ХАТлар

СЎҲБАТ

Кечадан олдин куни уйимизга 6 (5 эркак ва 1 аёл) мулозимлар келишди. Бири милиция кийимида экан. Тахминан 1,5 соат сўҳбат бўлди. Улар 2 нарсани ваъда қилишди: 1) фуқаролигимни тиклаш; 2) нафақамни тўлиқ ундириб бериш (12 йиллик). Мен сиёсий қочоқ эканимни Ҳукумат тан олди, чунки (а) мен Ўзбекистонга Франция ҳукумати берган сиёсий қочоқ паспорти билан Тошкент аэропортида муаммосиз кириб келдим; (б) Ўзбекистонга кириш визасини ҳам Ўзбекистон консули шу паспортга босиб берди.

3 кун илгари биринчи марта сафарга чиқдимГулистон шаҳрига бола-чақам билан бориб келдик. Йўлйўлакай қурилган кўпқаватли уйларни кўриб ёқамни ушладимаввалги Гулистондан асар ҳам йўқ: юзлаб ЯНГИ, ярқираган магазинлар тунукун ишлаб турибди, кўчалар янгитдан асфальт қилинган.

Таниш-билишларга савол бердим: «Сизлар Каримов даврини ҳам, Мирзиёев даврини ҳам кўрдиларинг. Фарқи борми? БўлсанимадаОдамларнинг гапи: «Илгари одамлар бирбирига гапиришга қўрқар эди, ҳозир одамлар ўз фикрини қўрқмасдан айтаяпти, ҳозир милициянинг бедодлигидан асар ҳам йўқ. Ойлик ва нафақаларни ўз вақтида беришаяпти. Маош ва нафақалар ой сайин оширилаяпти. Ишлаётган пенсионерлар маошини ҳам, пенсиясини ҳам тўлиқ олишаяпти. Мактабларга эркак ўқитувчилар қайтабошлашдиКаримов даврида мактабларда эркак ўқитувчилар деярли қолмаган эди» дейишди.

Кеча Францияда қолган келиним билан узоқ гаплашдим. Ёзда катта неварам Доножон Даниель исмли таниш француз аёл билан Жиззахга келишадиган бўлишибди. Шу хабар мени қувонтирдиДоножон Францияга келганда 1-чи синфни битирган ёш қизча эдиҳозир университетда ўқияпти. Шунақа гаплар.

Толиб акаман. 

 

 

Categories: ХАТлар | Leave a comment

Бугун ҳам 2 та хат келди

Бугун ҳам 2 та хат келди – бири Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги девонхонасидан; иккинчисиЎзбекистон Республикаси молия вазирлигидан. Биринчи хатда пахтачилик кўкларга кўтарилиб мақталган, пиллачиликга эса юзаки баҳо берилганг. Иккинчи хатда: Таклифларингиз инобатга олинади, дейилган.

Хатлар сони 8 тага етди.

Continue reading

Categories: ХАТлар | Leave a comment

ТИВдан ЖАВОБ

Categories: ХАТлар | Leave a comment

Ислом Каримов режимига содиқлик билан хизмат қилаётганларга ОЧИҚ ХАТ

         944566126 Толиб Ёқубов

Ислом Каримов режимига

содиқлик билан хизмат қилаётганларга

ОЧИҚ ХАТ:

Равшан Муҳитдинов ва Алишер Шарофутдинов мисоли

ҳар бирингизга сабоқ бўлиши керак

          “Бир уядан турли қуш учади” деганларидай Озод Шарофутдинов халқимизнинг буюк адибларидан бўлса-да, ул зотнинг ўғли Алишер Шарофутдинов ўзбекнинг жаллоди ва қотили бўлиб етишди, Ислом Каримов шакллантирган мустабид тузумга аввал Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), кейинчалик эса Бош прокуратура тизимларида содиқлик билан хизмат қилди. Шу кеча-ю кундузда унинг ишдан олинганлиги ҳақида маълумот эълон қилинди. Ўзбекистондаги сиёсий тузум ўзига содиқларни ҳам аямаслигини эътиборга олинса, у қамалиши ҳам мумкин. Мана мисол: Жиззах ва Тошкент вилоятлари прокурори, президентнинг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Равшан Муҳитдинов ҳам бу тузумга содиқлик кўрсатган эди ва … 15 йилга қамалиб кетди. Continue reading

Categories: ХАТлар | Метки: , , , | Leave a comment

Blog at WordPress.com.