Posts Tagged With: Ислом Каримов

ХАЛҚ ДУШМАНИ

  Толиб Ёқубов: Қисқача таржимаи ҳол

 

Толиб Ёқубов – математик, физика-математика фанлари номзоди, доцент. 1941 йил 15 май куни Жиззахда туғилган, ўзбек. 1963 йилда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг математика факультетини тамомлаган. Аспирантурани В. Ленин номидаги Москва давлат педагогика институтида ва В. Ленин номидаги Кишинев давлат университетида ўтган. Номзодлик диссертациясини 1975 йилда Молдавия ССР Фанлар академиясида ҳимоя қилган. Сиёсий ва ҳуқуқ ҳимоя фаолияти учун ишдан бўшатилгунига қадар, 1992 йил 30 ноябргача “Алгебра ва сонлар назарияси” кафедрасида ишлаган. 1983 ва 1996 йилларда педагогика олий таълим муассасалари талабалари учун математик мантиқ бўйича иккита китоб чиқарган.Т. Ёқубов 1989 йил февраль ойида Ўзбекистон “Бирлик” Халқ ҳаракати сафига кирди ва 13 йил давомида “Бирлик” Халқ ҳаракати Марказий кенгаши раёсатига аъзо бўлди. Унинг таркибидан 2002 йил 19 май куни чиқиб кетди. Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари жамияти (ЎИҲЖ) тузилганидан бери ҳуқуқ ҳимоя фаолияти билан шуғулланиб келган. Мазкур жамиятни 2001 йил 5 октябридан 2009 йил 6 майгача бошқарган. Икки марта уйланган, биринчи оиласидан бир ўғил ва бир қизи, иккинчи оиласидан бир ўғил ва уч қизи бор. Неваралари 13 та. 2006 йилдан бери Францияда истиқомат қилади.   Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , | Leave a comment

СССРнинг ПАРЧАЛАНИШИ ва унинг ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОҚИБАТЛАРИ (5-қисм)

Толиб Ёқуб: Сохта айблар билан қамалганлар (5-қисм)

Ислом Каримовнинг 80 ёшлик юбилейига бағишланади

5-қисм

 

Искандар Худойберган – диний уламо, Ўзбекистон Республикаси Жиноий Кодексининг 14 та моддаси, хусусан 97-3, 155, 156, 157, 159, 242, 244 моддалари билан айбланган; 2002 йил 28 ноябрда суд ўлим жазоси ҳукмини чиқарган; 2007 йил апрелида ўлим жазоси 20-йиллик қамоқ жазосига алмаштирилган; айни пайтда Жаслиқ қамоқхонаси УЯ 64/71 да сақланмоқда;

Руҳиддин Фахриддин – диний уламо, йирик илоҳиётшунос, 2005 йил 24 ноябрдан бери қамоқда сақланмоқда;

Мамадали Маҳмуд (Эврил Турон) – ёзувчи, “Ўлмас қоялар” романи ва бошқа бир қатор асарлар муаллифи, 1994 йилнинг 3 мартида биринчи марта қамоққа олинган, 1996 йил 6 августда амнистия билан озод этилган; иккинчи марта 1999 йил 26 февралда қамоққа олинган ва 16 йил 7 ой қамоқда сақланган, 2013 йил апрельда озодликга чиққан; Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: , , | Leave a comment

ЖАМШИД КАРИМОВ БИЛАН СУҲБАТ – 4-қисм

ЖАМШИД КАРИМОВ:

Раҳматли отам узоқ йиллар судьялик қилиб, жуда кўп одамларни оқлаган бўлса, укаси Ислом Каримов эса, аксинча, жуда кўп бегуноҳ одамларни, айниқса, миллатимиз ойдинларини узоқ йилларга қамаб юборди. Кўпчилигини ваҳшийларча қийнаб ўлдирди. Қолганларни эса ватандан бадарға қилди. Continue reading

