Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

АҚЛЛИ АЛЛОМАЛАР ва ДЕҲҚОН

Толиб ЁҚУБ

АҚЛЛИ АЛЛОМАЛАР ва ДЕҲҚОН

Бир-бирини яхши танийдиган, ёшликда бирга ўйнаб-ўсишган 2-3 та олим, 3-4 та турли соҳалар мутахассиси ва битта деҳқон ҳафтада бир марта чойхонада йиғилишиб ҳарфана ейишар, сўҳбат пайтида асосан олимлар ва мутахассислар гапирар, деҳқон эса жимгина эшитиб ўтирар экан. Ҳар сафар олимлар деҳқонга умуман тушунарсиз қандайдир юқори материялар ҳақида гапиришса, мутахассислар ўзларининг кашфиётлари ҳақида завқланиб сўз юритишарди. Баъзан сўҳбат кутилмаган мавзуга бағишланган пайти ҳам бўларди. Бир сафар гап ҳазил-мутойибага айланди ва сўҳбатдошларнинг бири эшак қандай ҳайвон, унинг ўта ўжарлигини ҳамма билади, халачўп билан ниқтамасанг ўла қолса ҳам юрмайди, унда фаросатнинг “ф”си ҳам йўқ, ҳатто сигирчалик “ақли” йўқ – сигирни ҳовлингдан далага ҳайдаб юборсанг, кечгача далада ўтлаб, кечқурун ўзи ҳовлингга кириб келаверади, дея жамоа олдига – нега? деган савол қўйди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

ЮРТГА ҚАЙТИШ МУАММОСИ

Толиб ЁҚУБ

 

(Ярим ҳазил, ярим чин)

 

Шу кеча-ю кундузда мени ватанга, юртимиз Ўзбекистонга, қайтиш масаласи чулғаб олган. Бу ҳақиқий, чин масала – ҳазили йўқ! Бундан 1,5 йил илгари бу масала ҳаёлимга ҳам келмасди. Салкам 2 йил илгари Ўзбекистонда “келсанг ютаман” дейдиган исми Ислом, шарифи Карим бўлган аждаҳо бор эди. Ҳозир у йўқ – у ўлди! У 27 йил давомида яратган сиёсий тузум ҳам аста-секинлик билан ўлиб бораяпти, дейишмоқда Ўзбекистонда яшаётган таниш-билишлар. Илоҳим, шундай бўлсин! Чет элларда менга ўхшаган минглаб (балки ўнминглабдир?) ўзбекистонликлар шу орзу билан юришибди. Мен шу масала бўйича ҳар куни Озодлик Радиоси сайтини титкилайман. Кеча бундай хабар чиқди: “2005 йилдан буён Қирғизистон ва Россияда, 3 йилдан бери эса, Туркияда яшаётган Маъмура Раҳматова турмуш ўртоғи, қизи, ўғли, келини ва икки набираси билан Ўзбекистонга қайтишга қарор қилди…. Туркиядаги Ўзбекистон Бош консули ёрдамчисининг айтишича, агар Маъмура Раҳматова мурожаат қилса, унга ва оиласига Ўзбекистонга қайтиши учун қонун доирасида кўмак кўрсатилади. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

КИМДИР ОБОД ЮРТНИ ХАРОБ ҚИЛАДИ, КИМДИР ХАРОБ ЮРТНИ ОБОД ҚИЛАДИ

Толиб ЁҚУБ

               Қишлоғимиздан икки километрча нарида темирйўл разъезди бўлиб, СССР парчалангач, темирйўл ҳам, разъезд ҳам бора-бора харобага айланди. Разъездда пишиқ ғиштдан тикланган 4 хонали иморат бўлиб, атрофда яшовчи аҳоли унинг барча эшик ва деразаларини қўпориб олиб кетишган, иморат ҳувуллаб қолган эди. Ўша пайтда мен Тошкентда, оилам (аёлим ва болаларим) эса Жиззахда, ота-онамдан қолган ҳовлида яшарди. Мен аҳъён-аҳъёнда оиламдан хабар олган Тошкентдан Жиззахга машинамда келганимда шу разъезд ёнидан ўтар эдим. Бир сафар келганимда нимагадир разъезд олдида тўхтадим. Машинадан тушишим билан кўзим ўта хароб ахволда бўлган бир чолга тушди – соқол-мўйлови ўсиб кетган, устидаги кийими йиртиқ, кирдан ранг-рўйини билиб бўлмас даражада эди.

Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

КУЧЛИ ИҚТИСОДНИНГ БЕЛГИЛАРИ

Толиб ЁҚУБ

КУЧЛИ ИҚТИСОДНИНГ БЕЛГИЛАРИ

Сачраб уйғондингиз, кўзингизни катта-катта очиб атрофга алангладингиз, таниш жойга ўхшамайди, сўрайдиган одам кўринмайди, лекин табиат гўзал, ҳаммаёқ чизиб қўйган расмдай. “Қаер экан бу ер? Кимлар яшар экан бу гўзал жойларда? Бу ер шаҳарми, ё қишлоқми? Қишлоққа ўхшамайди – бизнинг қишлоқларимиз сингари кўчалари чанқир-чунқир эмас. Қаерга келиб қолдим-а?” дея савол берасиз ўзингизга ўзингиз. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, Facebook | Leave a comment

ЎЗИГА ХОС КУРАШ

Толиб ЁҚУБ

ЎЗИГА ХОС КУРАШ

Низомий номли Тошкент Давлат Педагогика Институти математика факультети декани, бухоролик Азим ака Ҳикматов мени ўлгудек ёмон кўрарди. Менда озроқ бетгачопарлик бор эди – шунинг учун бўлса керак. Бошқа сабаби ҳам бор эди, деб ўйлайман. Азим аканинг иккита зами (ўринбосари) бўлиб, бири қандайдир сабабга кўра замликни топширди. Факультет институтда энг катта факультет бўлгани учун битта зам барча ишни бажаришга улгурмас эди. Азим ака зам бўлишга ҳеч кимни кўндира олмади ва ноилож замликга мени таклиф этди. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, Facebook | Leave a comment

ЎГИТЛАР

Толиб ЁҚУБ

ТЎРТ БУЮК ДИН, ТЎРТ БУЮК ПАЙҒАМБАР, ЎН ЎГИТ ва ҲИЖОБ

Ҳар қандай дин – ғоя, ҳар қандай ғоя – дин! Бу менинг фикрим эмас, бу – файласуфларнинг фикри. Дунёда динлар ва, демак, ғоялар кўп. Бу гапнинг акси ҳам тўғри – дунёда ғоялар ва, демак, динлар кўп. Дунёда беҳисоб ғоялар бор – уларнинг ҳар бирига инсониятнинг бир қисми ич-ичидан ишонади. Қандайдир ғояга ўнта одам ишонади, баъзисига мингта, баъзисига эса миллионлаб одам эътиқод қилади. Ғояни кашф этган инсонни унга эргашган ва ишонган одамлар даҳо (доҳий) дея тан олишади. Динда ҳам шундай – динда даҳони пайғамбар дейишади. Баъзи ғоялар инсонпарварликни тарғиб қилса, баъзилари эса инсонлар ва халқлар орасига раҳна солишга интилади. XIX-асрда миллати яҳудий бўлган германиялик файласуф Карл Маркс коммунистик ғояга асос солди. Унинг ғояси шу қадар жозибалик эди-ки, бу ғоя дунёдаги турли мамлакатларда юзмиллионлаб одамларни ўз ортидан эргаштирди – коммунистик ғоя динга, унинг асосчиси К.Маркс эса коммунистларнинг доҳий-пайғамбарига айланди. ХХ-асрда Германияда яна битта доҳий пайдо бўлди, уни немиснинг катта-ю-кичиги “фюрер” (доҳий) деб аташарди – бу нацизм ғоясига асос солган Адольф Ҳитлер эди. Унинг ғояси ҳам, К.Маркс ғояси каби, ўта жозибали эди, шунинг учун ҳам фан, техника, архитектура, адабиёт ва бошқа соҳаларда дунёга машҳур бўлган минглаб олим-у ёзувчиларни етиштириб берган немис халқини 15-20 йил ичида доҳий учун жонини ҳам аямайдиган фанатлар тўдасига айлантирди. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

СССРнинг ПАРЧАЛАНИШИ ва унинг ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОҚИБАТЛАРИ (2-қисм )

IАҲОЛИНИНГ МАМЛАКАТДАН ОММАВИЙ ЧИҚИБ КЕТИШИ

[ўрисча: Массовый исход населения].

2-қисм

 

Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидан аҳолининг оммавий чиқиб кетиши бир неча бор кузатилган. Мас., Чор Россияси 19-аср ўрталарида Марказий Осиёни босиб олиш урушларини бошлаганда аҳолининг бир қисми оммавий равишда Афғонистон, Қашғар ва бошқа юртларга чиқиб кетишган. Бу жараён Марказий Осиёни қизил большевиклар қайтадан босиб олган 20-асрнинг 25-30-чи йиллари, советлар томонидан “босмачилар ҳаракати” дея аталган миллий-озодлик ҳаракати мағлубиятга учрагач, яна бир бор такрорланди. И.Каримов даврида Ўзбекистондан аҳолининг оммавий тарзда чиқиб кетишининг 2 (икки) оқими – “катта оқим” ва “кичик оқим” – кузатилди. “Катта оқим”ни меҳнат муҳожирлари (гастарбайтерлар), И.Каримовнинг ўз тили билан айтганда, “дангасалар” ташкил қилди. Бу – ҳақиқатан ҳам улкан оқим эди. Ҳали СССР парчаланишининг “иссиғи” босилмасдан миллионлаб ўзбекистонликлар иш излаб, бола-чақа боқиш дардида нон излаб Россия, Европа, Қозоғистон, Жанубий Қурия ва бошқа давлатларга чиқиб кета бошлашди. Улар ўз ватанига ҳар йили камида 6 (олти) миллиард доллар пул жўнатиб туришди. Бу пуллар Ўзбекистон йиллик бюджетининг асосини ташкил этди – бундан И.Каримов “хўрданиям, бурданиям урди”. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

СССРнинг ПАРЧАЛАНИШИ ва унинг ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОҚИБАТЛАРИ

Толиб ЁҚУБ

Ислом Каримовнинг

80 ёшлик юбилейига бағишланади

1-қисм

Мақола бошида икки тип сиёсий тузум – Тоталитаризм ва Авторитаризмнинг – асосий белгиларини санаб чиқишни лозим кўрдим [гарчи тўлиқ бўлмаса-да]: ТОТАЛИТАРИЗМ (тоталитар сиёсий тузум)нинг асосий белгилари ушбулардир: Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

“ГРАЖДАНИН” – “ВАТАНДОШ”МИ?

Толиб ЁҚУБ

“ГРАЖДАНИН” – “ВАТАНДОШ”МИ?

Яқин-яқинларгача  “гражданин” сўзи ўзбек тилида “фуқаро” дея аталарди. Бу сўз (фуқаро) арабча сўз бўлиб, “қашшоқ” сўзини англатар экан. 1992 йил 2 июльда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” қонуни қабул қилинди ва … барча ўзбекистонликлар бир кунда “қашшоқ”га айланишди. Турган гап, ўзбекча “қашшоқ” сўзи яхши сўз эмас – қулоққа оғир ботади. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

ҚИСИБ ЮРАДИГАНЛАР ва ҚИСИБ ЮРМАЙДИГАНЛАР

            Толиб ЁҚУБ

 

ҚИСИБ ЮРАДИГАНЛАР ва ҚИСИБ ЮРМАЙДИГАНЛАР

ҲАҚИДА ТАРИХИЙ ИЗЛАНИШ

 

              Ўзбекистон Миллий Теле-Радио Компаниясининг собиқ журналисти Малоҳат Эшонқулова ўзига нисбатан мамлакат раҳбариятининг қилаётган ноҳақликларига қарши норозилигини билдира туриб, АҚШ элчихонаси олдида пикетга чиқиб, АҚШ ҳукуматига мурожаат қилган ҳолда сиёсий бошпана сўрабди. Малоҳат ўзининг бу қадами нақадар асосли эканини баён этган ҳолда бир мақола ёзибди ва уни Фейсбук (ФБ) ижтимоий тармоққа жойлаштирибди. ФБда кўп ўзбекистонликлар мазкур мақолага ўз муносабатларини билдиришиб постлар қолдиришибди – баъзилари позитив (қўллаб-қувватланиб), баъзилари негатив (қаҳрланиб, турли нарсаларда айблаб ва, ҳатто, ҳақоратомуз сўзларни ишлатиб) ўз фикрларини ёзишибди. Айниқса, Kamola Abdukadirova исм-шарифли синглимизнинг “муносабатларини” қуйида келтирмасликнинг иложи йўқ. МАНА УЛАР: Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

Blog at WordPress.com.