МАҚОЛАЛАР

ДАВЛАТ РАҲБАРИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ

       Толиб ЁҚУБ

Чумолитабиатли халқлар

“Давлат раҳбарининг асосий вазифаси нимадан иборат?” дея сўрасангиз, катта кўпчилик ўйлаб ҳам ўтирмасдан: “Нимадан иборат бўларди – давлатни бошқаришдан иборат-да, шуям саволми?” дея саволингизга савол билан жавоб беради. Аслида ундай эмас! Дунёдаги барча давлатлар ўзларининг сиёсий тузуми, иқтисодининг кучи, халқининг менталитети (зеҳнияти), ёшларнинг интеллектуал баркамоллиги ва турли бошқа жиҳатлари бўйича бир неча гуруҳга мансублигини кўриш мумкин. Мас., АҚШ, Буюкбритания, Канада, Япония, Жанубий Қурия, ёки Европа Иттифоқига кирувчи Германия, Франция ва Швейцария каби мамлакатларда, шўбҳасиз, демократик сиёсий тузум ғалаба қилганини, иқтисодий кучи юксак довонларга кўтарилганини, замонавий билим олиш учун ёшларга кенг имконият ва имтиёзлар берилганини кўрамиз. Continue reading

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ҲУЖУМ

Толиб ЁҚУБ

 

              ХХ-асрнинг 30-чи йилларида Марказий Осиёда большевиклар “босмачи” дея аташган миллий озодлик ҳаракати ҳарбий куч билан бостирилгач, ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистонда хотин-қизлар орасида қизил империянинг даҳрий раҳбарлари “Ҳужум” ҳаракатини йўлга қўйишди – ҳужум паранжи-чачвонга қарши қаратилган эди. Ўша даврда ўзбек ва тожик аёллар ёппасига кийими устидан паранжи кийган, юзини эса чачвон тақиб тўсган ҳолда кўчага чиқишарди. Бироқ, шаҳарларда ва, ҳатто, қишлоқларда кийими устидан паранжи киймаган, юзини эса чачвон тақиб тўсмаган “боши очиқ”, яъни, бошига фақат рўмол ўраган ёки дўппи кийган қиз-жувонлар онда-сонда пайдо бўлишарди. Ҳужумнинг моҳияти эса ўта содда эди: “Боши очиқ” аёллар қаерда кийими устидан паранжи кийган, юзини эса чачвон тақиб тўсган аёлни кўриб қолишса, дарров уни ўртага олиб унга ҳужум қилишарди – биринчи навбатда “ўранган” аёлнинг чачвонини, иккинчи навбатда эса паранжисини ечиб олишар ва гулхан ёқиб паранжи-чачвонни ўтга ташлаб ёқиб юборишарди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Толиб Ёқуб: Пул ислоҳоти ҳақида икки оғиз сўз

Европа Иттифоқи (ЕИ)нинг пули “евро” бўлиб, унинг муомулага киритилганига   йил бўлди. Қоғозли евродан ташқари 1 (бир), 2 (икки), 3 (уч), 5 (беш), 10 (ўн) ва 20 (йигирма) сантим (тийин) танга пуллар ҳам муомулага киритилган. 12 йиллик Францияда ўтган умрим давомида евронинг ҳатто 1 сантим тангаси ҳам “ишлаб” турганига, яъни, муомуладан чиқиб кетмаганига гувоҳ бўлдим. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Толиб Ёқуб: Пахта ва пилла – Ўзбекистон учун қай бири фойдали?

Пахта ва пилла етиштиришга қанчадан вақт, меҳнат ҳамда табиий ва техник ресурслар сарф бўлади? Келинг, таққослайлик:

а) ПАХТА етиштиришга камида 9 ой вақт кетади (март-ноябрь):

бу орада ерни ҳайдаш, бороналаш, молалаш, шўрхок ерларда ерости сувларини қочириш, тупроқнинг сув балансини сақлаш учун дренаж ариқлар қазиш керак бўлади; Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

Толиб Ёқуб: СССРдан қолган руслаштириш сиёсатидан воз кечиш вақти келди

Ҳар қандай империя босиб олган ҳудуд халқлари онгига ўз алифбоси, тили, урф-одатлари, маданияти ва бошқа қадриятларини сингдиришга ҳаракат қилган. Араблар истеълоси даврида кўп халқлар, жумладан Марказий Осиё халқлари ҳам, ўнгдан чапга қараб ёзиладиган араб алифбосини қабул этишга мажбурланганлар. Улкан Британия империясида инглизлаштириш, Африканинг салкам ярмини босиб олган Франция империясида французлаштириш, Жанубий Америка (ЖА)нинг Аргентина, Боливия, Венесуэла, Чили ва бошқа бир қатор мамлакатларида испанлаштириш сиёсати олиб борилган. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

КАТТА ЁЛҒОН

–             Толиб ЁҚУБ

 

              2018 йил ноябрь ойининг биринчи ярмида Ўзбекистон матбуотида “1 декабрьдан бошлаб Ўзбекистонда интернет тезлиги 10 баробар ошади” деган маълумот тарқатилди – буни фоиз (процент) тилида айтсак, интернет тезлиги 500% га ошади, дегани бўлади. Қаранг, интернет тезлигини 2%, 5%, 10%, 50% ёки 100% эмас, айнан 500% га ошириш ваъда қилинган эди. Мана, декабрь ойи ҳам охирлаб қолди, 3-4 кундан кейин янги 2019 йил бошланади, бироқ 500% (10 баробар)ни қўятуринг, интернет тезлиги 2 баробар (100%) ҳам тезлашгани йўқ! Яъни, мамлакат аҳолисини интернет алоқаси билан таъминловчи мутасадди ўртоқлар уялмай-нетмай, қип-қизил ёлғон ваъда қилишган экан! Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ҚИСТИР-ҚИСТИР…

              Толиб ЁҚУБ

              Жиззахдаги ҳашаматли тўйхоналар – тўқликданми ёки шўҳликданми?