Categories: ИНТЕРВЬЮЛАР | Метки: , | Leave a comment

ЖАМШИД КАРИМОВ БИЛАН СУҲБАТ – 3-қисм

Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримов билан туркум суҳбатлар. Continue reading

Categories: ИНТЕРВЬЮЛАР | Метки: | Leave a comment

ЖАМШИД КАРИМОВ БИЛАН СУҲБАТ – 2-қисм

Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримов билан суҳбат (2-қисм)

15.11.2017

Аввал хабар қилганимиздек, 29 октябрь куни Ўзбекистонга 27 йил раҳбарлик қилган марҳум президент Ислом Каримовнинг жияни, 50 ёшли машҳур журналист Жамшид Каримовдан интервью олганмиз. Continue reading

Categories: ИНТЕРВЬЮЛАР | Метки: , | Leave a comment

КОНФУЦИЙ ва ЎЗБЕКИСТОН

Толиб ЁҚУБ

КОНФУЦИЙ, АВРЕЛИЙ ва КАРИМОВ

 

Эрамиздан 4,5 аср илгари туғилган хитойлик файласуф Конфуций ўз вақтида: Ҳамма гап одамларда. Мамлакатга ажойиб қонунларни беринг, бироқ ҳокимиятни золим (яхшилик қилмайдиган) одамга берсангиз мамлакат тушкунликга учрайди. Энг ёмон қонунлар қабул қилинган мамлакатни олинг, бироқ унга яхши ниятли (ёмонлик қилмайдиган) одамни қўйсангиз мамлакат гуллабяшнайди”, деб ёзиб кетган. Конфуцийдан салкам 9 аср кейин (эрамизнинг 4-чи асрида) яшаган римлик Августин Аврелий эса ушбу доно фикрни ёзиб қолдирган: “Адолат ва одил суд бўлмаган шароитда давлат қароқчилар тўдасига айланади”. Қаранг: бири Шарқдан, бири Ғарбдан! Демак, ҳақиқат, тўғри сўз ва адолатга чақирувчи фикр жуғрофик минтақани танламас экан! Ўзбекистон ерости (олтин, кумуш, уран, нефть, газ, қимматбаҳо тошлар ва ҳ.) ва ерусти (мармар, ноёб иқлим, пахта, пилла, мевалару полиз маҳсулотлари ва ҳ.) табиий бойликларга эга бўлмаган Японияга ўхшаш мамлакат эмас! Юқорида санаб ўтилган бойликларни қўятуринг, Япониянинг балиқчиликдан бошқа ҳеч вақоси йўқ! Бироқ, Япония дунёда гуллабяшнаган мамлакатлардан бири эканлигини ҳамма тан олиб турибди! Ўзбекистонни ким тан олди? Ҳеч ким тан олган эмас! Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , | Leave a comment

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (VI-қисм)

Tolib Yoqubov 74 yoshdaVI-қисм 

ТЎРТ  МАРТА  ҚАЙТАРИЛГАН  ШИКОЯТ

Қуйида келтирилаётган ШИКОЯТ арзимаган ўзгартириш, тўлдириш ёки олиб ташлашлар билан ЎзР Олий суди раиси Бўритош Мустафоев номига бир неча марта  – аввал менинг номимдан, кейин қизим Озода Ёқубова, сўнгра “Эзгулик” ҳуқуқбонлик ташкилоти аъзоси Абдураҳмон Ташанов ва, ниҳоят, маҳкум Азам Фармоновнинг ўзининг номидан юборилди, бироқ жоҳил И.Каримовнинг “Жавоб бермайсан!” деган буйруғига 25 йилдан буён оғишмай амал қилиб келаётган суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари уч ҳолда умуман жавоб бермади, бир ҳолда эса (Озодага) отписка, яъни маъмурий фирибгарлик кўринишида жавоб берди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , , , | Leave a comment

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (V-қисм)

