Posts Tagged With: ТЕРРОРИЗМ ҳақида АФСОНА

БИЛМАСЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ

          Толиб Ёқубов 

          Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари қийналмай, ҳеч нарса бўлмагандай ўн минглаб инсонларни қамоқхоналарга жўнатди. Бундай қараганда мамлакатнинг жиноий қонунчилиги ҳатто баъзи демократик давлатларнинг шу тоифадаги қонунчилигидан ёмонга ўхшамайди. У ҳолда муаммо нимада? Нега прокуратура, милиция, Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ва бошқа идоралар терговчилари, жиноий ишюритувга алоқаси бўлган турли мавқеъидаги судьялар ҳар қадамда, виждонлари қийналмай, қўпол равишда, жазоланиш мумкинлигини ўйламай процессуал қонунлар меёрларини бузиб келдилар? Бу масалада Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти (ЎИҲЖ) ўзининг 2004 йил 7 январда эълон қилган докладида ушбуларни ёзган эди: (Парча)    Continue reading

Advertisements
Categories: Uncategorized | Метки: , | Leave a comment

Айёрликнинг чеки йўқ

ёхуд Кимдандир айёрроқ бўлиш мумкиндир,

бироқ барчадан айёрроқ бўлишнинг иложи йўқ

2-қисм

Толиб Ёқубов

 Айёр қонунчилик ҳокимияти

 И.Каримов ҳокимият тепасига келган 1989 йилда ва унинг ташаббуси билан 90-чи йилда “Президентлик Республикаси Конституцияси” лойиҳаси қонунчилик ҳокимияти Олий Кенгашга тақдим этилган пайтда мамлакат ЎзССР (Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси) Конституцияси асосида бошқарилган. Совет даврида қабул қилинган Конституцияда давлат тузумини ўзгартиришнинг ҳуқуқий меъёрлари бўлмаган (кўрсатилмаган). 1990 йилнинг 3 мартида Паркент аҳолисини оттирган И.Каримов саросимага тушган ҳолда ҳозирги кунда конституцион тузумга тажовуз деб баҳоланиши мумкин бўлган ишга қўл урди, яъни давлат тузумини ўзгартиришнинг ҳуқуқий меъёрлари БЕЛГИЛАНМАГАН Конституция асосида Ўзбекистонда “президентлик бошқарувини” жорий қилди. Continue reading

Categories: СУД СИСТЕМАСИ, Толиб ЁҚУБОВнинг мақолалари | Метки: , , , , | Leave a comment

Create a free website or blog at WordPress.com.