Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

СССРнинг ПАРЧАЛАНИШИ ва унинг ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОҚИБАТЛАРИ (2-қисм )

IАҲОЛИНИНГ МАМЛАКАТДАН ОММАВИЙ ЧИҚИБ КЕТИШИ

[ўрисча: Массовый исход населения].

2-қисм

 

Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудидан аҳолининг оммавий чиқиб кетиши бир неча бор кузатилган. Мас., Чор Россияси 19-аср ўрталарида Марказий Осиёни босиб олиш урушларини бошлаганда аҳолининг бир қисми оммавий равишда Афғонистон, Қашғар ва бошқа юртларга чиқиб кетишган. Бу жараён Марказий Осиёни қизил большевиклар қайтадан босиб олган 20-асрнинг 25-30-чи йиллари, советлар томонидан “босмачилар ҳаракати” дея аталган миллий-озодлик ҳаракати мағлубиятга учрагач, яна бир бор такрорланди. И.Каримов даврида Ўзбекистондан аҳолининг оммавий тарзда чиқиб кетишининг 2 (икки) оқими – “катта оқим” ва “кичик оқим” – кузатилди. “Катта оқим”ни меҳнат муҳожирлари (гастарбайтерлар), И.Каримовнинг ўз тили билан айтганда, “дангасалар” ташкил қилди. Бу – ҳақиқатан ҳам улкан оқим эди. Ҳали СССР парчаланишининг “иссиғи” босилмасдан миллионлаб ўзбекистонликлар иш излаб, бола-чақа боқиш дардида нон излаб Россия, Европа, Қозоғистон, Жанубий Қурия ва бошқа давлатларга чиқиб кета бошлашди. Улар ўз ватанига ҳар йили камида 6 (олти) миллиард доллар пул жўнатиб туришди. Бу пуллар Ўзбекистон йиллик бюджетининг асосини ташкил этди – бундан И.Каримов “хўрданиям, бурданиям урди”. Continue reading

Advertisements
Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

СССРнинг ПАРЧАЛАНИШИ ва унинг ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОҚИБАТЛАРИ

Толиб ЁҚУБ

Ислом Каримовнинг

80 ёшлик юбилейига бағишланади

1-қисм

Мақола бошида икки тип сиёсий тузум – Тоталитаризм ва Авторитаризмнинг – асосий белгиларини санаб чиқишни лозим кўрдим [гарчи тўлиқ бўлмаса-да]: ТОТАЛИТАРИЗМ (тоталитар сиёсий тузум)нинг асосий белгилари ушбулардир: Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

“ГРАЖДАНИН” – “ВАТАНДОШ”МИ?

Толиб ЁҚУБ

“ГРАЖДАНИН” – “ВАТАНДОШ”МИ?

Яқин-яқинларгача  “гражданин” сўзи ўзбек тилида “фуқаро” дея аталарди. Бу сўз (фуқаро) арабча сўз бўлиб, “қашшоқ” сўзини англатар экан. 1992 йил 2 июльда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида” қонуни қабул қилинди ва … барча ўзбекистонликлар бир кунда “қашшоқ”га айланишди. Турган гап, ўзбекча “қашшоқ” сўзи яхши сўз эмас – қулоққа оғир ботади. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

ҚИСИБ ЮРАДИГАНЛАР ва ҚИСИБ ЮРМАЙДИГАНЛАР

            Толиб ЁҚУБ

 

ҚИСИБ ЮРАДИГАНЛАР ва ҚИСИБ ЮРМАЙДИГАНЛАР

ҲАҚИДА ТАРИХИЙ ИЗЛАНИШ

 

              Ўзбекистон Миллий Теле-Радио Компаниясининг собиқ журналисти Малоҳат Эшонқулова ўзига нисбатан мамлакат раҳбариятининг қилаётган ноҳақликларига қарши норозилигини билдира туриб, АҚШ элчихонаси олдида пикетга чиқиб, АҚШ ҳукуматига мурожаат қилган ҳолда сиёсий бошпана сўрабди. Малоҳат ўзининг бу қадами нақадар асосли эканини баён этган ҳолда бир мақола ёзибди ва уни Фейсбук (ФБ) ижтимоий тармоққа жойлаштирибди. ФБда кўп ўзбекистонликлар мазкур мақолага ўз муносабатларини билдиришиб постлар қолдиришибди – баъзилари позитив (қўллаб-қувватланиб), баъзилари негатив (қаҳрланиб, турли нарсаларда айблаб ва, ҳатто, ҳақоратомуз сўзларни ишлатиб) ўз фикрларини ёзишибди. Айниқса, Kamola Abdukadirova исм-шарифли синглимизнинг “муносабатларини” қуйида келтирмасликнинг иложи йўқ. МАНА УЛАР: Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