Tolib Yoqubov 74 yoshdaV-қисм

ЎЗБЕКИСТОНДА КОММУНИСТИК  ҚАСД  ОЛИШ  КЎЛАМИ 

СССРнинг Европага кирувчи ҳудудларида ва Россиянинг Москва ва Ленинград шаҳарларида ҳали коммунистик тузум “гуркираб” турган пайтлардаёқ бу тузумнинг моҳиятини тушуниб етган ва унга қарши тинч кураш бошлаган одамлар бор эди. СССР назорат қиладиган Германия Демократик Республикаси (ГДР), Чехословакия ва Польшада коммунистик истибдодга қарши кураш анча юқори эди. СССРнинг Европа қисмидан фарқли ўлароқ унинг Осиё қисми “кўлмак сув”га ўхшаш турғун ҳолатда эди.  Ўзбекистон каби “кўлмак”ка коммунистик истибдодга қарши кайфият Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , , , , | Leave a comment

КОММУНИСТИК ЧИДАМСИЗЛИК ВА ҚАСД ОЛИШ (IV-қисм)

Tolib Yoqubov 74 yoshdaIV-қисм 

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ҲУҚУҚ-ТАРТИБОТ ВА СУД СИСТЕМАСИНИНГ АХВОЛИ

ёхуд

И.КАРИМОВНИНГ  “ЖАВОБ БЕРМАЙСАН”  СИЁСАТИ 

Мен Ўзбекистондалигимда қатор жиноий ва маъмурий-ҳуқуқбузарлик ишларида ҳимоячи сифатида иштирок этганман ва бу структураларни яхши ўрганганман. И.Каримовнинг ўзбек жамияти олдидаги кенг кўламли ягона “хизмати” репрессивлиги совет даврининг худди шу системаси юргизган сиёсатдан репрессивроқ ҳуқуқ-тартибот ва суд системасини яратганидир. Бу система 95 фоизи мутлақо ҳуқуқий-юридик билимга эга бўлмаган депутатлардан иборат парламент ишлаб чиққан репрессив қонунлар асосида оғишмай ишлади ва натижада жамиятни эзиб-янчиб руҳан қул даражасига олиб келди, аҳолида ҳукумат олдида мисли кўрилмаган қўрқувни шакллантирди. На иқтисодда, на ижтимоий масалаларда ва на жамият ҳаётининг бошқа соҳаларида И.Каримов бунчалик жон куйдириб арзугулик иш қилган эмас. Ҳуқуқ-тартибот ва суд системаси Ўзбекистонда жамиятни босиб туришини мен бир варақ қоғоз шамол пайтида учиб кетмаслиги учун устига катта ғишт бостириб қўйганига ўхшатардим. Ҳуқуқ-тартибот ва суд системаси мавжуд қонунчиликни менсимаслиги, фуқароларнинг шикоят-мурожаатларига жавоб бермаслиги, ҳар қадамда кўриб-билиб туриб оқни қора, қорани эса оқ дейиши, мазкур системаларда коррупция очиқдан-очиқ рағбатлантирилиши, пора ҳар қандай масаланинг ечимига айлантирилганлиги – буларнинг бариси жамиятни ҳукумат олдида ожиз бир тўдага айлантирди. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , , | Leave a comment

КАРИМОВ ФЕНОМЕНИ (2-қисм)

Алибой Йўляхшиев

Толиб Ёқубов

Islom KARIMOV

Islom KARIMOV

Каримов Ўзбекистонда эски совет давридаги коммунист партиядошларининг қайси ва қандай жиноятларини такрорлади?

Каримов коммунист сифатида ўз партиядошларининг ўтган асрнинг 30-чи йилларида СССР миқёсида қилган ёвузликларини Ўзбекистонда фақат такрорлади эмас, уларнинг ёнига янгилари, янада даҳшатлиларини қўшиб такрорлади.  Қуйида улардан баъзиларининг рўйхатини келтирамиз:

A) СССР ҳукумати бутун тарихи давомида мамлакатнинг ерости ва ерусти бойликлари ва уларни ўзлаштириш ҳақида халққа бирор марта ҳам ҳисобот бермаган. Continue reading

Categories: МАҚОЛАЛАР | Метки: | Leave a comment

Blog at WordPress.com.