ТАРЖИМАЛАР

ПУТИН ХАЛҚДАН ЧАРЧАДИ ВА ЎЗ ПУЛЛАРИНИ ҚУТҚАРМОҚДА

ТАРЖИМОНДАН

 

Putin xalqdan charchadiПрезидент Путиннинг энг ишончли одамлари:

 

              Александр Бортников (миллати –рус), Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори,

Анатолий Медведев (миллати – рус), Россия Федерацияси Бош вазири,

Сергей Шойгу (миллати – тыва), Россия Федерацияси Мудофаа вазири,

Эльвира Набиулина (миллати – бошқирд), Россия Федерацияси Марказий банки раиси.

 

Бу шахслар мазкур лавозимларни эгаллаб туриши давлат хавфсизлик хизмати, ҳукумат бошқаруви, ҳарбий-мудофаа ва молия-кредит-банк соҳасида энг етук мутахасссислар бўлгани учун эмас – Россияда бу соҳаларда интеллекти, билими ва тажрибаси бўйича юқоридаги тўртта шахсдан жуда юқори бўлган шахслар етарлича кўп – бу тўртта шахс Путиннинг энг ишончли ва содиқ одамларидир. Кейинги учтаси асосан ўзининг иродасизлиги ва Путин иродасига тўлиқ бўйсуниши учун ҳам шу лавозимларга қўйилган, деб айтиш мумкин. Мазкур тўртликни Россия Федерал Мажлиси Федерал Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан тўлдириш мумкин. Президентлик лавозимидан кейин мазкур лавозимлар давлатнинг  энг нуфузли лавозимлари, Россия эса дунёдаги энг коррупциялашган давлатларнинг бири эканини ҳисобга олсак, Путин Россияда классик авторитар бошқарув шакллантирганини кўриш мумкин. Владимир Голишевнинг мақоласи бир қарашдан ҳазил-мутоиба ва баъзан қалтис сўз ва ибораларни ишлатган ҳолда ёзилган бўлса-да, бироқ унда Путин бошқаруви таборо чуқур инқирозга кириб бораётганини яққол кўрсатган ва унинг “Путин ўз пулларини қутқармоқда” дейишининг асосида чуқур маъно яширинган. Инсоният тарихидан кўриш мумкин-ки, авторитар раҳбар учун ўз давлати ва халқини талаб беҳисоб бойлик тўплаши қийин эмас, балки уни сақлаб қолиш қийин. Continue reading

Advertisements
Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

ИККИ КАТТА ТАФОВУТ

ИККИ  КАТТА  ТАФОВУТАНТОН ОРЕХЪ

 

12 декабрь  2014 й.

Россия телевидениесини кўриш заруратидан мен ўзимни четлатганим учун бахтиёрман, бироқ унда АҚШнинг Марказий Разведка Бошқармаси (МРБ) фаол қўллаган қийноқлар келтирилган доклад тўғрисида гапирганларини кўз олдимга келтира оламан …

Мен қўлимга келиб тушган материаллар билан қанчалик таниша олганимни сўрасангиз – даҳшатли воқеалар. Қўшиб-чатмаганимда ҳам – ноинсоний ҳатти-ҳаракатлар. Бу – айнан қийноқлар, қандайдир “суриштирув ва текшириш олиб бориш усуллари” эмас. Докладда айтилган нарсаларнинг баъзилари Ўртаасрларни эслатади. Баъзилари фашизмни эслатади. Баъзиларидан Лубянканинг бемаза ҳиди келади. Шу ерда мен тўхтамоқчиман. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

«АҚШ СОБИҚ ЭЛЧИСИНИНГ МОСКВАДАГИ ҚАРОРГОҲИНИ КГБнинг СОБИҚ ХОДИМЛАРИ КЛУБИ ДЕБ АТАШАРДИ»

 

Татьяна ОРЕЛ-1НАТО секретари ўринбосари – ФСБ агенти. У Путин манфаатларини қўллаб-қувватлайди ва Порошенконинг қарорларига акстаъсир ўтказади

http://gordonua.com/publications/Borovoy-Zamestitel-sekretarya-NATO-agent-FSB-Rossii-On-lobbiruet-interesy-Putina-i-vliyaet-na-resheniya-Poroshenko-49650.html

Давлат думасининг собиқ депутати, «Ғарбий танлов» партияси раиси Константин Боровой «ГОРДОН» нашрига мурожаат қилиб  ўзи томонидан тўпланган эксперт гуруҳининг сенсацияли хулосасини зудлик билан чоп этиш ва Петр Порошенкони Қрим ва босиб олинган Донбасс ҳудудларини озод этиш бўйича фаол ҳарбий ҳаракатлар бошлаши зарурлиги ҳақида огоҳлантиришни сўради. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

ПУТИН НОМЛИ БОШИБЕРК КЎЧА

Boshi berk ko'cha29 октябрь, 2014 йил,

 

Алексей КОНДАУРОВ

Мухолифат сафида Қримни “қайтиб бериш-қайтиб бермаслик” ҳақидаги кейинги кунларда бўлиб ўтган баҳс, президент Маъмурияти бошлиғининг ўринбосари Володиннинг Россия Путинсиз тамом бўлишининг муқаррар эканлиги ҳақида очиқ айтгани ва, ниҳоят, Россия президентининг “Валдай клуби” мажлисидаги нутқи Россия боши берк кўчада турганлигини, бу кўчадан осон чиқиш йўли йўқлигини очиқ-тиниқ намойиш этди. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

ЕЛЕНА УРЛАЕВА: “БИЗ ҲАР ДОИМ СТРЕСС ҲОЛАТДАМИЗ …”

Elena Urlayeva3 декабрь 2014 йил

Ўзбекистонда ўзининг кундалик ҳаётининг ташқарисида юз бераётган воқеаларга ҳеч бўлмаганда озроқ қизиқадиган ҳар бир одамга бу аёлнинг исми маълум. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи энг жасур шахслардан бири, норасмий “Ўзбекистон ҳуқуқбонлик уюшмаси” раҳбарининг ҳаёти ва фаолияти ҳақида журналист Сид Янишев ундан батафсил интервью олди.

