ТАН ОЛИШ ҲАММАНИНГ ҲАМ ҚЎЛИДАН КЕЛАВЕРМАЙДИ

MAJBURIY MEHNAT TARIXGA AYLANDIMI?…

Толиб ЁҚУБ

              Тан олиш – марднинг иши. Тан олиш – мардонавор иш. Ҳамма соҳада: сиёсатда ҳам, иқтисодда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам, ҳатто маданиятда ҳам… Дўстим Ҳазратқул Худойберди кўп йиллардан бери Европанинг энг демократик, энг бой мамлакатида яшайди ва, демак, ҳамма нарсани ўз қаричи, “швед қаричи” билан ўлчайди. Дўстим бир ҳақиқатни тушунмайди, тўғрироғи, тушунишни истамайди: агар Ислом Карим Швецияни 27 йил эмас, 27 ой бошқарса эди: (I) Ҳазратқул Швецияда сиёсий бошпана олишини қўятуринг, у ҳатто ЕИ ҳудудидан ҳайдаб ҳам чиқариларди; (II) Пластилиндай юмшоқ шведларни қўятуринг, агар И.Карим Швецияни 27 ой бошқарса эди, Россия каримови В.Путин истагандай, ЕИ аллақачон тарқаб кетган бўларди; (III) президент Шавкат Мирзиёни тез-тез танқид қилиб туриш керак – у идеал инсон эмас, у менга ва Ҳазратқулга ўхшаш советлар одами, камчилиги кўп одам.

Дўстим Ҳазратқул ҳуқуқбон эмас – у мухолиф сиёсатчи. Мухолифат сиёсатчи бўлгани туфайли Ҳазратқул Ислом Карим даврида асоссиз қамалиб ҳам чиқди. “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат ва шу ташкилотнинг Тошкент вилояти бўлимини бошқарган Ҳазратқул Худойберди И.Карим даврида Ш.Мирзиё 13 йил Бош вазир вазифасида ишлаганини одамларга онда-сонда эслатиб туришади. Ёвуз ва қотил И.Карим ташкил этган сиёсий режим шароитида 13 йил Бош вазир вазифасида ишлаш НИМА – қўрқоқликданми, қаҳрамонликми ёки санъатми? Шу саволга ким астойдил жавоб бера олади? Жавоб бера оладиган мард топиладими? Савол кўп, бироқ мард кўринмаяпти.

Келинг, бошқа бир муҳим масалани қараб чиқайлик. Ўзбекистон етиштирган пахтани халқаро бозорда сотишни бойкот қилиш масаласига ўзбекистонлик Елена Урлаева ва Ўктам Парда каби баъзи ҳуқуқбонлар, Малоҳат Эшонқул каби журналистлар ва, айниқса, бир неча “бекорчихўжа”лар астойдил киришишган, дея хабар беришмоқда таниш-билишларимиз. 2018 йил 30 сентябрь куни мен Франциядан Ўзбекистонга қайтганимда ҳамманинг оғзида битта гап эди: айни кунларда пахта териш масаласи Ислом Карим давридагидек ҳалиям ўша-ўша, қува-қув, қоча-қочми ёки қандайдир ўзгаришлар ҳам бўлаяптими? Мени бир нарса айниқса қувонтирди: “Нима деяпсиз? Тилим бор деб оғзингизга келган маза-бемаза гапни гапираверасизми? Шу кунда, азонда, маҳалла бекатига чиққанмисиз? Чиқмаган бўлсангиз – чиқинг, кимни кўрасиз! Эркаг-у аёл азонда, лўнг кўтариб, белига тугиб, автобус бекатида автобус келишини кутиб турганини кўрасиз. Билдингизми? Илгари шундай бўлганми? Йўқ, бўлган эмас!

Ҳозир нега бошқача? Гап шунда-ки: 1) 2018 йилда бирорта мактаб, коллеж, лицей ўқувчилари ва олий ўқув юртлари студентлари пахта теришга жалб этилмади – ҳамма ўз ўқув даргоҳида ўз ўқишини давом эттирди; 2) тиббиёт ходимлари, “боғча опалар” пахта теримига чиқарилдими? Йўқ! Улар ҳам ўз иши билан машғул бўлишди; ундай-да, ким пахта терди? ЖАВОБ: “Аҳоли! Катта-ю – кичик, қари-ю – қартанг, аёл-у – эркак, ҳамма далага ўз хоҳиши билан чиқиб бораверди. Сабаби оддий: торозуда тортиб олган терилган пахта учун пулни фермер дала бошида туриб теримчига нақд санаб бераверди! Буни иқтисодда: “моддий рағбатлаштириш” дейилади, укажон! Ислом Карим даврида “моддий рағбатлаштириш” бўлганми? Йўқ, бўлмаган! “Бу – еган овқатингга, бу – яшаган баракингга, бу – ишлатган лўнгингга. И-я, қарз бўлиб қолибсан-ку, давлатдан!!! Қачон тўлайсан қарзингни? Ишхонамдан маошимни олсам тўлайман, дейсанми? Ишхонангдан маошингни олганингча қарзинг пеня туғиб ётаверадими? Бор, тушингни сувга айт! Ҳозир протокол тузаман-да, уни милисага оширвораман – 10 сутка подвалда ётиб чиқсанг, менинг кимлигимни ўшанда биласан! Бор, тошингни тер!” Бу – И.Карим даврининг гапи.

