Posts Tagged With: Саида ҚУРБОНОВА

МАРД АЁЛ

Saida QurbonovaТолиб Ёқубов

                 Ҳозирги замон ўзбек аёлларининг орасида Саида Қурбоновадек мард аёллар кам топилади.  Саиданинг, халқ тили билан айтганда, “отнинг калласидай юраги бор”лигига менда шўбҳа йўқ. Бунга мен Саида Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ)нинг Жиззах вилояти Пахтакор тумани бўлимини бошқарган пайтларда кўп марта амин бўлганман. У ЎИҲЖнинг туман бўлимини 2009 йил охиригача, “Бирдамлик” халқ ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев АҚШдан Ўзбекистонга сафар қилганга қадар ҳеч оғишмай бошқарди. Сафари чоғида Б.Чориев укасини уйлантирган ва турли вилоятлардан ЎИҲЖнинг кўзга кўринган бир неча вакилларини тўйга таклиф этган. Жиззах вилоятидан тўйга, Қаршига, Мамир Азимов ва Саида Қурбонова боришади. Шу учрашувда Б.Чориев ҳар иккала ҳуқуқбонни “Бирдамлик” ҳаракатига ўтишга ундайди. Саида бу таклифни қабул қилади. АҚШга қайтиш олдидан Б.Чориев Жиззахга боради ва М.Азимов ҳамда Бахтиёр Ҳамраев билан учрашиш учун телефонда чойхонага таклиф этади. Бироқ Жиззах туман ИИБ ходимлари М.Азимовни ушлаб кетиб, бир неча соат давомида калтаклашади, қийнашади ва ҳақоратлашади. Continue reading

Categories: Uncategorized | Метки: , | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.