Posts Tagged With: Абдураҳим Пўлатов

Кураш ўзгарди

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИТолиб  ЁҚУБОВ 

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ КАРИМОВ РЕЖИМИГА ҚАРШИ КУРАШНИ ТЎХТАТДИ.

У ЯНГИ ФРОНТ ОЧДИ 

              1989-1992 йилларда Ўзбекистонда учта асосий куч бор эди –  1) Халқ, 2) Ислом Каримов бошчилигидаги ҳукумат, 3) Абдураҳим Пўлатов бошчилигидаги “Бирлик” халқ ҳаракати (БХҲ). Кейинги иккитаси икки гапнинг бирида “Менинг орқамда халқ турибди” – дерди. И.Каримовнинг орқасида ўнминглаб, балки юзминглаб, милиция, армия, прокуратура, давлат хавфсизлик комитети (ДХК), суд ва бошқа идоралар ходимлари ҳамда уларнинг оилалари турарди. А.Пўлатовни эса Тошкентда ўтадиган митингларда қатнашиш учун ҳатто Ўзбекистоннинг узоқ регионларидан келадиган одамлар ва Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларининг талабалари қўллаб-қувватларди.  Continue reading

Advertisements
Categories: MAQOLALAR | Метки: | Leave a comment

ТЎТИҚУШ СИЁСАТЧИ

        Тоlib aka      Толиб  ЁҚУБОВ

 

Тўтиқушнинг гапирганини, булбулнинг сайраганини эшмиганмисиз? Уларнинг оҳанги, “сўз” бойлигини таққослаганмисиз? Қайсидан роҳатлангансиз? Тўғри, тўтиқушда “сўз” бойлиги жуда чегараланган – у ўрганган ва “ёдида қолган” 3-4 та сўзни такрорлагани-такрорлаган. Ўшандаям жуда диққат қилсангиз тушунасиз, чунки тўтининг гапириши касалнинг ғулдирашидан фарқ қилмайди. Касал ғулдирашининг мазмунини тажрибали шифокорлар ёки психологлар илғаб олишади, тўти нимани “айтаётганини” тўти боқилаётган оила аъзолари англайдилар, чунки улар унинг “гапини” ҳар куни ўнлаб марта эшитадилар. Булбул “гапирмайди” – у куйлайди. Унинг куйини тушунмаган одамни мен шу пайтга қадар кўрмаганман. Булбул тўтига ўхшаб 3-4 тагина “сўз” (куй) билан чегараланмайди – у тинимсиз рангба-ранг куйлар “тўқийди”. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: | Leave a comment

ТОМИ КЕТГАНГА ЎХШАЙДИ

ёҳуд

КИМ УРУШГА, ҚОН ТЎКИШГА ЧОРЛАМОҚДА

     Толиб Ёқубов

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ

Дунёдаги бирорта давлат Конституциясида урушга, қирғинга даъват қилиш, чорлаш ёзилмаган бўлса керак, аксинча бундай қусур қораланади ва тақиқланади.  Мен атайлаб, балки унда урушга даъват қилиш олқишланганмикин, дея Ўзбекистон Конституциясига қарадим. Йўқ, унинг 57-моддасида урушга чорлаш тақиқланган экан. Мана ўша модда: Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: | Leave a comment

Миллатпарварлар

Толиб Ёқубов

Забардаст рус тилида “а” ҳарфидан бошланадиган фақат иккита сўз бор экан: “авось” ва “авоська” – биринчисини ўзбек тилига “балки” деб таржима қилиш мумкин. Мас., “Авось пройдет” – “Балки ўтиб кетар”; “На
авось мужик и хлеб сеет” – “Балки униб қолар, деб деҳқон дон экади” ва ҳ.; иккинчиси эса – майда-чуйда солиб юриладиган тўр халта. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , , , | 1 dona sharh

Абдураҳим Пўлатов нега қопиб гапиради?

Толиб Ёқубов

6-қисм

Унинг сайтига эътибор қилинг. «Ҳаракат» хабарлар агентлиги»нинг иғвога тўла материаллари фақат ўзбекзабон ўқувчи учун мўлжалланган, ундан бошқа миллат вакиллари ҳеч қандай маълумот ола олмайдилар, халқаро ташкилотларга ёзиладиган хатларда унга ишора (ссылка) қилиб бўлмайди. Ўзбек ҳукумати учун «Ҳаракат»данда оромижонроқ сайт бўлиши мумкинми?!! Бу сайтнинг ягона вазифаси тарқоқ ўзбек мухолифати орасига янада нифоқ солишдир! 1998 йилдан бери АҚШда (!!!) яшаётган «тарихий шахс» сайтидаги ўзбек саҳифасида чоп этилган «Ҳаракат» агентлиги материалларини инглиз ва рус тилларига тўлиқ таржима қилиб, инглизча ва русча саҳифаларга қўйса бўлмасмиди? Бўларди! Бироқ у буни атайлаб қилмайди. Сабаби оддий: Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , | Leave a comment

Абдураҳим Пўлатов нега қопиб гапиради?

Толиб Ёқубов

4-қисм

Мен бу гапларни мақтаниш учун ёзаётганим йўқ, – Аллоҳ гувоҳ. Менинг мақсадим Абдураҳим Пўлатовдан сўраш, холос: ўша йиллари, ўша кунлари Васила Иноятова, «Бирлик» ва «Эзгулик» қаерда эди? 2001-чи йилни қўятурайлик, 2002 йил 17 февральда тузилган «Эзгулик» 2002-05 йиллари, 2003 йилнинг августида тузилган «Бирлик» партияси нега тамошабин бўлиб қараб турди? Сиёсий махбусларни озод қилиш учун пикетларга чиқса бўлмасмиди? Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , | Leave a comment

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

                                                   Толиб Ёқубов
3-қисм

Бундай бебурд мақолани ўқигач, одамлар: «Шархлаш ортиқча» – деб қўяқолишади. Мен эса Абдужалилни яхши таниган Абдураҳим Пўлатов, бир пайтлар «Бирлик» учун жонбозлик кўрсатган сафдошини: «қандайдир ўзбек ҳимоячиси», уни масхаралаб «Бойжалил» деб атаётганига муҳтарам ўқувчининг диққатини тортмоқчиман. Ўз сафдоши ҳақида бундай разил гапни айтган одамни Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , | Leave a comment

АБДУРАҲИМ ПЎЛАТОВ НЕГА ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

        Толиб Ёқубов
2-қисм

Муҳаммад Солиҳ, Бахтиёр ва мен, шўрликлар, Васила Иноятова ва унинг ҳамма вақт оғзидан мағзава оқиб турадиган «шефи» билан бирга бўлиш керак эканлигини қайдан билибмиз? Мен, хусусан, ўзимнинг мустақил дунёқарашим, фикрим ва эрким бор, деб ўйлаб, мени Вашингтонда ҳақорат қилганда «тарихий шахс»дан юз ўгирган эдим. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , | Leave a comment

Нега Абдураҳим ПЎЛАТОВ ҚОПИБ ГАПИРАДИ?

 

Толиб Ёқубов

 

1-қисм

 

Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракати партияси (бундан кейин қисқача: «Бирлик» партияси)нинг сайти «Ҳаракат»ни ўқиб бораётган ҳар бир одам мазкур сайт муаллифи ва муҳаррири, партия раиси Абдураҳим Пўлатовнинг лексиконида «хоин», «дод-вой», «йиғи-сиғи», «лўттибозлик», «қорни тўймаслар», «овозини ўчирамиз», Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , | Leave a comment

Ислом Каримов ва Абдураҳим Пўлатов: Параллеллар

Толиб Ёқубов

Мен мазкур мақолани ёзишдан олдин, уни ёзиш керакми ёки ёзиш керак эмасми, дея  кўп ўйлалим. Мақолани сайловолди кампанияси даврида ёзишга бошлаган эдим, бироқ Абдураҳим Пўлатов ўзининг собиқ сафдошлари бирор нарсага қўл уришса (масалан, Ўзбекистон «Бирлик» халқ ҳаракатини тиклаш, ва бошқалар) дарҳол: «Бирлик» партияси менинг номзодимни Ўзбекистон президенти лавозимига қўяётгани учун булар сайловдан олдин мени обрўсизлантирмоқчи бўлишаяпти», дея шовқин солганини кўргач, мен сайлов ўтишини кутишга қарор қилдим. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.