Жиддийлашайлик. Кўп соҳаларда, хусусан, пахта масаласида, икки президент – Ислом Карим ва Шавкат Мирзиёни бир-бирига таққосласак, улар бир хилми ёки у-бу фарқи борми? ФАРҚ – ЕР билан ОСМОНЧА! Эртага, 2019 йил 28 майда, Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Германиянинг Тошкентдаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси фуқаровий жамияти вакиллари билан учрашув ўтказади.  Бундан ташқари, Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш масалалари вазирлиги кейинги 2 йил ичида бу мақсадларда 123,8 млн евро ажратишга ваъда берган..

И.Карим даврида четэллик юқори лавозимлик арбоблар билан Ўзбекистон Республикаси фуқаровий жамияти вакилларининг учрашуви МХХнинг мўри-малаҳдай ходимлари кузатувида ўтказиларди. Мас., 2001 йил АҚШ Бош Котиби Мадлен Олбрайт хоним билан Ўзбекистон Республикаси фуқаровий жамияти вакилларининг учрашуви Интерконтиненталь меҳмонхонасида МХХ ходимларининг ўта кучли кузатуви остида бўлиб ўтган эди. Жаноб Штайнмаейрнинг Тошкентга ташрифи президент Шавкат Мирзиё Германияга расмий ташриф билан борганда келишилган. Бундан ташқари, ўша сафар пайтида канцлер Ангела Меркель бошлиқ ҳукумат Ўзбекистонга 10 миллиард евро инвестиция ажратди. И.Карим Европага уч марта борган, бироқ у шу сафарлари пайтида 10 евро ҳам инвестиция ололмаган.

Асосий мавзуга – бойкот мавзусига қайтамиз. Ўзбекистонлик Е.Урлаева ва Ў.Парда каби шоввоз ҳуқуқбонлар, М.Эшонқул каби хассос журналистлар бир принципни маҳкам ушлаб олишган: “Ҳукуматга қанча кўп қийинчилик туғдирсак – шунча яхши! За то – номимиз тилларга олинади. Шунинг учун: “Бойкот!”, “Бойкот!” дея қичқираверамиз. Ҳукумат ўлиб кетмайдими – бизга нима?” Лена ЎИҲЖ офисига биринчи марта келганда “оғзинг қани?” деганингизда бурнини кўрсатадиган ёшгина қизча эди – ҳозир уни таний олмайсиз – у Ўзбекистоннинг асосий пикетчисига айланган. “Мен ҳамма вақт ҳақман!” – унинг “ўчмас шиори”га айланган. Йўқ, Лена, ҳаётга тикилиброқ қара – ҳаёт ўзгармоқда! Тўғри, аста-секинлик билан! Лекин – ўзгармоқда! Ҳаётда тез амалга ошириладиган жараёнлар ҳам мавжуд – мас., хўроз товуқнинг устига чиқиб нима қилади? Тўғри – жинсий алоқа қилади! Бироқ, мазкур жинсий алоқанинг кечиши узоғи билан бир секунд – ўта тез – давом этади. Инсон ҳаёти “хўроз – товуқ” ҳаётидан кескин фарқ қилади: инсон ҳаёти ўта мураккаб ва у ўзгариши учун вақт ўтишини талаб қилади. Кутиш керак! Сабр-тоқат билан! Бошқа йўли йўқ! “Бойкот!”, “Бойкот!” дея қичқираверманглар – уялишни ҳам, тан олишни ҳам билиш керак.

(Тамом)               27 май, 2019 йил;

Жиззах вилояти, Ш.Рашид тумани, Тоқчилиқ қишлоғи, Ҳамид Олимжон кўчаси, 27-уй.

 

 

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Post menyusi

Javob berish

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Изменить )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Изменить )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Изменить )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Изменить )

Connecting to %s

Create a free website or blog at WordPress.com.