имзо чекиш менинг пешонамда бор экан, Оллоҳ менга шуни насиб қилган экан. Бу – менга ҳаётнинг берган мукофоти, шараф. Тарихни юз йилдаям, минг йилдаям ҳеч ким ўзгартира олмайди: Конституция, қонунлар ўзгариши мумкин. Аммо “Ўзбекистон мустақил бўлди” деган ҳужжатни ҳеч ким ўзгартира олмайди”, – деди Йўлдош.

Журналист К.Шамсиддинга Олий Мажлис спикери Ш.Йўлдош интервью бермоқда [Толиб Ёқуб изоҳи]

“Саломатлигим сабабли сиёсатдан сал вақтлироқ кетганимга афсус қиламан. Яна бир гапни айтай. Мустақилликнинг 1 йиллик байрамида қатнашганман, Президент билан ёнма-ён ўтирганмиз. Аммо ишдан кетганимдан сўнг, пастдагилар “бирор гап бўлди шекилли” деб ўйлашганми, бирор марта бўлсин, мени байрамларга чақиришмаган. Энди буни қаранг-ки, “Ўзбекистон мустақиллиги ҳақидаги ҳужжатга имзо қўйган одамни нега Мустақиллик байрамларига таклиф қилишмайди”, дея ҳайрон бўласан. Бу ҳаётнинг паст-у баланди кўп экан-да…

Мен Ден Сяопинни кўп эслайман. Аслида Хитойни Хитой қилган айнан унинг ислоҳотлари. Маданий инқилоб даврида у одам Мао Цзедун томонидан – олисга, деҳқончилик қилиш учун сургун қилинган. Шунга қарамасдан, замон ўзгариб, Ден Сяопинь ҳокимият тепасига келгач, оламдан ўтган, ўзидан олдинги салафи Мао Цзедун ҳақида “Унинг 70 фоиз иши – адолатли, 30 фоизи эса хато эди” дея, адолатли хулоса берган. То ҳануз Хитойдаги Мао Дзедун ҳақидаги қарашлар ўзгармади. Яъни унинг яхшиликлари – қилган хатолари посангисини босиб кетади, деган қараш устувор.

Аксинча, Совет Иттифоқини қулатган, абгор қилган жиҳатнинг илдизи ҳам – янги келган раҳбар ўзидан олдингисига лой чаплаши, бировининг қилган ишларини иккинчиси оёғини осмондан келтириб ташлашига бориб тақалади. Хурсанд бўлганим – бизда Ислом Каримнинг номи булғанмади. Аксинча, хотирасига ҳурмат бажо келтирилмоқда, номи абадийлаштирилди. Президент Шавкат Мирзиёга қойил қолдим, мардлик қилди. Аслида бу – бизнинг келажагимиз учун жуда яхши замин. Агар ўзим Ислом ака билан бирга ишлаган даврни мисол қилиб оладиган бўлсам (ҳарқалай, беш йил ёнма-ён ишлаганман), И.Каримнинг Ўзбекистон учун қилган ишлари Мао Цзедундан ҳам кўра тош босади, яъни 80 га – 20…

Умуман олганда, бугун зўр ўзгаришлар бўлмоқда, Ўзбекистоннинг ажойиб келажагига замин яратилмоқда. Ҳаммамиз Президент Ш.Мирзиёга елкадош бўлиб, кўмак беришимиз лозим!..”, – дея айтиб ўтди Ўзбекистон парламентининг илк раҳбари. /Интервью тугади/.

Қуйида муҳтарам ўқувчиларга Ўзбекистон Республикаси парламенти спикери Шавкат Йўлдош ҳақида Олий Мажлис депутати Жаҳонгир Маматдан эшитганим бир воқеани айтиб бермоқчиман. 1993 йил Туркияда уюштирилган бир халқаро конференцияда Ўзбекистондан бир неча одам [борган одамлар сонини эслай олмадим – қаричилик] иштирок этди – улар орасида мен ва Шавкат Йўлдош спикерлик қилган даврдаги Олий Мажлис депутати Жаҳонгир Мамат бор эдик. Тошкент-Истамбул йўналишида учаётган самолётда иккаламиз ёнма-ён ўтирган ҳолда кетдик. Йўл узоқ – иккаламиз турли мавзуларда гаплашиб кетдик. Мавзуларнинг бири президент саройида, Жаҳонгир Мамат кўзи ўнгида, содир бўлган бир воқеага бориб тақалди ва у кула-кула ўша воқеани гапириб берди. Ҳикоянинг буёғи Жаҳонгир Мамат тилидан ёзилади:

