Posts Tagged With: ПУТИН

ЛИТВИНЕНКОНИНГ  ЎЛДИРИЛИШИ

Бен Эммерсон

Бен Эммерсон

Адвокат Эммерсон нутқи

              Александр Литвиненконинг ўлдирилиши бўйича жамоатчилик тергови очилишида Марина Литвиненконинг адвокати Бен Эммерсон нутқининг тўлиқ матни 

Лондон, 27 январь 2015 йил

Инглиз тилидан рус тилига “Литвиненко Фонди” таржима қилган Continue reading

Advertisements
Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

УКРАИНА ва РОССИЯ  – ТАРИХИЙ УЗИЛИШ

ТАРИХИЙ  УЗИЛИШ4-қисм. Биринчи шахснинг қўрқуви ва даҳшати

16 январь 2015 й.

Владимир НАДЕИН

Арзимаган одатий эҳтиётсизлик қўлда кучли оғриқ пайдо қилди  ва у узоққа чўзилган оғриқ бўлиб чиқди. Шунда мен хафа бўлиб англадимки, журналистикадаги 57 йиллик узлуксиз ишим давомида  чап қўл билан ёзишни ўрганмаган эканман. Илгари фақат кўчма маънода, деб ўйлардим, бироқ, йўқ, тўғри маънода ҳам экан. Бажарилмаган ваъда ва мутоаланинг узилиб қолганидан ўнғайсизлик учун энди ўқувчилар олдида кечирим сўрашга тўғри келаяпти. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

РОССИЯДА АРОҚ АРЗОНЛАШМОҚДА

Андрей ПионтковскийАндрей Пионтковский

Иқтисодий муаммолардан чалғитиш учун халқ очиқдан-очиқ ароқхўрликка ундалмоқда

 

Россия сиёсатшуноси, публицисти, Россия Фанлар Академиясининг Системали таҳлил институти етакчи илмий ходими Андрей Пионтковский «ГОРДОН» нашрига берган эксклюзив интервьюсида нега Россия Навальнийга ҳукм эълон қилишга шошилгани, Медведев Луганск жангариларига қандай ёрдам ваъда қилгани ва Путин билан биргаликда яна кимларни суд қилиш лозимлиги ҳақида гапириб берди. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

ПУТИН ХАЛҚДАН ЧАРЧАДИ ВА ЎЗ ПУЛЛАРИНИ ҚУТҚАРМОҚДА

ТАРЖИМОНДАН

 

Putin xalqdan charchadiПрезидент Путиннинг энг ишончли одамлари:

 

              Александр Бортников (миллати –рус), Россия Федерал хавфсизлик хизмати директори,

Анатолий Медведев (миллати – рус), Россия Федерацияси Бош вазири,

Сергей Шойгу (миллати – тыва), Россия Федерацияси Мудофаа вазири,

Эльвира Набиулина (миллати – бошқирд), Россия Федерацияси Марказий банки раиси.

 

Бу шахслар мазкур лавозимларни эгаллаб туриши давлат хавфсизлик хизмати, ҳукумат бошқаруви, ҳарбий-мудофаа ва молия-кредит-банк соҳасида энг етук мутахасссислар бўлгани учун эмас – Россияда бу соҳаларда интеллекти, билими ва тажрибаси бўйича юқоридаги тўртта шахсдан жуда юқори бўлган шахслар етарлича кўп – бу тўртта шахс Путиннинг энг ишончли ва содиқ одамларидир. Кейинги учтаси асосан ўзининг иродасизлиги ва Путин иродасига тўлиқ бўйсуниши учун ҳам шу лавозимларга қўйилган, деб айтиш мумкин. Мазкур тўртликни Россия Федерал Мажлиси Федерал Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан тўлдириш мумкин. Президентлик лавозимидан кейин мазкур лавозимлар давлатнинг  энг нуфузли лавозимлари, Россия эса дунёдаги энг коррупциялашган давлатларнинг бири эканини ҳисобга олсак, Путин Россияда классик авторитар бошқарув шакллантирганини кўриш мумкин. Владимир Голишевнинг мақоласи бир қарашдан ҳазил-мутоиба ва баъзан қалтис сўз ва ибораларни ишлатган ҳолда ёзилган бўлса-да, бироқ унда Путин бошқаруви таборо чуқур инқирозга кириб бораётганини яққол кўрсатган ва унинг “Путин ўз пулларини қутқармоқда” дейишининг асосида чуқур маъно яширинган. Инсоният тарихидан кўриш мумкин-ки, авторитар раҳбар учун ўз давлати ва халқини талаб беҳисоб бойлик тўплаши қийин эмас, балки уни сақлаб қолиш қийин. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

