ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ

“Веспасианлик даври”нинг шиддатлари – 2-қисм

Толиб Ёқубов

Адолат ва одил суд. Конституция ва қонунлар.  Судни тадбиркорлик ташкилотига айлантириш

 

Эрамизнинг IV-асрида яшаган римлик файласуф Августин Аврелий ушбу ҳикматни ёзиб кетган: “Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади”. “Веспасианлик даври”ни бошидан кечираётган ҳар қандай давлатда содир бўлаётган жараёнларни бу ҳикматдай тўғри ва тўлиқ баён этган қисқа ва лўнда фикрни топиш қийин. Жамият ҳаётининг қандай соҳасини олманг адолатни давлат мулозимлари бузади. Одил суд давлат органи бўлса-да, бирор одамга нисбатан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи прокуратура, милиция, давлат хавфсизлик хизмати ва бошқа идоралар томонидан адолат бузилган бўлса, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ва тиклайдиган ягона давлат органи одил суд қолади, холос, яъни одил суд фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклайдиган давлатнинг охирги идорасидир. Агар одил суд ҳам фуқаронинг ҳақ-ҳуқуқларини паймол қилса, у ҳолда давлатнинг барча идоралари ходимлари қароқчилардан иборат эканини кўриш қийин эмас. Continue reading

Advertisements
Categories: МАҚОЛАЛАР, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

“Веспасианлик даври”нинг шиддатлари – 1-қисм

Толиб Ёқубов

Бюст Веспасиана

Мен ушбу мақолада махсус сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий атама (термин)лардан фойдаланмоқчи эмасман. Рим империяси давридан бошлаб (аслида унданда аввал) барча империялар ва беҳисоб катта-кичик давлатларни инқирозга олиб келган ёки йўқ қилиб юборган, “веспасианлик даври” дея аталувчи тарихий даврни 1991 йилдан бошлаб бошидан кечираётган Ўзбекистон бу даврни қай тарзда ўтказаётганини муҳтарам ўқувчилар осон тушунишлари учун мен мақолани содда тилда баён этмоқчиман. Муҳтарам ўқувчиларга шуни ҳам айтиб ўтишим керак-ки, мен иқтисодчи эмасман, иқтисод бўйича махсус билимим ҳам йўқ ва агар бирор иқтисодий масалада адашаётган бўлсам мени афу этадилар, деган умиддаман. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Leave a comment

Миқдор ва сифат

ёхуд  дунёга нима бўлмоқда ўзи?

Толиб Ёқубов

Ruin of  earth       Мақоламнинг бошида мен муҳтарам ўқувчи билан келишиб олмоқчиман: мен келтирган мисоллар кимга ножиддий туюлса ёки ундан кўнгли тўлмаса, мақолани ўқимай қўяқолсин. Айтишим керак-ки, мен мақолани энг содда, махсус билимга эга бўлмаган ватандошимиз учун ҳам ёзмоқдаман ва у ҳам мен келтираётган оддий мисоллар орқали масала моҳиятини англашини истайман. (Тамом).

Асримизнинг бошида, яъни бундан 2000 йил илгари Ер юзида аҳоли сони 300 миллион атрофида бўлган, Чингизхон (1155 – 1227 йиллар, яъни XII-XIII асрлар) даврида эса Continue reading

Categories: ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Метки: | Leave a comment

АНДИЖОНГА БАҒИШЛОВ

Толиб Ёқубов

 

Водиё, шаҳринг гўзал, ҳур Андижонингдан кетай,

Шуҳратингни элга ёйган марду-майдонингдан кетай,

Шеърият осмонида порлади бир юлдузинг,

Бобурингдан ўлса ортиқ Саиджаҳонингдан кетай.

 

Қай шаҳар инсонга шунча нон берур, илҳом берур?

Нон ва илҳом бирла сизга чеки йўқ имкон берур?

Золиму манфурга қарши тап тортмас инсон берур?

Андижон! Бағри кенг, оромижон, жаннат-маконингдан кетай, Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари, ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Метки: , , | Leave a comment

АНДИЖОНга БАҒИШЛОВ

Толиб Ёқубов

 

Водиё, шаҳринг гўзал, ҳур Андижонингдан кетай,

Шуҳратингни элга ёйган марду-майдонингдан кетай,

Шеърият осмонида порлади бир юлдузинг,

Бобурингдан ўлса ортиқ Саиджаҳонингдан кетай. Continue reading

Categories: ҲУҚУҚБОН ИЖОДИ | Метки: | Leave a comment

Blog at WordPress.com.