МУРОЖААТЛАР

K U N. U Z г а Х А Т

«…Бир ҳақиқатни мен ҳеч иккиланмай айтишим мумкин: чет элларда яшаётган ҳар бир ўзбекистонлик оила ватанга қайтиш орзуси билан яшамоқда, “мен Ўзбекистонга қайтмайман” дегувчиларни санаб чиқиш учун эса икки қўлнинг бармоқлари етарли…»

Continue reading

Categories: МУРОЖААТЛАР | Leave a comment

МУРОЖААТ

Мен Франциядан Ўзбекистонга ҳамоноқ бир катта мақола ёздим ва унда бир қатор таклифларни илгари сурдим. Мақолани президент девонига ва Вазирлар Маҳкамасига юбордим. Менга давлат идораларидан бирин-кетин хатлар кела бошлади. Шу пайтгача 6-7 та хат келди. Бошида қишлоғимизда свет тез-тез ўчиб турарди (суткада камида 2 марта), ҳозир эса деярли ўчмаяпти, охирги бир неча кун давомида бир марта ҳам ўчгани йўқ. ХУЛОСА: Ҳозирги президент даврида курашиб натижага эришиш мумкин экан.

Мен яна битта ташаббус билан чиқдим – менга жавоб ёзган давлат мулозимларига МУРОЖААТ ёздим ва унда ПФ-4624 Фармонни бекор қилиш масаласига қўл уришга даъват қилдим. Сизларга ўша МУРОЖААТ матнини юбораяпман.
Ҳурмат ила Толиб акаман.

ПРЕЗИДЕНТга МУРОЖААТ

         ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ  

ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ МИРЗИЁЕВга

МУРОЖААТ

              Муҳтарам Президент жаноблари!

              Биз, Ўзбекистон Республикаси фуқаровий жамияти вакиллари, таниқли ҳуқуқбон, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Толиб Ёқубов [паспорт бўйича Талиб Якубов]нинг Ўзбекистонга қайтиши масаласида Сизга мурожаат қилмоқдамиз. Толиб Ёқубов куёви Азам Формонов қамоққа олиниши ортидан 2006 йил июль ойида Ўзбекистондан Францияга чиқиб кетган. У 11 йил давомида халқаро ҳуқуқбонлик ташкилотлари кўмагида А.Формонов озодлиги йўлида кураш олиб борди. И.Каримовнинг вафоти ва Сизнинг Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайланишингиз ортидан илгари ноҳақ қамалган қатор ҳуқуқбонлар, шу жумладан А.Формонов, журналистлар, сиёсий партия аъзолари ва тадбиркорлар қамоқхоналардан озодликга чиқишди. Continue reading

Categories: МУРОЖААТЛАР | Leave a comment

МХХ РАИСИ ИХТИЁР АБДУЛЛАЕВга

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ

РАИСИ ИХТИЁР АБДУЛЛАЕВга

————————————————

Толиб ЁҚУБОВ [паспорт бўйича Талиб Якубов]

16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France

———————————————–

МУРОЖААТИ

              Муҳтарам Раис жаноблари!

              Сизга яна мен, 2006 йил 18 августдан бери Францияда яшаётган Толиб Ёқубов, мурожаат қилмоқдаман. “Яна” деганимнинг сабаби шу-ки, мен Сизга 2015 йилда, ўша пайтда УЯ 64/71 (Жаслиқ) қамоқхонасида сақланаётган куёвим Азам Формонов масаласида икки марта мурожаат қилган, ҳар иккала мурожаатимга Бош прокуратурадан жавоб олган эдим. Мен бу масалада Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош прокурори Р.Қодиров, Олий Суд раиси Б.Мустафоев ва Президенти И.Каримов номига кўплаб мурожаат (ариза, шикоят)лар ёзган бўлсам-да, бироқ юқори лавозимли мазкур давлат арбобларилан мен бирор марта ҳам жавоб олмаганман. Гарчи менинг Сизнинг номингизга йўлланган мурожаатларимга Сирдарё вилояти прокурори Я.М.Очилов ва Қорақалпоғистон Республикаси прокурори А.Палванов жавоб бермаган бўлса-да, куёвим А.Формонов 2017 йил 3 октябрьда озодликга чиқди ва оиласи бағрига қайтди – унинг озод этилишида Сизнинг ҳиссангиз шўбҳасиздир. Continue reading

Categories: МУРОЖААТЛАР | Leave a comment

КОНСУЛЛИК БОШҚАРМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазирлиги

Консуллик Бошқармаси бошлиғига

Толиб Ёқубов [паспорт бўйича Талиб Якубов]дпг

—————————————————————

16, rue Marcel Pajotin, Angers, 49000, France

Муҳтарам Бошлиқ!

Авваламбор, аёлим Турсуной Якубованинг мени Ўзбекистонга қайтишим масаласида рухсат сўраб ёзган мурожаатига ўринбосарингиз жаноб Ф.Насриев жавоб хати юборгани учун Сизга ўзимнинг самимий миннатдорлигимни билдираман.

Мен Ўзбекистондан 2006 йил июль ойининг охирида чиқиб кетдим. Бундан олдинроқ, 2006 йил 29 апрельда сохта айблар билан менинг куёвим Азам Формонов қамоққа олинди. Мен унинг судюритув ишида қонуний ҳимоячи сифатида қатнашдим ва унга қарши қўзғатилган жиноий иш тамоман сохта эканини исботладим. Бироқ, Янгиер шаҳар суди раиси Эркин Хидирбоев уни 9 (тўққиз) йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Куёвим жазони Жаслиқдаги УЯ 64/71 колонияда ўтади ва Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шарофати билан 2017 йил 3 октябрьда озодликга чиқди. Куёвим судидан кейин кўп ўтмай Э.Хидирбоев маст ҳолатда авария содир этди, бир оёғидан айрилди, 1-гуруҳ ногиронига айланди. Судда давлат айбловчиси бўлиб қатнашган Ш.Норбўтаев ҳам тез орада пора билан ушланиб қамалиб кетди. Шундан кейин Аллоҳнинг Буюклигига шўбҳа қилиш мумкинми? Continue reading

Categories: МУРОЖААТЛАР | Leave a comment

Blog at WordPress.com.