***

Елена Урлаева, Тошкент, 2007 йил

Бизнинг сўҳбатимиз унинг ўз оиласи билан яшайдиган ва  оғир ахволга тушиб қолган одамларга ёрдам берадиган “қайноқ” телефон линияси кеча-ю кундуз ишлайдиган “штаб-квартира”сида бўлиб ўтди.   Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

ВАТА УЧУН ЎРДА ЖАВОБГАР ЭМАС!

 

Aнвар НАЗИР

Кейинги пайтларда рус интернет сегменти ва Россия ТВда “КИМ АЙБДОР?” деган савол атрофида шиддатли баҳс-мунозара бошланиб кетди ва бу азалий рус саволига жавоб топишди: Кремлга Сталин, Брежнев, Путиннинг келиши, давлат хавфсизлик хизматининг ҳукмронлиги, ГУЛАГ, қишлоқ хўжалигида пахта яккаҳокимлиги, Оролнинг қуриши, қатағонлар, коллективлаштириш, фуқаровий уруш, СССР фуқароларининг ўз қўни-қўшнилари, яқинлари, ўқитувчилари, ота-оналари, опа-сингил ва ака-укалари устидан ёзган оммавий донос (чақимчилик)лари – буларнинг ҳаммаси қўйилган саволга жавоб бўлди … . Ўрда зулми! Ва буларга Афғон, Лугандон, КРЫМНАШни қўшинг – нима ёмон кўринса ҳаммасига муғул-татар зулми айбдор! Бунга Карл Маркснинг СССРда таъқиқланган, Россия “буюк норманларнинг эмас, Ўрда ботқоғи”нинг вориси, деб айтилган қандайдир бир асари ҳам ўз ҳиссасини қўшди.

Айтиш керак-ки, Маркснинг бу жумласи унинг ҳақиқий башарасини кўрсатади! Сўлчиларнинг бир нарсани тушуниши вақти етди: улар (сўлчилар)нинг ўйича “ўз умрини эзилган-хўрланганлар ҳуқуқлари учун курашга бағишлаган” одам, аслини олганда, 19-аср охири ва 20-аср бошидаги оддий европалик, одатдаги колониал-фашизоид тафаккурли кимса каби фикр юритган! Маркснинг китобчаси эса, мени кечиринг, ҳамма вақт “касал мояк” масаласи безовта қилиб  турадиган одамларни завқлантириб Фейсбукда айланиб юрибди. Охир-оқибат шариковлар ва швондёрларни дунёга келтирган хазар-ўрда атамаси пайдо бўлди. Нима қилсин хазарлар, маълум-ки, улар аллақачондан бери рус халқи олдида жавобгар, чунки улар, маълум бўлишича, россияликлар кранларидаги ҳамма сувни аллақачон ичиб қўйганлар.

Хазарияда яҳудий зодагонлардан ташқари яна мусулмон зодагонлари ҳам, насроний зодагонлари ҳам бўлган бўлса-да, хазар лашкарбошилари Яқин Шарқ мусулмон давлатлари тарихида асосий рольни ўйнаганлар! Умуман, Хазария бир пайтнинг ўзида, ҳозирги замон тили билан айтганда, ҳам яҳудийларнинг, ҳам мусулмонларнинг, ҳам насронийларнинг кўпмаданиятли мамлакати бўлган! Ўз вақтида уни гумелёвлар ва рибаковлар ёритишгани ёмон эмас эди.

Келинг энди ҳаммасини тартиб билан қараб чиқайлик:

  1. Айтишларича, ўтмиш ҳамма вақт у ёки бу мамлакатнинг тақдирини аниқлар экан. Бу унчалик эмас. Германия, Италия, Испания, Португалиянинг ҳар бири буюк европача тарих ва маданиятга эга бўлганлар, бироқ бу, охир-оқибат, уларнинг фожеасини, яъни немис, италян, испан ва португалияликлар сиёсий бемаъниликка тушиб, ўз доҳийлари ортидан эргашмасликларини кафолатламади! Улар қўрқинчли ўртаасрлар даврида эмас, балки 20-чи асрнинг ўзгинасида эргашдилар! Туркия Отатурк иродаси туфайли ўртааср мамлакатидан ҳозирги замон давлатига айланди ва у ҳозир, нима деб ёзишмасин ва нима деб гапиришмасин, Россияга қараганда анча замонавий мамлакатдир. Ўтмишда ёввойи ва империя мамлакати бўлган Япония мутлоқ янги мамлакатга айланди! Ҳа, бунга уни оккупация остида бўлиши ва бошқа ташқи шарт-шароитлар етаклади, бироқ айнан ўз тарихи ва шарт-шароитлари тутқуни бўлган мамлакатни ҳамма вақт ҳам унинг сиёсий ўтмишидан тортиб олиш мумкин бўлавермаслигини исботлайди.

Ёки, мана, контроль-тажриба, лаборатория иши: Қурияни олайлик, унинг тарихи уни сталинча Шимолий ва ҳозирги замон Жанубий Қурияларга ажратди. Гарвард университети профессори, менинг дўстим М.Холл, бир куни мен билан гаплашганда, биласанми, ўтмишда қурияликларнинг анъаналари толибларникидан анча қўпол бўлган, деди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлган. Ҳақиқатан ҳам тарих бизга кўрсатди-ки, ҳатто битта тақдирга эга бўлатуриб, битта миллат, тўғрироғи битта этнос бўлатуриб,  турли йўлларни ўтиш ва турли натижаларга келиш мумкинлигига Шимолий ва Жанубий Қуриянинг ёрқин мисоли бунинг исботидир!

Скандинавларнинг варварлик ўтмиши-чи? Норвегияликлар, шведлар, данияликлар ва исландияликлар аждодлари ҳозирги замон италянлар, французлар ва юнонлар аждодлари кўзи олдида ёввойи варварлар ҳисобланади, бироқ ҳозир бу “ёввойи варварлар” инсоний тараққиёт бўйича қадимги римликлар ва эллинлар аждодларини ортда қолдириб кетди! Мана араб дунёсидан учта мисол: Миср, Тунис ва Ливия ўзларининг инқилоблари билан россияликлар ва бошқа совокларни қаттиқ қўрқитиб юборишди, бироқ, қаранг, ҳозир биз нимани кўриб турибмиз. Мисрда фуқаровий жамият ўз ролини намойиш қилган бўлса-да, армия ундан кучли эканлигини кўрсатди ва уни бостирди.

