Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари

“ЭШАК ЕМИ” ТОШДИРАДИГАН ТУЗУМ

Толиб ЁҚУБ

 

Ушбу мақоламда мен “демократия” сўзини биринчи ва охирги марта ишлатаман, чунки чет элларда яшаётган ва ҳар бир нарса, ҳодиса ва нуқтаи-назарни ислом дини лупаси [Лупа – нарса, тасвир ва расмни катталаштириб кўрсатадиган оптик асбоб] остида тахлил қиладиган баъзи ватандошларимизнинг баданига мазкур сўзни ўқигандаёқ “эшак еми” тошади. Агар мақолани ёзиш давомида мазкур сўзни ёзишга эҳтиёж сезсам, мен уни “ҳалиги сўз” ёки “ҳалиги тузум” дея ёзиб кетавераман. Табиий, ўша ватандошларнинг баданига “эшак еми”ни ҳуда-беҳудага тошдирмаслик учун, албатта. Мени мазкур мақолани ёзишга ундаган нарса яқинда Францияга келиб кетган қизим Озоданинг менга берган бир саволи бўлди. Озода уйимизга кириб келганда қоронғулик тушган эди. Эртаси куни эрталаб шаҳарни айлангани чиқдик. Бир кафеда чой ичиб ўтирганимизда Озода ажабланиб: “Дада, шаҳарларингда милиция кўринмайди-я” дея сўради. Мен тушунтирдим: Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

СУНЪИЙ ИҚТИДОР (ИНТЕЛЛЕКТ)

Толиб ЁҚУБSham ko`targan ko`r

    9 декабрьда Озодлик Радиоси рус хизматининг сайтида Радио мухбири асл польшалик, бироқ Буюкбританиянинг Кембриж университетида ишлайдиган ёш бир олим билан уюштирган интервьюсини ўқидим. Интервью сунъий иқтидор (интеллект)га бағишланган экан. Сунъий интеллект нима? Маълум-ки, жонли мавжудодлар орасида фақат инсон юксак интеллектга эга – бу ақл, идрок, жонли тил, информацияни излаб топиш, уни ўқиш, кўриш, эшитиш, қайта ишлаш ва узатиш (бошқалар билан »баҳам кўриш»)дир. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

ЯНА МИЛЛИЙ ИСМ-ШАРИФЛАР ҲАҚИДАA

Толиб ЁҚУБОВ

Толиб ЁҚУБОВ

Толиб ЁҚУБ

(Ташаббус)

    Чор Россияси ва СССР пайтида Марказий Осиёда, хусусан ҳозирги Ўзбекистонда, руслаштириш сиёсати олиб борилгани ҳақида минглаб мақолалар ёзилди, турли анжуманларда гапирилди, мустақиллик йилларида мазкур сиёсат оқибатларини йўқотишга чақириқлар бўлди. Ўзбекистон 25 йилдан бери мустақиллик шароитида яшамоқда. Нима ўзгарди? Афсус, ҳеч нарса ўзгарган эмас! Ўша-ўша эски ҳаммом, эски тос! Эски тослардан бири исм-шарифларимизда русча »ов», »ев», »ова», »ева», »вич» ва »на» қўшимчаларнинг ҳанузгача сақланиб қолаётганидир. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

ТАҚИҚЛАНГАН ТАШКИЛОТ

Tolib Yoqubov-2Толиб ЁҚУБ

ҚАНАҚА  ТАШКИЛОТ  ТАҚИҚЛАНГАН  ҲИСОБЛАНАДИ?

2016 йил 21 октябрьда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Президент вазифасини вақтинчалик бажарувчи Шавкат Мирзиёев »Суд-ҳуқуқ тизимини давомли ислоҳ қилиш, фуқаролар ҳуқуқи ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ҳақида»ги фармонга имзо чекди. Айтилишича, мазкур фармон суд-ҳуқуқ тизимини давомли демократиялаштириш ва либераллаштириш, суд, ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, аҳолининг одил судга ишончини ошириш, қонун устиворлигини таъминлаш ва жамиятда қонунчиликни мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган. Авваломбор айтиб ўтиш керак-ки, Ислом Каримов пайтида худди шу тахлитда ёзилган фармонлар ўнлаб марта қабул қилинган. Ўша фармонлардаги »давомли ислоҳ қилиш», »демократиялаштириш», »либераллаштириш», »самарадорлигини ошириш», »аҳоли ишончини ошириш», »қонун устиворлигини таъминлаш», »қонунчиликни мустаҳкамлаш» каби сохта ваъдаларлардаги »…иш» ва »…аш»лардан олдин »чуқур» сўзи ишлатиларди. Бироқ, … мазкур фармонлар ҳаётга татбиқ этилганини халқ кўргани ҳам, эшитгани ҳам йўқ! 2016 йил 21 октябрьда имзоланган фармон Каримов имзолаган фармонларга деярли ҳасан-ҳусандай ўхшашлиги унинг тақдирини ҳам Каримов фармонлари тақдирига ўхшатмасмикин? Илоҳо, ўхшатмасин! Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: | Leave a comment