КОНФУЦИЙ ва ЎЗБЕКИСТОН

Толиб ЁҚУБ

КОНФУЦИЙ, АВРЕЛИЙ ва КАРИМОВ

 

Эрамиздан 4,5 аср илгари туғилган хитойлик файласуф Конфуций ўз вақтида: Ҳамма гап одамларда. Мамлакатга ажойиб қонунларни беринг, бироқ ҳокимиятни золим (яхшилик қилмайдиган) одамга берсангиз мамлакат тушкунликга учрайди. Энг ёмон қонунлар қабул қилинган мамлакатни олинг, бироқ унга яхши ниятли (ёмонлик қилмайдиган) одамни қўйсангиз мамлакат гуллабяшнайди”, деб ёзиб кетган. Конфуцийдан салкам 9 аср кейин (эрамизнинг 4-чи асрида) яшаган римлик Августин Аврелий эса ушбу доно фикрни ёзиб қолдирган: “Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади”. Қаранг: бири Шарқдан, бири Ғарбдан! Демак, ҳақиқат, тўғри сўз ва адолатга чақирувчи фикр жуғрофик минтақани танламас экан! Ўзбекистон ерости (олтин, кумуш, уран, нефть, газ, қимматбаҳо тошлар ва ҳ.) ва ерусти (мармар, ноёб иқлим, пахта, пилла, мевалару полиз маҳсулотлари ва ҳ.) табиий бойликларга эга бўлмаган Японияга ўхшаш мамлакат эмас! Юқорида санаб ўтилган бойликларни қўятуринг, Япониянинг балиқчиликдан бошқа ҳеч вақоси йўқ! Бироқ, Япония дунёда гуллабяшнаган мамлакатлардан бири эканлигини ҳамма тан олиб турибди! Ўзбекистонни ким тан олди? Ҳеч ким тан олган эмас! Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , | Leave a comment

РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ ва СССР ИСТИБДОДИ

Толиб ЁҚУБ

НЕГА ЎЗБЕКЛАР РОССИЯ ИМПЕРИЯСИ ва СССР ИСТИБДОДИ

ТАЪСИРИДАН ҚУТУЛИШНИ ИСТАШМАЯПТИ?

Nurmuhammad AZIZOV Karikaturasi

1862 йил 19 июньда АҚШ Конгресси қулга эгалик қилиш, қулларнинг ҳар қандай меҳнатидан фойдаланиш, уларга тан жароҳати етказиш ва ўлдиришни таъқиқлаган ҳолда мамлакат бўйлаб қулчиликни бекор қилиш, яъни қулларга озод инсонлар каби муносабатда бўлиш ҳақида қарор қабул қилди. Қулдорлик ҳукм сурган мамлакатларда қул мол даражасида эди – унинг фақат эгаси нима егулик берса ўшани еб-ичиши, кечаси бир неча соат ухлаши, эгаси берган кийимни кийиши, эгаси ва унинг оила аъзоларига сўзсиз бўйсуниши каби “ҳуқуқлари” бор эди, холос, қолган вақтларда эса ишлашга, ишлашга ва яна ишлашга мажбур эди. Конгресс қарорини барча штатлар дарҳол бажара бошлаган эмас – қулдорлик авж олган жанубий штатлар қарорни тан олишмади ва .. шимолий ва жанубий штатлар ўртасида фуқаровий уруш бошланиб кетди. АҚШда, унинг баъзи штатларида, қулдорлик анча йиллар сақланиб қолди. Лекин, кутилмаганда қизиқ бир ҳодиса юз беради – турли жойларда қуллар ўз эгалари ихтиёрига қайтиб кела бошлашади. Кейинчалик олимлар бу феноменни: озодликга, эркин ҳаётга ўргана олмаслик феномени, дея тушунтиришди. Бошқача айтганда, қуллик психологияси (руҳияти), менталитети (зеҳнияти) собиқ қуллар онгига шу қадар сингиб кетган экан-ки, улар осмондан тушган эркинликни ҳазм қила олмаганлар! Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