Қаддофий сиёсий майдонни тубдан тозалаб, сиёсий саҳрода фақат ўзини қолдиргани сабабли, унинг шахсидан бошқа Ливияда ҳеч нарса йўқ эканлиги кўринди. Ва ниҳоят, Тунисда яқинда парламент сайловлари бўлиб ўтди, сайловни дунёвий партия ютди, исломий партия мағлубиятини тан олди ва мутлоқ нормал сиёсий куч сифатида ўз ҳаётини нормал мухолифат кўринишида давом эттиришни мўлжаллаб ими-жим парламент мухолифатига айланди. Тунисдаги охирги воқеаларни Россия телеканаллари ҳечам ёритмади, албатта. Бироқ шундай бўлса-да, бу учта араб мамлакатининг ҳар бирида ўз ички мантиғи борлигини ва бир вақтлар бирбутун Араб Халифати бўлган бўлса-да, улар ҳозирги мантиқни шакллантиришга ҳеч қандай таъсир эта олмаганини тушуниш керак.

Ҳозирги кундаги тўлиқ мағлубият, ўтмишдаги тутқунликни оддий оқлашдан кўра мураккаброқ сувратни мен сизга кўрсатай. Турган гап, кимдир Тунис Франциянинг собиқ мустамлакаси, дейиши мумкин, бироқ мутлоқ бошқа тақдирли Жазоир ҳам, Марокаш ҳам Франциянинг худди шундай собиқ мустамлакасидир. Бироқ Франциянинг бу учта собиқ мустамлакаларининг тақдири уч хил бўлиб, уларнинг ҳар бирининг ўз мантиғи бўлган. Бундан кейин, илтимос, ўтмиш ҳақидаги тўқима бемаънигарчиликни йиғиштиринг! Мамлакат ўз тақдирини истаган пайтда ўзгартириши мумкин! Бунинг учун элита ва халқнинг иродаси керак! Бу – совокнинг  афсоналаштирилган тафаккури учун жуда саёз туюлади, бироқ у оддий ва, бир пайтда, мураккаб ҳақиқатдир! Мураккаб, чунки Россия ва унинг жамияти ўзи учун ахмоқона, нореал суврат чизиб, реал сувратни тан олгиси келмайди.

  1. Россияликлар бизнинг зеҳниятимиз шундай, у бизга ўрдаликдан қолган, дейишади… У ҳолда немисларда зеҳният қандай бўлган? Уларга зеҳният Гёте, Кант, Гегель, Фейербах, Бах, Бетховендан, Европанинг энг буюк маданиятидан қолган-ку! Ё бундай эмасми? Немислар тўдаси Гитлер ортидан эргашганда бу ирсий зеҳният қаерда бўлган? Муссолини ортидан эргашган италянлар тўдаси ҳақида ҳам худди шу гапни айтиш мумкин. Ёки португалларни олайлик – 1973 йилгача Португалияда аёллар оддий ҳуқуқлардан маҳрум эди. Черков ва Салазар режими 20-чи асрнинг ўрталаригача мамлакатни ўртаасрлар ҳолатида тутишган. Одамни мутлоқ ҳайратлантирувчи Салазарнинг мана бу гапини эшитинг: “Барча аҳолини ўқишга ўргатишдан элитанинг кенг қатламини яратиш тезроқ амалга ошириш муҳимроқ иш, деб ҳисоблайман, чунки йирик миллий масалалар халқ томонидан эмас, элита томонидан ечилиши керак”.

Ёки охирги португал диктатори ҳаётидан олинган мана бу қизиқ фактни олайлик: Америкалик астронавтлар 1969 йилда Ойга қўнишганда, Салазарнинг атрофи инсонлар космосга парвоз қилишаётганига ишонмаган диктаторнинг диний ҳис-туйғуларини ҳақоратламаслик учун унга махсус, бир нусхадан иборат газетани босмадан чиқаришди. Ва бу воқеа Португалияда 1969 йилда бўлган эди! Португалияда Антониу ди Салазарни ҳурмат қилишни давом эттираётган одамлар ҳозир ҳам бор, бироқ Португалия аллақачон Салазар даври билан алоқани узиб юборгани бўйича ҳозир ҳеч ким баҳс қилмайди! Уни ўтмишга улоқтиришди!

Ва, ниҳоят, ўрдаликларнинг тўғридан тўғри авлоди бўлган Қрим татарлари совок бўлишни истамаётган ягона халқдир! Айтинг-чи, тақдир уларни шунчалик ўзгартирдими? Сталинизм йилларида катта кўпчилиги мажбурий кўчирилган Қримнинг грек ва арманларининг тақдири бошқача бўлганми? Нега уларнинг ҳаммаси, кечирасиз, Путиннинг оккупацион даҳшати остига ётиб олдилар! УМУМАН, ЗЕҲНИЯТ СЎЗИНИНГ ФАНГА ҲЕЧ ҚАНЛАЙ АЛОҚАСИ ЙЎҚ! ЭТНОЛОГИЯГА ҲАМ, АНТРОПОЛОГИЯГА ҲАМ, СОЦИОЛОГИЯГА ҲАМ! Шунинг учун, уни итга нисбатан ҳам, битга нисбатан ҳам ишлатишни бас қилинг! Собиқ республикалар совдепиясидаги ўғринамо ҳукуматлар ҳамма вақт ўзининг ўғрилигини фиговый лист (анжир барги), яъни “зеҳният” сўзи билан яширишга ҳаракат қилиб келгани тушунарли, бироқ бу ахмоқчилик-ку! Яна такрорлайман, сизда ирода бўлса, ҳамма вақт сиз ўзингизни ўзгартиришингиз мумкин, яъни иродангиз ва истагингиз бўлса, буни амалга оширишда сизга ҳеч нарса, нохуш зеҳниятингиз ҳам, ҳалақит қилмайди! Яна оддийгина эшитилаяптими? Бироқ бу шундай ва бошқача эмас!