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

maxresdefaultёҳуд

ИСЛОМ КАРИМОВ МЕРОСИ – КОММУНИСТИК ТУЗУМ ВА АТАМАЛАРДАН

ВОЗ КЕЧИШ ВАҚТИ КЕЛДИ

Толиб ЁҚУБОВ

(Тарих ва Таклиф)

7-қисм

Ўзбекистоннинг посткаримов раҳбарлари ёзаётган мақолаларим учун (олдинги олтитаси Фейсбукка қўйилган)

мендан хафа бўлишадими-йўқми, билмайман, лекин атрофга жиддий назар билан қараган ҳар қандай инсон Ислом

Каримовдан оғир мерос қолганини кўра олади – бу коммунистик меросдир. Ҳамма соҳада! Сиёсатда ҳам, иқтисодда ҳам,

ижтимоий ҳаётда ҳам, маданиятда ҳам … Бу меросдан қутулиш бир-икки йилнинг иши эмас – коммунистик менталитет

(зеҳният)дан қутулиш, раҳбарлар ва аҳолида тубдан янги менталитет шакллантиришнинг ўзи бўлмайди. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

ХАЛҚ ВА ҲУКУМАТ

          

Tolib YOQUBOV

Tolib YOQUBOV

     Толиб ЁҚУБОВ

ХАЛҚ  ВА  ҲУКУМАТ  

 

                Қонун асосида бошқариладиган ҳар қандай давлатнинг Асосий Қонуни халқ намоёнда (депутат)ларидан иборат Парламент халқ номидан қабул қилган Конституция ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси шундай давлатларнинг бири. Унинг Конституциясининг муқаддима (преамбула)си қуйида келтирилган.

 

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси

(1992 йил 15 декабрь)

МУҚАДДИМА

Ўзбекистон халқи:

(1) инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб,

(2) ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда,

(3) ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб,

(4) демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

УЗНИК ЖАСЛЫКА

A`zam FormonovХотя о колонии исполнения наказаний УЯ 64/71, расположенной рядом с поселком Жаслык, слышали многие, но об открывшей зловещую страницу в новой истории Узбекистана этом античеловеческом объекте у людей истинной информации, думаю, недостаточно. Информацию об этой колонии впервые я распространил 20 сентября 1999 года. Моя дочь ездит в эту колонию уже более 10 лет – в ней сидит мой зять Азам Фармонов. Думаю, что уважаемый читатель прочитав данную мою статью, вынесет определенное представление об этой зловещей колонии.

Талиб ЯКУБОВ

УЗНИК  ЖАСЛЫКА

Колония исполнения наказания (КИН) УЯ 64/71 находится близ поселка Жаслык (Кунгратский район Республики Каракалпакистан), что на северо-западе Узбекистана. Изначально было известно, что эта КИН создавалась для содержания в ней людей, которых власть считала своим врагом. В эту категорию людей власть относила членов оппозиционных партий и движений, правозащитников, независимых журналистов, а также бизнесменов, ведущие свой бизнес независимо от власти, а не по правилам, установленные чиновниками из власти, которые требовали, чтобы бизнесмен делился с ними своим доходом, или бизнесмен претендовал на какую-либо должность во властных структурах. Например, с 1997 года в ней содержится Рустам Усманов, доктор экономических наук, автор более 300 статей, брошюр и книг, бизнесмен, создавший »Рустам-банк» –  первый частный банк в Узбекистане. Его единственной виной послужило то, что он в своем письме главе государства предложил свою кандидатуру на пост главы правительства, чтобы вывести страну из экономического кризиса. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

ЖАСЛИҚ ТУТҚУНИ

            ЖA`zam Formonovаслиқ посёлкаси яқинида жойлашган УЯ 64/71 қамоқхонасини кўпчилик эшитган бўлса-да, Ўзбекистоннинг янги тарихида мудҳиш саҳифа очган бу аксилинсон объект ҳақида одамларда маълумот етарли эмас. Бу қамоқхона ишга тушгани ҳақидаги маълумотни 1999 йил 20 сентябрида мен тарқатган эдим. Менинг қизим бу қамоқхонага қатнаганига 10 йилдан ошди – унда менинг куёвим Азам Фармонов тутқунликда сақланмоқда. Ушбу мақолани ўқиган муҳтарам ўқувчи мазкур мудҳиш қамоқхона ҳақида ҳақиқий маълумот олади, деб ўйлайман. 

                Толиб ЁҚУБОВ

  ЖАСЛИҚ  ТУТҚУНИ

УЯ 64/71 жазони ижро этиш муассасаси (ЖИЭМ)  Ўзбекистон шимолий-ғарбидаги Жаслиқ посёлкаси (Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот тумани) яқинида жойлашган. Мазкур ЖИЭМни ҳукумат ўзига душман деб ҳисоблаган одамларни сақлаш учун ташкил этаётгани бошидан маълум эди. Бундай тоифа одамлар сафига ҳукумат мухолиф партиялар ва ҳаракатлар аъзолари, ҳуқуқбонлар, мустақил журналистлар ҳамда бизнесини тушган даромадидан улуш талаб қилувчи ҳукумат мулозими ўрнатган қоида бўйича эмас, бизнесини ҳукуматдан мустақил юритувчи ёки ҳукумат идораларининг бирорта лавозимига давогар бўлган тадбиркорларни киритган эди. Масалан, унда иқтисод фанлари доктори, 300 дан ортиқ мақолалар, брошюра ва китоблар муаллифи, Ўзбекистонда биринчи хусусий »Рустам-банк»ни ташкил қилган тадбиркор Рустам Усмонов йилдан бери сақланмоқда. Унинг ягона айби, у ўзининг давлат бошлиғи номига ёзилган хатида мамлакатни иқтисодий инқироздан қутқариш учун ҳукумат бошлиғи лавозимига ўз номзодини таклиф қилгани бўлди. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА

Tolib YOQUBOV

Tolib YOQUBOV

Толиб ЁҚУБОВ

ЎЗБЕКИСТОННИНГ  ЯНГИ  РАҲБАРЛАРИ  ДИҚҚАТИГА

ёҳуд

ИСЛОМ  КАРИМОВ  МЕРОСИ – КОММУНИСТИК  ТУЗУМ  ВА  АТАМАЛАРДАН

ВОЗ  КЕЧИШ  ВАҚТИ  КЕЛДИ

(Тарих ва Таклиф)

1-қисм

Ислом Каримов 1989 йил июнида СССР Компартияси Сиёсий бюроси томонидан Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси (ЎзССР)нинг давлат раҳбари этиб тайинланганда ўзбек тилини мутлақо билмас эди.
Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

ТУРСУНБОЙ ЎТАМУРАТОВ

Tursunboy O`tamurodov    30 сентябрьда қорақалпоғистонлик ҳуқуқбон, Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг 2000 йилдан бери аъзоси Турсунбой Ўтамуратовнинг АҚШда, Бойси шаҳрида сирли ўлим топганига 4 йил тўлади. Мен Турсунбойнинг ҳаёт йўлини, унинг инсонларга муносабатини, уларга беғараз ёрдам қўлини чўзганини анча яхши биламан. Турсунбойдек инсонлар унутилмаслиги керак, деган мақсадда мен ушбу мақолани ёзмоқдаман.

    1996 йилда Турсунбой Ўтамуратов Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё тумани ҳокимлигида оддий мулозим бўлиб ишлар эди. Ўша пайтларда фермер хўжаликлар ташкил этилаётган бўлиб, Турсинбой ҳокимликда ерларни тақсимлаш комиссиясини бошқарар эди. Қайнотаси фермер бўлган Амударё тумани прокурори Гулора Бобожонова комиссияга босим ўтказган ҳолда қайнотаси ва бошқа қариндош-уруғларига энг яхши ерларни олиб бера бошлайди. Ерига шоли эккан қайнотаси эса давлатга келишувда кўрсатилган шолини топширмайди.  Туман миқёсида ўтган катта бир мажлисда Турсунбой прокурорнинг кирдикорларини очиб ташлайди. Орадан 3 кун ўтгач, прокурор Турсунбойга нисбатан жиноий иш қўзғатади, туман суди эса уни 5 йил озодликдан маҳрум этувчи ҳукм чиқаради. Турсинбой 3,5 йилдан кейин амнистия билан озодликка чиқади ва … 12 давлат мулозимини судга беради. Улар орасида Г.Бобожонова, Турсунбойни суд қилган судья, Ўзбекистон Бош прокурорининг 1-ўринбосари Азимжон Эргашев, Ўзбекистон Олий суди раиси Убайдулла Мингбоев, Қорақалпоғистон Республикаси Олий суди ва прокуратурасининг бир неча мулозимлари бўлган. Ўзбекистон шароитида, табиий, бирорта суд кўпчилиги юқори лавозимларда ишлаган мулозимларни судлашга ботина олмас эди – аста-секин юзага келган шов-шув босди-босди қилиб юборилди. Бироқ Ўзбекистон тарихида Турсунбой юқори лавозимли 12 шахсни қўрқмасдан судга берган ягона инсон сифатида муҳрланиб қолди. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.