Мен бир иш билан президент саройига бордим. Менга керакли мулозим йўқ экан. Унинг котибаси менга: “Кутиб туринг, яқин орада келиб қолишлари мумкин” деди. Анча кутдим – менга керакли мулозимдан дарак бўлмади. Зерикдим. Кабинетда котиба ва менлан бошқа одам йўқ – менга ноқулай бўлди. Коридорга чиқиб кутишга қарор қилдим. Коридорда турган жойим шундоқгина президент кабинети ёнида экан. Бир пайт президент кабинети эшиги кескин очилди ва кабинетдан Шавкат Йўлдош мен томон югуриб чиқди. Орадан секунд ўтар-ўтмас Шавкат ака орқасидан Ислом Карим югуриб чиқди – у нуқул “онангни …”, “отангни …” дея сўкиб Шавкат акани қувиб борарди. Уларнинг иккаласт ҳам менинг ёнимдан – бири қочган, иккинчиси қувган ҳолда – ўтишган бўлса-да, менга умуман эътибор қилишмади.

Қизиғи, Ислом ака чаққон, бизнинг бошлиғимиз даббароқ бўлса керак, президент ҳар 3-4 метрда спикеримизга етиб олар ва ўнг оёғи билан унинг думбасига тепарди. Шу “қувди-қочди” коридорнинг охиригача давом этди. Коридорнинг охирида лифт бор эди. Ўша пайтда, икки раҳбар – бири орқасидан тепки еб, иккинчиси биринчисининг думбасига тепиб бораётганда, кутилмаганда, коридорга лифтдан бир одам чиқди. Анашу нарса Шавкат акани қутқариб қолди: ўзингиз биласиз, лифт эшиги очилгач, у дарров ёпилмайди – у 3-4 секунд очиқ туради. Ҳалиги одам лифтдан чиққанда Шавкат ака салкам лифтга яқинлашган, Ислом ака эса ундан 3-4 метр орқада эди. Шавкат ака зудлик билан лифтга киргач, лифт эшиги ёпилди, шекилли, лифтга етиб борган Ислом ака коридорда туриб қолди. Лифтдан чиққан одам ҳам ҳеч нарсани тушунмади, шекилли – у ҳам коридорда туриб қолди. Ислом ака унга қарагани ҳам йўқ – президент сўкинганича орқага қайтди. У менга яқинлашгач: “Жаҳонгир, бу аблаҳлар бизнинг айтганимизни эмас, ўз билганини қилади” деди-да кабинетига кириб кетди. /Жаҳонгир Мамат ҳикояси тугади/.

Президентдан кейин давлатнинг 2-чи мулозими ҳисобланган парламент спикери давлат бошлиғининг тепкисини “еган” Ҳар қандай эркакда эркаклик ғурури бўлиши керак. Савол: Шундай бўлса, нечун спикер уни кўкларга кўтариб мақтамоқда? Жавоб: Спикер ўша пайтда, думбасидан президентнинг тепкисини олганда, бир умрга қўрқиб қолган – ўша қўрқув ҳанузгача ўз “ҳунарини” кўрсатиб турибди! Бошқача тушунтириб бўлмайди! Жаҳонгир Мамат АҚШда яшаётганига камида 20-22 йил бўлди. Менинг юқорида ёзганимга ишонмаган одам Жаҳонгир Мамат билан боғланиб: “Толиб ака ёзган гап ростми, ё ёлғонми?” дея сўраши мумкин.

(Тамом)                             28 апрель, 2019 йил;

Жиззах вилояти, Ш.Рашид тумани, Тоқчилиқ қишлоғи, Ҳамид Олимжон кўчаси, 27-уй.

Advertisements
Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Create a free website or blog at WordPress.com.