  1. Ёки мана буни олайлик: гўё Ўрда зулмига қадар рус князьлари руҳан европалик бўлганлар, кўп тилларни ўзлаштиришган, европалик шоҳзода аёлларга уйланишган ва ҳоказо, кейин эса, яъни Ўрда зулми натижасида осиёликка айланишди, эмиш. Бу – кулгули. У ҳолда ким Европага дераза очди? Ва у деразани қачон очди? Романовлар, пост-Пётр даврида, айниқса зулмдан кейинги кўп йиллар давомида, рус аристократлари немис ёки даниялик аёлларга уйланишмаганми? Улар чет тилларни билишмаганми ва, умуман, Россия империяси кўҳна Европанинг бир қисми бўлмаганми? Пётр I нинг ўзи бир қўли билан Европага дераза оча туриб, иккинчи қўли билан Россияда крепостнойлик ҳуқуқини киритди. Татар (туркий) илдизга эга бўлган рус аристократиясига келсак, элита православиени қабул қилгач, исмларини тўлиқ алмаштириб ассимиляциялашиб кетди ва уннинг узоқ аждодларида ўрдаликдан асар ҳам қолмади! Ҳеч нарса!

Европа ҳам охир-оқибат антик даврдан кейин мудҳиш ва даҳшатли ўртаасрларни бошидан кечирди! Инквизиция, салб юришлари ва бошқалар. Бироқ кейинчалик бу ворислик йўқола бошлагандай бўлса-да, ўртаасрлик европаликларнинг зулми ва фанатизми осиёлик аналогларга қараганда юмшоқроқ бўлган деб менга ким исботлаб бера олади? Ўз вақтида, Альгамбра даврида Европа Шарққа қараганда анча даҳшатли бўлган! Бу ерда нима қилиш керак? Ўрда келди-ю биздаги ҳамма нарсани барбод қилди, деган иддаога қараганда мураккаброқ суврат пайдо бўлаяпти, кўринишидан.

Ёки, мана, Владимир Познернинг кечаги программасида ёзувчи Авдотья Смирнова яна шу мавзуни кўтариб, гўё рус князьлари татар бўлмаган ва умуман сариқсочли половец аёлларига ҳам уйланишган, деб гап бошлади…. Бунга нима дейиш мумкин? Ҳурматли ёзувчининг диққати учун – половецлар  туркий қипчоқлар, яъни барибир татарлардир! Ва уларнинг тўғридан тўғри авлодлари ҳозир этник татар, ўзбек, қозоқ ва бошқа турк этнослари орасида яшамоқда! Яна улар венгрлар таркибида ҳам бор. Яна нимани сўрашингиз мумкин? Ҳеч нимани, фақат мен кап-катта одамлар нега шунчалик кўп бемаъни гапларни гапиришларини тушунмайман?

Энди тақдир ҳақида. Тақдирни, албатта, танламайдилар, бироқ гап ирода, соғлом мазмун, ўз ўтмишини қайтаанглаш истаги ҳақида кетаётган бўлса танлов ҳамма ерда ва ҳамма вақт бўлади! Немислар гитлеризмдан кейин дефашизациянинг катта йўлини босиб ўтдилар. У символик бошланди. Генерал Д.Эйзенхауэр, 1945 йили, Учинчи Рейх қулагандан кейин, Германиянинг оддий халқи, деб аталадиган ва “концлагерлар қурилганидан бизнинг хабаримиз йўқ эди” деб айтаётган одамларни тўплади, ва улар учун бу лагерларга экскурсиялар ташкил қилди. Ўша вақтдан буён немис халқи узоқ вақт дефашизацияни бошидан кечирди. Ҳаммаям фашизм ғоясидан тозаланган бўлмаса-да, бироқ аҳолининг катта қисми малла ватага айлангани йўқ!

Энди, марҳамат қилиб, бир эслаб кўринг, совок ўз ўтмишидан тозаландими? ГУЛАГ бўйлаб совоклар учун, илгаригидай “ҳеч қандай қатағон ва ГУЛАГлар бўлган эмас”, деб айтишда давом этаётганлар учун – улар ҳозир ҳам кам эмас, – экскурсиялар   уюштирилдими,? Йўқ, десоветизация бўлган эмас! Десталинизация ҳам бўлган эмас! Нимани истаяпсиз ундайда? Ёки сизга ўрдалик ўтмишингиз халақит бердими? Сиз буни жиддий айтаяпсизми? Ҳамма нарса нимадан бошланувди, келинг энди эслайлик – мен охирги йилларни назарда тутаяпман. 14 йил илгари Кремль Россия халқини иккинчи Россия-Чеченистон уруши ва “ватанни қутқарувчи” образида Путин билан “сийлади”. Халқ, элита ва мухолифат Кремль ташлаган хўракни ютворди, ва шу хўрак билан қаноатланиб қолаверди.

Мен ҳаммага Россиянинг энг янги тарихидан бир муҳим эпизодни эслатмоқчиман. Путин системасининг ҳозирги сиёсий саҳнада пайдо бўлишининг дастлабки кунларида, унинг бу саҳнадаги ҳаракати ва мустаҳкамланиши фақат алданишга қарор қилган ва ёлғонга ишонган халқ билангина эмас, балки россиялик либераллар билан ҳам боғлиқ бўлди. Думага сайлаш компанияси тугаганда, унга икки фаворит – “Единство” (Путиннинг “Единая Россия”сининг эски номи) ва СПС – ўтганда эски НТВда берилган кўрсатувни мен ҳалиям яхши эслайман. Сайловда СПС “Путин Кремльга, СПС Думага!” шиори остида қатнашди.

Ҳаммасини унутдиларингми? Албатта унутгансизлар! Ўша кўрсатувни ҳам ҳатто эслашмайди – НТВнинг ўша пайтдаги бошловчиси Евгений Киселёв студиясида, “Единство” и СПСлар ғалабасидан кейин ҳамма, хусусан ҳозирги пайтда Путин режимига мухолифатда бўлганлар ҳам тўпланганда, мен ўша пайтда уни плёнкага ёзиб олган эдим. Ҳамма бир одамдай, бир овоздан гўё бу жуда яхши натижа (“Единство” ва СПСнинг ғалабаси), бу “янги ўнгмарказ коалицияси”, деб таъкидлашди ва “ўнгмарказ коалицияси” ибораси кўрсатувда кўп марта янгради! Таниқли журналист, ҳозир режим мухолифи Е.Альбац очиқдан-очиқ бу коалицияни олқишлади.