Кеча кеч соат 7 да тўйга бордим. Қўшнимиз ўғлини уйлантириш тўйини қилди. Бу – Франциядан Жиззахга қайтанимдан кейин мен қатнашган тўйларнинг учинчиси эди. Учта тўйнинг иккитаси “Оқшом”, биттаси “Висол” деган ҳашаматли тўйхонада ўтди. Тўйхоналарнинг ҳашаматлигини таърифлашга тил ожизлик қилади – уларнинг олдида Парижнинг жаҳонга машҳур Лувр музейи ҳам ип ешаолмайди. “Оқшом” тўйхонасини бизнинг Тоқчилиқ қишлоғида туғилиб ўсган бир йигит давлат банкидан бир неча миллиард сўм кредит олиб қурибди. Тўйхона лойиҳасини тошкентлик архитекторлар тайёрлаб беришибди – мен уни (тўйхонани) биринчи марта кўрганимда лол бўлиб қотиб қолдим ва “э, қойил-э” девордим: унинг ички ҳашамидан ҳайратланиб, тўй охиригача ундан кўзимни узолмадим! Бу – биринчидан, Ўзбекистонда архитектура ва иморат қурилишидаги ривожланиш кўзни қувонтирса, иккинчидан, ўзбеклар қўрқмасдан серхаражат йирик лойиҳаларни амалга ошираётганларини кўриб тасаннолар айтгинг келади! Тўйхонанинг баҳайбат залига тўй қатнашувчилари ўтирадиган камида 400 та кресло қўйилган, меҳмонларга чиройли кийинган, кўйлак ёқасига “бабочка” галстук таққан йигитчалар хизмат қилишар экан. Залга бир неча қатор, ҳар бирининг узунлиги камида 5 метр келадиган столлар қўйилган бўлиб, столлар устидаги турли-туман нозу-неъматлар ҳар қандай одамнинг иштаҳасини очвориш даражасида экан. Бундай ажойиботларга кўзим тушгач, ёшлигимизда тўйлар қай шароитда ва қандай ўтганлигини эсладим. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

КУТИЛМАГАН ТАШРИФ

(Ҳажвия)

              Шу кечаси азонда дарвозамиз эшигини кимдир таққиллата бошлади. Ҳамма ширин уйқуда, фақат мен компьютерим олдида у-бу нарсаларни ўқиб ўтирган эдим. Апил-тапил кийиндим-да, дарвоза томон югурдим. Совуқ, шамол изиллайди. Тақиллатган ким бўлса ҳам – “бечора совуқдан роса қалтираётган бўлса керак” деган хаёлда дарвоза эшикчасини тез очишга ҳаракат қилдим. Эшикчани очдим-у, қоронғу аралаш қотмадан келган, ёши 40ларга борган бир эркакга кўзим тушди. Танигандай, қаердадир кўргандай бўлдим, “Ҳаҳ, бу кишини қаерда кўрган эканман-а?” деб бир зум қараб турдим, у эса совуқдан тиши-тишига тегмай қалтираб турибди. Гапиролмайди! Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Leave a comment

ФРАНЦИЯДА НЕГА ЧИРОҚ ЎЧМАЙДИ?

Толиб ЁҚУБ
Францияда ўтган 12 йиллик умрим давомида бор-йўғи икки марта свет ўчгани ҳодисасига гувоҳ бўлдим – ҳар иккала ҳолда ҳам қоронғулик 10 минутдан ортиқ давом этмади. Кейин маълум бўлишича, кучли момоқалдироқ пайтида электр тармоқларига яшин тушиши эҳтимоли жуда катта бўлиб, у кенг кўламли свет ўчишига олиб келар ва шу сабабли шаҳар электр тармоғи ходимлари момоқалдироқ ва яшин тушиши ўтиб кетиши қадар светни атайлаб ўчириб қўйишар экан. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: | Leave a comment

АҚЛЛИ АЛЛОМАЛАР ва ДЕҲҚОН

Толиб ЁҚУБ

АҚЛЛИ АЛЛОМАЛАР ва ДЕҲҚОН

Бир-бирини яхши танийдиган, ёшликда бирга ўйнаб-ўсишган 2-3 та олим, 3-4 та турли соҳалар мутахассиси ва битта деҳқон ҳафтада бир марта чойхонада йиғилишиб ҳарфана ейишар, сўҳбат пайтида асосан олимлар ва мутахассислар гапирар, деҳқон эса жимгина эшитиб ўтирар экан. Ҳар сафар олимлар деҳқонга умуман тушунарсиз қандайдир юқори материялар ҳақида гапиришса, мутахассислар ўзларининг кашфиётлари ҳақида завқланиб сўз юритишарди. Баъзан сўҳбат кутилмаган мавзуга бағишланган пайти ҳам бўларди. Бир сафар гап ҳазил-мутойибага айланди ва сўҳбатдошларнинг бири эшак қандай ҳайвон, унинг ўта ўжарлигини ҳамма билади, халачўп билан ниқтамасанг ўла қолса ҳам юрмайди, унда фаросатнинг “ф”си ҳам йўқ, ҳатто сигирчалик “ақли” йўқ – сигирни ҳовлингдан далага ҳайдаб юборсанг, кечгача далада ўтлаб, кечқурун ўзи ҳовлингга кириб келаверади, дея жамоа олдига – нега? деган савол қўйди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.