IKKI FIGURАNТ

Тоlib YOQUB

Mеn mаqоlаni “Ikki figurаnt” 
dеya nоmlаdim. Jinоiy, fuqаrоviy 
vа mа'muriy qоnun yoki 
huquqbuzаrlikdа аyblаngаn 
shахs ishning “figurаnti”, 
dеyilаdi. Shаrtli rаvishdа, 
Gulnоrа Kаrimоvаni birinchi figurаnt, Аzаm Fоrmоnоvni e'sа ikkinchi figurаnt, dеylik. 
Birinchi figurаnt O'zbеkistоn Rеspublikаsi Jinоyat Kоdеksidа ko'zdа tutilgаn tоvlаmаchilik,
 firibgаrlik, hujjаtlаrni qаlbаkilаshtirish, nоbud qilish, ulаrgа shikаst еtkаzish vа ulаrni yashirish,  
dаvlаt mulkini o'zlаshtirish yoki rаstrаtа yo'li bilаn tаlоn-tоrоj qilish kаbi O'NDАN ОRТIQ 
jinоyatlаrni sоdir e'tib trilliоnlаb so'm pul, qimmаtbаhо zеbu-ziynаtlаr vа ko'chmаs mulkgа e'gа 
bo'lgаn. Ismi-shаrifi bizgа hоzirchа nоmа'lum bo'lgаn Тоshkеnt vilоyat sudining sud'yasi 
Gulnоrа Kаrimоvа хоnimni 5 (bеsh) yillik qаmоq jаzоsigа tоrtib o'tа оdil hukm chiqаribdi. Mаnа 
buni hаqiqiy оdil sud dеsа bo'lаdi! 300 (uch yuz) dоllаrgа e'gа bo'lmоqchi bo'lgаn, O'zbеkistоn 
Rеspublikаsi Jinоyat Kоdеksidа ko'zdа tutilgаn BIТТА mоddа (tоvlаmаchilik) bilаn аyblаngаn 
Аzаm Fоrmоnоv Jаsliq qаmоqхоnаsidа o'tirgаnigа 11 (o'n bir) yildаn оshdi.

Bа’zаn оsmоno’pаr tоg’ning cho’qqisigа chiqib, dunyodаgi hаmmа оdаmlаr e’shitаdigаn qilib: “Hеy, оdаmlаr! E’shitmаdim dеmаnglаr! O’zbеkistоn оdil sudi jаhоndа e’ng оdil sud!” dеya hаyqirgim kеlаdi. Тo’g’ri-dа: e’grini – e’gri, to’g’rini – to’g’ri, zоlimni – zоlim, оlimni – оlim, dеyish kеrаk! Оdilni e’sа оdil, dеyishdаn bоshqа ilоjing yo’q! Оdil sud’ya hаmmа vаqt dаvlаt qоnunlаri аsоsidа ishlаydi – u qоnunning bittа hаrfigа hаm хiyonаt qilmаydi! U hаr sоniyadа o’z ko’z qоrаchig’ini qаndаy sаqlаshgа hаrаkаt qilsа, sud ishyurituvidа hаm оdillikni shundаy sаqlаshgа hаrаkаt qilаdi! O’zbеkistоn оdil sudi hаm shu! Оdillik, оdillik vа yanа оdillik! Оdillik bo’yichа O’zbеkistоndа e’ng mаshhur sud’ya O’zbеkistоn Оliy sudining rаisi Bo’ritоsh Mustаfоеv e’di – ul zоt “e’ng оdil sud’ya” dеgаn nоmni qo’ldаn bеrmаy o’lib kеtdi. Yanа bittа “e’ng оdil sud’ya”ning nоmi e’simdа [qаrichilik qursin – shаrifini e’slаy оlmаdim]. Kоmilахоn Nаmаngаn vilоyat sudining sud’yasi e’di. “Shаrаfli” ishlаri uchun kеyinchаlik Оliy sudgа “ko’tаrilib” kеtdi, birоz muddаt Тоshkеnt shаhаr sudidа hаm ishlаdi. Pоrаni fаqаt dоllаrdа оlgаni uchun хаlqning оrаsidа lаqаbi “Dоllаrхоn” bo’lsа-dа, birоq hukm chiqаrishdа оdil e’di. Kоmilахоnning “shаrаfli” ishlаri vа оdilligi shundаn ibоrаt e’di-ki, Nаmаngаndа ishlаb yurgаn pаytdа u 2,5 (ikki yarim) yil ichidа 6 (оlti)tа yigitni o’lim jаzоsi bilаn “siylаdi”. “Qilmish – qidirmish” dеgаnlаridеk, kеyinchаlik o’zi hаm 15 yilgа qаmаlib kеtdi. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, MAQOLALAR, ҲУКМлар | Leave a comment

151-МОДДА БИЛАН АЙБЛАНГАНЛАР

       Толиб ЁҚУБ

 

ЎЗБЕКИСТОН СУД-ҲУҚУҚ ТИЗИМИ ИСЛОҲОТГА МУҲТОЖ

 