Шундан сўнг Евгений Киселёв Е.Гайдар олдига келди ва у (Гайдар) Пиночетни эслади, у ҳақда китоб ёзишни исташини, Путин унга (Гайдарга) Пиночетни эслатишини ва бу албатта Россия учун жуда яхши эканини айтди. Ҳамма хурсанд – асосийси жириновскийчилар каби Кремлнинг синовдан ўтган фоҳишалари бўлган Зюганов коммунистлари ҳам ютқазишган эди. Кремль ўшанда ҳамма нарсани яхшигина тушунадиган одамларни яна шулар (коммунистлар) билан қўрқита бошлади. Бу фоҳишалар Россиянинг энг янги тарихи давомида Кремль мақсадлари йўлида ишонч билан хизмат қилиб келишганига ҳозир ҳамма ишонади ва бу ҳақиқат!

Бироқ ўша аудиторияда фақат битта одам путинизмнинг ажиб сувратини бузди – таниқли  сиёсатшунос, Карнеги Фонди ходими Лилия Шевцова “Единство”ни “иштон кийган булут”, деб атади ва ҳаммани унчалик кўп хурсанд бўлавермасликка чақирди, ва бу аслида реал сиёсий жараён эмас, балки Кремльнинг ўйини эканини уқтирди. Бироқ ўша пайтда ҳамма ахмоқ эканини намойиш қилди ва ҳамма СПС ва “Единство”нинг коалициясини қўллаб-қувватлади. Ҳозир ўша пайтда ахмоқлик қилган одамларнинг бирортаси, ҳеч ким Россияни ҳозирги бошболдоқлиқка олиб келган КГБ-ФСБнинг ҳақиқий экспансиясини қўллаб-қувватлаб ўша пайтда нима иш қилиб қўйганини эслагиси келмайди.

Ақли расо одам ҳамма нарсани яхши тушунадиган одамлар ҳатти-ҳаракатида Ўрда зулмининг таъсирини кўришига мен ишонмайман! Биз анча прозаик суврат билан боғлиқ нарсани кўрмоқдамиз. Муаммо тарихда эмас, муаммо ҳақгўйлик ва ақлнинг йўқлигидадир! Муаммо, Россиядаги либераллардан бошлаб энг оддий халқгача бўлган одамлар ўз-ўзига ҳақгўй бўлишни истамаслигидадир! Ва бунда одам ўтмишни эмас, фақат ўзини айблаши керак! Ким ўша пайтда А.Чубайсни “Либерал империя”, ёки “Россия армияси чечен урушида шаклланади” каби кўп ахмоқгарчиликларни ўйлаб топишга мажбур қилди? Ким? Ахир барча бундай сўз ва гаплар йиллар давомида Путин режимини мустаҳкамлаб келди-ку! У ўрдалик ўтмишдан эмас, балки бутун Россиянинг жавобгарсизлигидан келиб чиқди!

Наҳотки шунча йиллар ичида бирорта россиялик бу барча путиноид ахмоқчилигини ёқлаб овоз бермади? “Единая Россия”, КПРФ, ЛДПР, Мироновнинг “Справедливая Россия”си? Бу овозларнинг катта қисмини Чуров қўшиб қўйганлиги тушунарли, бироқ ҳаммасини эмас-ку! Ким ўзининг подадай кўпчилиги билан, ўз елкасида путинизмни ҳокимиятга, у билан бирга қодировлар ва Шимолий Кавказга урушни, кейин эса содир бўлган ва бўлаётган ҳамма нарсани олиб келди? Халқнинг катта кўпчилиги олиб келди буларни! Пропаганда, телеқути, миллатчилик, системанинг ички либераллари ва олигархлари томонидан ҳай-ҳайланаётган бошқа маразм олиб келди!

Олдинги йил путинизмнинг кўп мухолифлари, унинг танқидчилари Кремль томонидан отилган, меҳнат муҳожирларига қарши бўлган ксенофоб лойиҳа сифатида қаралган хўракни яна ютиб юборди! Ўшанда Кремлга, ва ҳозир ҳам, Россияда кузатилаётган ижтимоий норозиликка стрелкани буриб юбориш учун душман керак эди, ва бу навбатдаги сутбетларча иғво жамият ва Кремль мухолифатининг катта қисми томонидан Кремль кутаётган ксенофоб руҳида уятсизларча қўллаб-қувватланди. Путин режимига қарши реал ва оғишмай курашаётганлар бармоқ билан санарли эди. М.Салье, А.Политковская, Н.Эстемирова ва яна бир неча одам! Шу йиллар давомида Путин режимига қарши “Мемориал”, антифашистлар, С.Ганнушкина ва яна бир неча ўйлаш қобилиятига эга бўлган одамлар реал курашган!

Россиянинг кулфати сабабини излаш учун шунча узоққа бориш шартми? Балки ҳамма россияликлар ўзига ташқаридан бир қараб қўйиши керакдир? Ҳозир ҳукумат бешта туғруқхонани ёпишга, онкологияни қўллаб-қувватлаш программасини тўхтатишга, Россияда ягона паришонхотир склерозга қарши курашиш марказини бекитишга қарор қилибди. Касалхоналар, болалар боғчалари ёпилмоқда. Бу – Россиянинг ҳар бир фуқаросига реал тегиб ўтиши мумкин-ку! Бўлса бўлаверсинми? Уларга норозилик билдиришга нима халақит қилади? Наҳотки ўрдалик ўтмиш халақит берса? Ундайда, ҳозирги Буркина Фасо (собиқ Юқори Вольта) аҳолиси президент томонидан мамлакат Конституциясини бузилишига қарши ўз шаҳарлари кўчаларига чиқишга нима мажбур қилди? Уларда европача ўтмиш бўлган эмас-ку, ахир!

Балки ўз ҳукуматидан ўзини ҳимоялаш учун россияликларда ирода йўқлиги сабабини излаш керакдир? Африка мамлакати аҳолисида ирода борлиги вақтида-я? Ўсиб-улғайиш даври етди! Ўз-ўзингизга ҳақгўй бўлишга вақт етди! Россия реликт (қадимдан сақланиб қолган, йўқ бўлиб кетаётган) мамлакат эканини тушуниш керак –  Россия Европадаги охирги колониал империя бўлиб, у ўзининг десталинизация ва дечекистизациясини бошидан ўтказмаганлиги учун реликт мамлакатдир! Ундан ташқари, Россия энг примитив кўринишдаги хомашъё иқтисодини ўзининг елкасига ортган ҳолда путинизм уйқусига кетди.

Барча сабаблар мана шу! Албатта, бу гапим Карл Маркс айтгандай романтик оҳангда янграётгани йўқ, бироқ ҳозир Россияга Маркс ва ўз ҳаёт шарбатини йўқотган Кремль мухолифлари эмас, Де Голль ёки К.Отатуркга ўхшаш, Россияни ўзининг мустамлакачилик ўтмишидан қутқарган ва халқ кўзини ҳақиқат учун очган бир инсон керак! Француз мустамлакачилик ҳукмронлигига нуқта қўйган Де Голлнинг сўзларини эсланг: “бирлашган қитъалар даври мустамлакачилик даврини кетказади”. Россияга айнан давр алмашуви, сиёсий давр керак! Де Голль, К.Отатурк, ҳар бири, ўз мамлакатида эски даврни ўз вақтида ташлаб кетдилар.

Отатурк ўз-ўзини алдаб, усмонлилар дунёсини араб мустамлакаларига тиқиштириши, Де Голль ҳам денгиздан денгизгача бўлган бутун ва бўлинмас Франция учун курашни давом эттириши мумкин эди, бироқ иккаласи ҳам Россиянинг ҳозирги сиёсий синфида бўлмаган нарсага – соғлом мазмун ва стратегик тафаккурга эга эди. Иккаласи ҳам даставвал ўз-ўзи олдида софдил бўлишга ҳаракат қилишган. Бундан ортиқ эмас! Бироқ мен пессимистман ва бир нарсани айтишим керак: мен ҳозир Россияда ҳалоллик ва соғлом мазмун учун жой топилишини кўрмаяпман! Афсус, Россия бошига ўзининг Де Голли келади, деган нарса хомҳаёлдир ва шунинг учун Россиянинг келажаги мавҳум, айтиш мумкин-ки, ҳаммани анча кўнгилсиз сценарий кутмоқда.

Ўрда версиясига қайтсак, ҳамма билиши лозим бўлган нарсалар ушбулардир: Олтин Ўрданинг қулашидан кейин, кенг тарқалган маълумотлардан фарқли ўлароқ, Тимур Ўрдани ер юзидан йўқ қилиб юбормади, у ўша даврдаги чингизидлар глобал дунёсида гегемон бўлишлик урушида Ўрдани енгди. Бу Чингизхоннинг улкан дунё-мероси устидан ҳукмронлик қилиш йўналишидаги чингизидлар ички кураши эди. “Чингизидлар куёви”ни англатувчи Кўрагоний унвонига эга бўлган Тимурнинг хотинлари чингизидлардан бўлгани учун Ўрда билан боғлиқ бўлган бирор нарсани йўқ қилиб юбормади! Буни аввал русларнинг ўзи, Москва подшолари Иван Грозный ва Пётр I қилишди. Пётр I Ўрда тарихини эслатувчи, уни Москва подшоликлари тарихи билан боғлайдиган ҳамма нарсани йўқ қилишни буюрди.

Бир неча руслар авлоди етишиб чиқди-ки, уларга бошдан-бош битта нарса сингдириларди – Ўрда, Зулм – бу золимлик, даҳшат ва қирғин! Шундай қилиб, халқ зехнида ўша даврдан ҳеч нарса сақланиб қолмади! Бутун Россия хотирасини қайта юклашди! Кейин ҳам Россия тарихида олдинги даврларни кескин ўзгартирган, миллионлаб одамлар ўлдирилган янги даврлар бўлган эди.  Қанча одам ўлдирилган, йўқ қилинган, ер юзидан супуриб ташланганлар ҳақида соатлаб гапириш мумкин, гапирсанг соатлар ҳам етмайди. Шунинг учун бемалол айтса бўлади: Зулм ва ҳозирги Россия орасида бутун-бутун авлодларни, Россия тарихидаги қатор даврларни ютворган баҳайбат тарихий ўпқон турибди, ва ҳозирги Россияни Ўрданинг ўша давридаги муғул-татар ҳукмронлигини боғловчи иплар аллақачон узилган!

Ҳамма нарса бошида Россиянинг ўзи томонидан йўқ қилинган эди, ундан кейин даврлар алмашди, Ўрда даври уфқ ортида кўздан ғойиб бўлди – у давр ҳақида ҳозир Россияда умуман ҳеч ким ҳеч нарса билмайди.

ЛЎҒАТЧА

              Вата  (пахта) –  ҳозирги путинпарастларнинг умумий истеҳзоли номи;

Толиблар –  Афғонистонда 30 йилдан ортиқ вақт давомида аввал СССРнинг босқинчи қўшинларига, кейинчалик АҚШ бошлиқ НАТО ҳарбий кучларига қарши курашиб келаётган, асосан пуштун қабиласига мансуб, бошида мадрасалар талабаларидан ташкил топган гуруҳ номи;

Аристократ – жамиятнинг энг юқори табақасининг вакили;

Крепостнойлик ҳуқуқи –  [Крепость – маҳкамлаш, михлаш; Крепостной крестьянин – бирор феодал-заминдорга ишчи қурол сифатида маҳкамлаб қўйилган деҳқон – ТАРЖИМОН]; XV-аср охиридан 1861 йилгача Россия империясида крепостнойлик ҳуқуқи ҳукм сурган; бу қонунга кўра ҳар бир деҳқон фақат битта феодал-заминдорга муҳрлаб берилган; деҳқон фақат ўз заминдори ерида ишлаган, бошқа заминдорга ўтиш ҳуқуқи бўлмаган; Заминдорда деҳқонни сотиш, жазолаш, қочоқ деҳқонни қидирувга бериш ҳуқуқлари бўлган; Крепостнойлик ҳуқуқи 1861 йилда бекор қилинган;

Коллективлаштириш – олдинги асрнинг 30-чи йиллари бошида СССРда қишлоқ хўжалиги соҳасида ўтказилган коммунистик ислоҳот – ерни давлат мулки деб эълон қилиш, ерга бўлган хусусий мулкчиликни бекор қилиш, қишлоқ хўжалигини “колхоз” [коллективное хозяйство – коллектив хўжалик] формасига ўтказиш; кейинчалик қишлоқ хўжалигида “совхоз” [советское хозяйство] формаси ҳам киритилди;

Фашизоид – фашизмга мойиллик;

Шариков –  жамиятнинг паст табақасига мансуб, ҳар хил сабабларга кўра ҳокимият тизимларида ишлаётган беҳаё, безбет, саводсиз одам; Михаил Булгаковнинг “Ит юрак” ҳажвий қиссаси салбий қаҳрамонларидан бири;

Швондёр –  шу қиссадаги бошқа салбий қаҳрамон;

Хазарлар –  туркий тилли кўчманчи халқ, Доғистоннинг текислик ҳудудларида яшашган; баъзи тадқиқодчиларнинг фикрича хазарлар уйғурларга бориб туташади; 650-969 йилларда Хазарлар Ҳоқонлиги давлатини тузишган

Оккупация –  бошқа халқ ёки давлат ерларини босиб олиб, уни ҳарбий куч билан бошқариш;

Эллинлар –  юнон (грек)ларнинг ўз номи; Қадимги Юнонистонни босиб олган римликлар эллинларни “греклар” деб аташган;

Совок –  Совет даврини бошидан кечирган, совет пропаганда ва ғояси миясида ўрнашиб қолган одам;

Элита –  давлат бошқаруви ва иқтисодда юқори лавозимларни эгаллаган одамлар гуруҳи;

Этнология –  халқшунослик; этник жараёнларни ўрганувчи фан;

Антропология –  одамнинг келиб чиқиши, ривожланиши, табиат ва маданият муҳитида яшашини ўрганувчи фанлар мажмуаси;

Социология –  жамиятшунослик; жамиятнинг ички қатламларининг тузилиши, жамиятнинг давлат билан муносабати, ўз лидерларини олға суриши ва бошқа жиҳатларини ўрганувчи фан;

Совдепия –  Оқгвардиячилар матбуотида РСФСРнинг масхараомуз аталиши;

Фиговый лист (анжир барги) –  Одам Ота ва Момо Ҳаво жаннатдаликларида жинсий алоқа қилиб гуноҳга ботгач, уларда учлиш ҳисси пайдо бўлади ва иккаласи ҳам ўз жинсий аъзосини анжир дарахти барги билан бекитишади. Азалдан анжир баргига бирор уятли ёки гуоҳли нарсани бекитиш символи сифатида қараб келинган;

Ассимиляция –  этнографияда бир халқнинг тили, маданияти ва ўз-ўзини англашни йўқотган ҳолда иккинчи халқ ичига сингиб кетиши;

Антик давр –  қадимга Юнонистон ва Рим империяси тарихи ва маданияти даври;

Инквизиция –  XIII–XIX асрларда Европада католик черков томонидан шакллантирилган, ўзгача фикрли одамларни қидириш, ҳибсга олиш, судлаш ва жазолаш билан шуғулланувчи махсус суд-полиция ташкилоти; Иш яширин ҳолатда, ақл бовар қилмас даражада қаттиқ қийноқлар ишлатилган ҳолда олиб борилган; Инквизиция жиноий ишни “айблилик презумпцияси” асосида олиб борган, яъни тергалаётган одам айбдор эканлигини терговчи эмас, айбсиз эканлигини тергалаётган одамнинг ўзи исботлаши керак бўлган;

Салб юришлари –  1096-1270 йилларда ғарбий Европа феодалларининг католтк черкови кўмагида Яқин Шарқ мамлакатлари Сурия, Фаластин ва Шимолий Африкага уюштирган босқинчилик ҳарбий юришлари; бу юришлар католик динини ёйиш мақсадида мусулмонларга қарши уюштирилган;

Аналог –  бирор нарса ёки воқеъликнинг бошқа бир нарса ёки воқеъликка айнан ўхшашлиги;

Альгамбра даври –  араб мусулмонлари томонидан жанубий Испаниядаги Гранада шаҳари шарқининг тепаликларида барпо этилган архитектура-парк мажмуаси (араблар уни “қизил қаср”, деб аташган); Альгамбра даври 1230-1492 йилларга тўғри келади;

Половецлар –  қипчоқлар; туркийзабон кўчманчи халқ; XI-аср бошида Волгаорти ерларини ишғол қилишган, сўнг ғарбга қараб юриш қилиб Днепр дарёсигача ва ҳатто Дунай дарёсининг пастки оқимигача бўлган ерларни эгаллашган; бу ҳудуд Дашти-Қипчоқ деб юритилади;

Дефашизация –  жамиятнинг фашизм ғояси таъсиридан халос қилиш жараёни;

Десоветизация –  жамиятни совет-коммунистик ғоясидан халос қилиш жараёни;

Фаворит –  асосан Европада монарх (қирол, император, подшоҳ) саройида давлат бошқарувида қатнашувчи, монархга энг яқин одам;

СПС –  Союз правых сил (Ўнг кучлар иттифоқи)

Коалиция –  маълум бир мақсад йўлида шахслар, ташкилотлар, партиялар ёки давлатларнинг кўнгилли уюшмаси; мас., президент сайловлари олдидан икки ёки ундан кўп партиялар ягона номзодни қўйиш мақсадида коалицияга уюшишлари мумкин;

Экспансия –  бирор давлатнинг ўз ҳудудларини кенгайтириш мақсадида бошқа давлат ерларини босиб олиши;

Либераллар –  инсоннинг индивидуал (шахсий) ҳуқуқлари ва ажралмас эркинликлари учун курашаётган фалсафий ёки сиёсий гуруҳ вакиллари;

КПРФ –  Коммунистическая партия Российской Федерации (Россия Федерацияси коммунистик партияси);

ЛДПР –  Либерально-демократическая партия России (Россия либерал-демократик партияси);

Чуров В.Е. –  Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссиясининг раиси;

қодировлар –  Чеченистон республикаси раҳбари, ўта путинпараст Рамзан Қодиров ёки унга ўхшаганлар назарда тутилмоқда;

Маразм –  мия қобиғининг ишдан чиқиши натижасида инсоннинг руҳий фаолиятининг деярли тўлиқ тўхташи ҳолати;

Ксенофобия –  бегона, нотаниш, ноодатий нарсадан қўрқиш ёки шуларга нисбатан нафрат билан қараш; бегона нарсани тушунарсиз, тубига етиб бўлмайдиган, ва демак хавфли ва душман нарса, дея қабул қилиш;

Чингизидлар –  Чингизхон авлодлари, меросхўрлари;

Ўрда –  Чинхизхон авлодлари ғарбий ҳудудларда, хусусан ҳозирги Россиянинг барча ғарбий қисмида ўрнатган давлат (Олтин Ўрда ҳам дейилади);

Норманнлар –  Скандинавия халқларини европаликлар томонидан битта ном билан аталиши;

Лугандон –  Украинанинг шарқидаги вилоят маркази Луганск шаҳри назарда тутилган (айни пайтда россияпараст бўлғинчилар назорати остида);

ГУЛАГ – Главное управление лагерей – Лагерьлар бош бошқармаси; ҳозирги Ўзбекистонда бу ташкилот Жазони ижро этиш бош бошқармаси (ЖИЭББ), дейилади;

Десталинизация –  Сталин шахсига сиғиниш, унинг СССРда юргазган репрессив сиёсатини қоралаш ва унинг асоратларидан халқни халос қилиш жараёни;

Дечекистизация –  1918 йилда Ленин ташаббуси билан Дзержинский томонидан тузилган ВЧК (Всероссийская чрезвычайная комиссия, кейинчалик НКВД, ОГПУ, КГБ, ФСБ каби (ва бошқача) номланган давлат махсус хизматининг СССР халқлари олдидаги беҳисоб жиноятларини фош қилиш, бу ташкилотларнинг халқ онгига сингдирган унсурлардан тозалаш жараёни;

Пессимист –  ҳаётга салбий, ишончсизлик билан қаровчи одам;

 

Толиб  ЁҚУБОВ  таржимаси

30  ноябрь,  2014  йил;                   Франция
 

 

 

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

РОССИЯ УЧУН ЯНГИ АФҒОНИСТОН

 Герман Обуховёки ОДДИЙ ДАУНБАСС

13 ноябрь  2014 йил

Украина – Россия эмас, Донбасс эса – Чеченистон эмас. Ҳаммаси анчагина қайғули. 1979 йил 25 декабрда совет қўшинлари «қардош афғон халқининг инқилобини қўллаб-қувватлаш учун»Афғонистонга бостириб кирди. Мужоҳидлар билан 10 йил давом этган ва 15 мингдан зиёд совет аскарлари ва офицерларининг умрига зомин бўлган уруш бошланди. 53 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ярадор бўлишди, контузия ёки жароҳат олишди. Деярли ярим миллион одам бегона юртда, уруш ва антисанитариянинг оғир шароитларида турли касалликларга чалиндилар. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

НЕГА ПУТИН АҚШга ҚАРШИ КУРАШМОҚДА

Олег КозыревОлег КОЗИРЕВ

 

19 ноябрь 2014 йил

              Ботир Путин яна АҚШ билан кураша бошлади. Ҳужумни қайтарди, таҳдидларни англаб етди ва маневрни амалга оширди.               АҚШ – қулай душман. Бебаҳо.

Биринчидан, у улкан ва кучли. Тан бер, агар сен ҳақиқатан таъсири кучли ким биландир курашаётган бўлсанг ўзингга ўзинг берган баҳонг ҳам юқори бўлади. Гана, Ливия, Лихтенштейн билан курашиш жудаям марднинг иши эмас. Мард бўлсанг «Мен – қарши – АҚШ» яккама-якка олишувинг олдидан сен осонгина бутун шаҳарга ўзингнинг афиша (эълон)ларингни елимлаб осиб чиқишинг мумкин. Ва бундай афишалар учун уятли бўлмайсан. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

ПУТИН ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ АСРДА ЯШАЯПТИ

Marat Gelman20.11.2014

Галерист, арт-менежер ва сиёсий технолог

Марат Гельман Россия учун G20 саммити

натижалари, совуқ уруш ва РФ

президентининг иллюзиясини шарҳлаб берди

 

Марат  ГЕЛЬМАН

Бир неча йил илгари Украинада уни Виктор Медведчукка жуда яқин деб ҳисоблашар ва 2004 йилда Виктор Януковичнинг  сайловолди штабида ишлаганини айтишарди. Ўша пайтда россиялик сиёсий технологлар командаси уч хил украинцлар ҳақида маълум бир ролик ишлаб чиқдилар ва уни шарқ-ғарб айирмачилик мавзусини фаол тиқиштирган ҳолда Украинада тарқатдилар. Ролик иш берди.  Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

БЕРЛИН ДЕВОРИ ҚУЛАДИ, РОССИЯ ЯНГИЛАРИНИ ҚУРДИ

Олнг ПАНФИЛОВОлнг ПАНФИЛОВ

10 ноябрь 2014 йил

“Америка овози” радиостанцияси собиқ СССР ташқи ишлар вазири Эдуард Шеварднадзенинг архивда сақланган интервьюсини чоп этди: “Мен Берлин девори қулатилгани ҳақида Берлиндаги совет элчисидан эшитдим. У пайтда мен Москвада эдим. Элчи менга қўнғироқ қилиб немислар деворни буза бошлаганини билдирди”. Кейин у совет армиясининг аралашувига йўл қўймагани ҳақида гапирди, бироқ интервьюнинг бу фрагменти (қисми) тасодифан СССР вазири бўлган бу одамни афсона даражасига кўтараётганлар учун фойдали, холос. Унинг ўзи ҳам, унинг кўпгина сафдошлари ҳам Берлин деворининг қулаши ҳақида гапираётганларида гўё-ки Шеварднадзе қўлида лом ёки болға билан деворни ўзи бузаётгандай гапиришади. Шеварднадзе бу афсонага қарши эмас эди, “буюк” бўлиш эса унга ёқарди. Уч йилдан кейин Россия янги “Берлин девори”ни – бу сафар Шеварднадзе учун – Абхазияда қурди, ва у қаршилик кўрсата олмади. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.