«АҚШ СОБИҚ ЭЛЧИСИНИНГ МОСКВАДАГИ ҚАРОРГОҲИНИ КГБнинг СОБИҚ ХОДИМЛАРИ КЛУБИ ДЕБ АТАШАРДИ»

 

Татьяна ОРЕЛ-1НАТО секретари ўринбосари – ФСБ агенти. У Путин манфаатларини қўллаб-қувватлайди ва Порошенконинг қарорларига акстаъсир ўтказади

http://gordonua.com/publications/Borovoy-Zamestitel-sekretarya-NATO-agent-FSB-Rossii-On-lobbiruet-interesy-Putina-i-vliyaet-na-resheniya-Poroshenko-49650.html

Давлат думасининг собиқ депутати, «Ғарбий танлов» партияси раиси Константин Боровой «ГОРДОН» нашрига мурожаат қилиб  ўзи томонидан тўпланган эксперт гуруҳининг сенсацияли хулосасини зудлик билан чоп этиш ва Петр Порошенкони Қрим ва босиб олинган Донбасс ҳудудларини озод этиш бўйича фаол ҳарбий ҳаракатлар бошлаши зарурлиги ҳақида огоҳлантиришни сўради. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

ПУТИН НОМЛИ БОШИБЕРК КЎЧА

Boshi berk ko'cha29 октябрь, 2014 йил,

 

Алексей КОНДАУРОВ

Мухолифат сафида Қримни “қайтиб бериш-қайтиб бермаслик” ҳақидаги кейинги кунларда бўлиб ўтган баҳс, президент Маъмурияти бошлиғининг ўринбосари Володиннинг Россия Путинсиз тамом бўлишининг муқаррар эканлиги ҳақида очиқ айтгани ва, ниҳоят, Россия президентининг “Валдай клуби” мажлисидаги нутқи Россия боши берк кўчада турганлигини, бу кўчадан осон чиқиш йўли йўқлигини очиқ-тиниқ намойиш этди. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

РОССИЯ УЧУН ЯНГИ АФҒОНИСТОН

 Герман Обуховёки ОДДИЙ ДАУНБАСС

13 ноябрь  2014 йил

Украина – Россия эмас, Донбасс эса – Чеченистон эмас. Ҳаммаси анчагина қайғули. 1979 йил 25 декабрда совет қўшинлари «қардош афғон халқининг инқилобини қўллаб-қувватлаш учун»Афғонистонга бостириб кирди. Мужоҳидлар билан 10 йил давом этган ва 15 мингдан зиёд совет аскарлари ва офицерларининг умрига зомин бўлган уруш бошланди. 53 мингдан зиёд ҳарбий хизматчилар ярадор бўлишди, контузия ёки жароҳат олишди. Деярли ярим миллион одам бегона юртда, уруш ва антисанитариянинг оғир шароитларида турли касалликларга чалиндилар. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

НЕГА ПУТИН АҚШга ҚАРШИ КУРАШМОҚДА

Олег КозыревОлег КОЗИРЕВ

 

19 ноябрь 2014 йил

              Ботир Путин яна АҚШ билан кураша бошлади. Ҳужумни қайтарди, таҳдидларни англаб етди ва маневрни амалга оширди.               АҚШ – қулай душман. Бебаҳо.

Биринчидан, у улкан ва кучли. Тан бер, агар сен ҳақиқатан таъсири кучли ким биландир курашаётган бўлсанг ўзингга ўзинг берган баҳонг ҳам юқори бўлади. Гана, Ливия, Лихтенштейн билан курашиш жудаям марднинг иши эмас. Мард бўлсанг «Мен – қарши – АҚШ» яккама-якка олишувинг олдидан сен осонгина бутун шаҳарга ўзингнинг афиша (эълон)ларингни елимлаб осиб чиқишинг мумкин. Ва бундай афишалар учун уятли бўлмайсан. Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

ПУТИН ЎН ТЎҚҚИЗИНЧИ АСРДА ЯШАЯПТИ

Marat Gelman20.11.2014

Галерист, арт-менежер ва сиёсий технолог

Марат Гельман Россия учун G20 саммити

натижалари, совуқ уруш ва РФ

президентининг иллюзиясини шарҳлаб берди

 

Марат  ГЕЛЬМАН

Бир неча йил илгари Украинада уни Виктор Медведчукка жуда яқин деб ҳисоблашар ва 2004 йилда Виктор Януковичнинг  сайловолди штабида ишлаганини айтишарди. Ўша пайтда россиялик сиёсий технологлар командаси уч хил украинцлар ҳақида маълум бир ролик ишлаб чиқдилар ва уни шарқ-ғарб айирмачилик мавзусини фаол тиқиштирган ҳолда Украинада тарқатдилар. Ролик иш берди.  Continue reading

Categories: ТАРЖИМАЛАР | Метки: | Leave a comment

Blog at WordPress.com.