       ХХ-асрнинг охирги 10-йиллигида, СССРнинг 15 та республикаларидан бири бўлган Ўзбекистонда, кечган воқеалар анча алғовдалғовли бўлди. Бу давргача СССРнинг Марказий Осиёдаги 4 та республикаси қолган барча “акаука”ларининг орасида энг “тинч, одобли, қўй оғзидан чўп олмаган” республикалари эди. РСФСРга чегарадош бўлгани учунми, ёки бир қисми Европа ҳудудига мансуб бўлгани учунми, билмадим, Қозоғистон ССР сал, ҳар замонда ҳунар кўрсатиб” турарди. Марказий Осиё (МО)дан 45 градус бурчак остида ғарбийшимолга қараб юрсангиз “акаука”ларнинг “жангарилиги” бирбиридан ошиб боришини кузатишингиз мумкин эди. Уларнинг орасида Болтиқбўйи ва Кавказ республикалари, Украина ва Молдавия айниқса “бебошлик”ни бўйинча қилиб кийиб олишган эди. Борабора, астасекин “бебошлик” МОнинг Ўзбекистон каби республикаларига ҳам юқди. Масалан, 1988 йил ноябрида Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати, 1990 йил апрелида эса Ўзбекистон “Эрк” демократик партияси номли ташкилотлар тузилди ва Ўзбекистонда ҳам алғовдалғовли кунлар бошланди. Ўшандаям Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва, ҳатто, Қозоғистон каби республикаларда қипқизил коммунист раҳбарлар ўз курсиларида қимирламай ўтираверишди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

МУЛКДОР

        Толиб ЁҚУБ

 

       Олимлар мулк ҳақида сўз юритганда уни шахсий ва хусусий мулкга ажратишади. Шахсий мулк ҳаммада бор болада ҳам, каттада ҳам, бойда ҳам, камбағалда ҳам. Масалан, инсон кийиб юрган кийими, миниб юрган велосипеди ёки машинаси, ўзи қурган ва яшаётган уйи, ҳовлисида боқаётган товуғи ёки қўйи унинг шахсий мулки ҳисобланади. Унинг томорқа дея аталадиган бир парча ери ҳам бўлиши мумкин у ҳам унинг шахсий мулки. Мулк (уй-жой, машина, кийим-кечак, қозонтовоқ, бир парча ер, товуқ, қўй ва ҳ.) унинг ўзини ва оиласини боқади ва турли бошқа эҳтиёжларини қондиради, бироқ фойда келтирмайди фойдаси шуки, ўзи ва оиласи очдан ўлмайди, аёзли кунларда ўзи ва оиласи совуқдан тараша бўлиб қолмайди, машинасида болалари билан тоғ сайрига чиқиши ҳам мумкин. Шахсий мулк билан қаноатланиб биров ундай, биров бундай яшайди, бироқ олигарх (ўта бой инсон)га айлана олмайди, чунки шахсий мулк фақат эҳтиёж учун ишлайди. Табиий, инсон яна-да яхши яшаш учун ҳаракат қилади у бодринг, сабзи, лавлаги, қовун,…, олма етиштираётган бир парча ерига, тухум туғаётган товуғига, семираётган қўйига қараб ўтирмайди кимгадир ишга ёлланади ёки давлат идораси (корхонаси)га ишга киради, бажарган ишига қараб қўлҳақи ёки маош олади. Бироқ, у …, яна такрорлашга тўғри келади Салимбой Абдувалиев бўла олмайди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

КАСАЛ ТЕККАН ЖАМИЯТ

Толиб ЁҚУБ

ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ

КАСАЛ ТЕККАН ЖАМИЯТ

Қонун устувор бўлмаган давлатда жамият сўзсиз оғир касалликга дучор бўлади – давлат идораларидаги коррупция, порахўрлик, таъмагирлик ва бошқа ижтимоий иллатлар касалликнинг мана-ман деган белгиларидир. «Томчи тошни кемиради” дея айтиб ўтишган зукко донолар. Томчининг тошни кемириши кўзга кўринмас жараён бўлганидек, ижтимоий иллатлар ҳам жамият ва давлатни кемириши деярли сезиларсиз, кўзга кўринмас жараёндир. Бу жараённи сезган ва тушунганлар ҳам бўлади, бироқ сезмаганлар сони жамиятда кўпроқ бўлгани сабабли ҳамма бунга ўрганиб қолади. Бундай жамиятни мутахассислар касал теккан жамият дейишади. Қишлоғимизда бир ўта камбағал оила бор эди. Оиланинг бу ҳолатини ҳар куни юзлаб одамлар кўрарди, бироқ бирортасининг ҳаёлига “Нега бу оила ўта хароб аҳволда яшайди?” деган фикр келмас эди – одамлар ўрганиб қолишган эди! Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

Blog at WordPress.com.

%d bloggers like this: