Posts Tagged With: Диктатор

Ислом Каримов режимига содиқлик билан хизмат қилаётганларга ОЧИҚ ХАТ

         944566126 Толиб Ёқубов

Ислом Каримов режимига

содиқлик билан хизмат қилаётганларга

ОЧИҚ ХАТ:

Равшан Муҳитдинов ва Алишер Шарофутдинов мисоли

ҳар бирингизга сабоқ бўлиши керак

          “Бир уядан турли қуш учади” деганларидай Озод Шарофутдинов халқимизнинг буюк адибларидан бўлса-да, ул зотнинг ўғли Алишер Шарофутдинов ўзбекнинг жаллоди ва қотили бўлиб етишди, Ислом Каримов шакллантирган мустабид тузумга аввал Ички ишлар вазирлиги (ИИВ), кейинчалик эса Бош прокуратура тизимларида содиқлик билан хизмат қилди. Шу кеча-ю кундузда унинг ишдан олинганлиги ҳақида маълумот эълон қилинди. Ўзбекистондаги сиёсий тузум ўзига содиқларни ҳам аямаслигини эътиборга олинса, у қамалиши ҳам мумкин. Мана мисол: Жиззах ва Тошкент вилоятлари прокурори, президентнинг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Равшан Муҳитдинов ҳам бу тузумга содиқлик кўрсатган эди ва … 15 йилга қамалиб кетди. Continue reading

Categories: ХАТлар | Метки: , , , | Leave a comment

Декларация қандай-ю, Ўзбекистондаги ҳаёт қандай

            Толиб Ёқубов

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган ҳар қандай давлат бор-ки, унинг раҳбарияти бу ташкилотнинг 1948 йил 10 декабрь куни Бош Ассамблеясининг 3-чи сессиясида 217 А (III) резолюцияси остида, Парижнинг “Шайо” қасрида қабул қилинган Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (ИҲУД)ни тан олишган ва уни имзолашган. Бу халқаро ҳужжат БМТнинг Низоми билан бир қаторда давлатнинг БМТга аъзо бўлиши учун тан олиниши лозим бўлган икки ҳужжатдан биридир. ИҲУД матни 375 тил ва диалектларга таржима қилинган ва дунё юзидаги барча инсонлар эга бўлган ҳуқуқларни аниқлаштириш бобидаги биринчи кенг кўламли ҳужжатдир. Менинг эсимда, 1992 йил, президент сайловидан кейин, Ислом Каримов Тожикистон президенти Раҳмон Набиев билан бирга бориб мазкур Декларацияни имзолаб келган эди. Continue reading

Categories: Uncategorized | Метки: , , , , , , , , | Leave a comment

Айёрликнинг чеки йўқ

Толиб Ёқубов

ёхуд Кимдандир айёрроқ бўлиш мумкиндир,

бироқ барчадан айёрроқ бўлишнинг иложи йўқ

  3-қисм

  Айёр оммавий ахборот воситалари

Бундан 200 йилдан кўпроқ вақт илгари АҚШнинг 3-чи президенти Томас Жефферсон [туғ. 1743 й. – ваф. 1826 й.]дан интервью олаётган мухбир ундан сўрайди: “Агар Сиздан эркин ҳукумат ва эркин матбуотдан бирини танлаш талаб қилинса, Сиз қайси бирини танлар эдингиз?” Т. Жефферсон шундай жавоб беради: “Мен эркин матбуотни танлар эдим, чунки охир-оқибат у эркин ҳукуматга олиб келади”. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , , , | Leave a comment

“Буюк келажак” нима ва у қачон келади?

Толиб Ёқубов

Нашр қилинди: 09 март, 2007 йил.

Халқимиз доно ва буюк. У ҳар қандай ёлғонни англай билади ва шубҳасиз унга ўз муносабатини билдириб келган. Буни у баъзан латифалар тарзида ҳам намойиш этган. Мана шулардан бири.

Эргашвой И. Каримов ҳузурида Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , , , | Leave a comment

Ўзбекистон даллоллари “ишга” тушишибди…

Шарқ матали

Содда бир одамнинг қари, ориқ, туғмай ва сут бермай қўйган, юрса гандираклайдиган бир сигири бор экан. “Бозор кўтарганга сотиб келақолай”, – деб уни бозорга етаклабди. Бозорда одатдагидек даллолга учрашиб, ундан сигирини сотиб беришини илтимос қилибди.

Даллол сигирнинг арқонидан ушлаб, бозорни бошига кўтариб, уни мақтаб, овозининг борича бақира кетибди: Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , | Leave a comment

Ўриснинг байрами кўп, ўзбекнинг найранги кўп…

Толиб Ёқубов
Бу ҳикматни мен 2001 йилнинг бошларида Қўқондаги машина бозорида эшитганман. Бозор айланиб юрганимизда менинг диққатимни жулдур кийинган, қотма, бироқ кўзларидан чуқур маънони ўқиш мумкин бўлган бир чол ўзига тортди. Кекса бўлишига қарамасдан чол ўта ҳаракатчан одам эди. Чол тинимсиз бозорни айланар, эшитилар-эшитилмас ниманидир ҳиргойи қилгандай такрорлар эди. Дастлаб мен ҳеч нарсани англай олмадим, бироқ чол навбатдаги марта бизнинг олдимиздан ўтаётганда, унинг сўзларига диққат қилдим. Чол тинимсиз шеърсифат икки қатор жумлани такрорлар эди: Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , | Leave a comment

ФИДОКОРЛАР»НИНГ ҲАМ КЕЛАЖАГИ БУЮК!

АРТИСТЛАР УЧУН…

Ўзбекистоннинг келажаги буюк эканлигини 1991 данми, 1992 йилданми, эсимда йўқ, биламиз. Ўша пайтда буни келажаги буюк бўлган ЎзХДП эълон қилган эди. Шундан кейин Ўзбекистоннинг келажаги буюклигича қолаверди-ю, бироқ ХДПнинг ўзининг келажаги… «Фидокорлар» партиясининг томдан тараша тушгандай пайдо бўлганидан Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , | Leave a comment

ДИКТАТОРНИНГ ДУШМАНИ КИМ?

          Ушбу мақола 1996 йилда ёзилганган бўлса-да, у ҳанузга қадар ўз актуаллигини йўқотган эмас, деб ҳисоблайман.

Мақолада кўтарилган масала инсон ҳуқуқлари билан узвий боғлиқ бўлгани учун уни ҳурматли ўқувчилар диққатига ҳавола қилмоқчимиз.

Толиб Ёқубов Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , | Leave a comment

Президент – тарихий шахс

Толиб Ёқубов

Муаллифдан: Ушбу мақола узоқ 1992 йилнинг ўртасида, менга нотаниш бўлган Рашид Назаровнинг Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳақида ёзган мақоласи таъсирида битилган эди. Ўша пайтда мен асрлар оша келгусида битилажак ўзбек Энциклопедиялари саҳифаларига қарашга ҳаракат қилдим. И.Каримов ўзбекларнинг биринчи президенти сифатида сўзсиз тарихий шахсдир ва унинг номи ёзилажак Энциклопедияларга киритилади. Мен 1992 йили И.Каримов олдида иккита тарихий йўл турганини айтиб, мақолани “у шу йўлларнинг қайсисини танлар экан?” деган савол билан тугатдим. Continue reading

Categories: Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.